Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


-§. Меҳнат ҳуқуқи тамойиллари



Download 1,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/103
Sana16.06.2022
Hajmi1,99 Mb.
#678101
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   103
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

5-§. Меҳнат ҳуқуқи тамойиллари 
Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг амалга оширила-
ётган ҳуқуқий ислоҳотлар натижасида халқимизнинг бозор иқтисодиёти 
шароитларига мос келувчи янгича ҳуқуқий қарашлари юзага кела 
бошлади. Бу қадриятлар кейинги йилларда қабул қилинаётган қонун-
ларда янгича тамойиллар шаклида ўз ифодасини топмоқда. Шу жумла-
дан, Меҳнат Кодексининг қабул қилиниши, меҳнатга оид бошқа бир қа-
тор қонунларнинг ишлаб чиқилиши натижасида ушбу ҳуқуқ соҳасига 
хос бўлган янгича тамойиллар 

меҳнат муносабатларини ҳуқуқий тар-
тибга солишга оид ғоялар, етакчи тушунчалар шакллана бошлади. 
Энг аввало, меҳнат ҳуқуқи фан соҳаси сифатида умумҳуқуқий инсон-
парварлик тамойиллари: ижтимоий адолат, камситишга йўл қўйилмасли-
ги, фуқароларнинг қонун олдида тенг эканликлари, қонунчиликка 
қатъий амал қилинишига сўзсиз риоя этилиши таъкидланмоғи лозим. 
Меҳнат ҳуқуқининг тамойиллари деганда амалдаги қонунлар билан му-
стаҳкамланган, меҳнат бозори фаолиятини таъминлаш соҳасидаги давлат 
сиёсатини ифодаловчи асосий ғоялар, раҳбарий қоидалар тушунилмоғи 
лозим. 
Меҳнат ҳуқуқининг тамойиллари иқтисодий қонуниятлар билан 
белгиланувчи меҳнатни ташкил этишга оид ижтимоий муносабатларни 
акс эттирса, бошқа томондан эса меҳнатни ҳуқуқий тартибга солишга 


тааллуқли гуманистик ва демократик қоидаларни ҳам ўз ичига олади. 
Меҳнат муносабатларга оид нормалар иерархиявий тузилишга кўра, 
соҳалараро принциплар, тармоқ ва ҳуқуқ институтининг принципларига 
бўлинади.
Меҳнат ҳуқуқининг тамойиллари ўз ичига қамраб оладиган муноса-
батлар доирасига кўра қуйидагича гуруҳларга ажратилиши мумкин: 
а) меҳнат бозорини ҳуқуқий тартибга солиш ва бандликни самарали 
тарзда таъминлашга қаратилган принциплар (эркин меҳнат қилиш, 
меҳнат шартномаси тузиш эркинлиги ва бошқалар); 
б) меҳнат шартларини белгилаш соҳасидаги принциплар (меҳнат 
шартларининг иш шароитлари ва бошқа омилларга кўра табақаланиши; 
меҳнат шартларини белгилашда ходимлар вакиллиги органларининг бе-
восита иштирок этиш ва ҳ.к.); 
в) ходим меҳнатини қўллашга оид принциплар (меҳнат функциялари-
нинг аниқлиги, меҳнат муносабатларининг барқарорлиги; меҳнат интизо-
мини таъминлаш ва бошқалар); 
г) ходимнинг меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ва эркинликларини 
ҳимоя қилишга оид принциплар (меҳнат муҳофазаси ва ходимлар 
соғлигини таъминлаш; меҳнат ҳуқуқларининг кафолатланиши ва ҳимоя 
қилиниши ва ҳ.к.). 
Бундан ташқари, меҳнат ҳуқуқида соҳалараро тамойилларга ҳам 
амал қилиш зарур, буларга: 
а) фуқаролар соғлиги ва ҳаётининг ҳар томонлама муҳофаза қили-
ниши; 
б) қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда моддий таъминот 
олиш ҳуқуқининг таъминланиши; 
в) ҳуқуқлар ва мажбуриятларнинг бирлиги; 
г) фаолият турини, иш жойини танлашнинг эркинлиги сингариларни 
киритиш мумкин. 
Меҳнат ҳуқуқи ўзигагина хос бўлган тамойилларга ҳам амал қила-
ди. Бу тамойиллар меҳнат ҳуқуқи фани ҳамда тармоғининг ўзига хос 
хусусиятларини ифодалайди. 
Меҳнат ҳуқуқининг ўзига хос тамойиллари қуйидагилардан иборатдир: 
1)
меҳнат муносабатларига киришишнинг ихтиёрийлиги, эркинлиги 
ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги; 
2)
ўз жисмоний ва ақлий имкониятларидан фойдаланиш чоғида 
фуқароларнинг мутлақо мустақил ва эркин эканликлари; 
3)
ишчи кучининг товар эканлиги, унинг баҳоси меҳнат бозори-
даги таклиф ва талабларга кўра белгиланиши, давлат меҳнат бозорининг 
шаклланиши ва фаолият кўрсатишига кўмаклашуви; 


4)
давлатнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож, меҳнат бозорида тенг 
рақобатлаша олмайдиган аҳоли қатламларини ишга жойлаштиришда 
қўллаб-қувватлаши ва ёрдам кўрсатиши; 
5)
ишсизликдан ҳимояланишнинг кафолатланиши; 
6)
меҳнат муносабатларини тартибга солишда шартномавий ҳамда 
локал меъёрий ҳужжатлар устиворлиги; 
7)
минимал меҳнат шароитлари яратиш барча мулкчилик шаклидаги 
корхоналар учун мажбурийлиги; 
8)
меҳнат интизомига амал қилишнинг зарурлиги; 
9)
меҳнатга ҳақ тўлашда бажарилган ишнинг миқдори ва сифатига 
кўра чекланмаган ҳақ тўланиши; 
10)
ходимлар ва иш берувчилар вакиллигининг мавжудлиги ва мо-
жароларни музокаралар йўли билан ҳал этилиши; 
11)
хотин-қизлар, ёшлар, ногиронлар меҳнатининг махсус муҳофаза 
этилиши, уларга қўшимча кафолатлар берилиши ва бошқалар. 
Меҳнатга оид қонун ҳужжатларида меҳнат муносабатларида қўлла-
ниладиган бошқа тамойиллар ҳам назарда тутилган бўлиши мумкин. 
Меҳнат ҳуқуқи тамойилларига оғишмай амал қилиниши ходимлар ва иш 
берувчилар манфаатларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик ва ижтимоий 
адолатни таъминлашнинг асосий шартларидан ҳисобланади. Давлат ва 
жамият ривожи билан боғлиқ равишда, бозор муносабатларининг тобо-
ра чуқурлашиб бориши натижасида меҳнат ҳуқуқининг тамойиллари 
ҳам такомиллашиб, янгиланиб бораверади. 

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish