4-§. Касаба уюшмалари (ходимларнинг бошқа вакиллик
органлари) ва меҳнат жамоалари меҳнат ҳуқуқи субъекти
сифатида. Иш берувчиларнинг вакиллиги
Меҳнат муносабатларида ходим ва иш берувчи бевосита муноса-
батларга ҳам, билвосита муносабатларга ҳам киришишлари мумкин.
Ана шундай билвосита муносабат уларнинг вакиллари, вакиллик орган-
лари орқали амалга оширилади.
Меҳнат ҳуқуқининг субъектлари томонидан ўз субъектив ҳуқуқлари
ва мажбуриятларини ўзлари ваколат берган махсус шахслар ёки орган-
лар орқали амалга оширилиши меҳнат муносабатларида вакиллик деб
юритилади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 21-моддасида меҳнатга оид
муносабатларда ходимларнинг манфаатларини ифода этишда вакил бўлиш ва бу
манфаатларни ҳимоя қилишни корхонадаги касаба уюшмалари ва уларнинг сайлаб
қўйиладиган органлари ёки ходимлар томонидан сайланадиган бошқа органлар
амалга ошириши мумкинлиги айтилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари
ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг
23
1-моддасида
айтилганидек: «Касба уюшмаси кўнгилли жамоат ташкилоти бўлиб, ҳам
ишлаб чиқариш, ҳам ноишлаб чиқариш соҳаларидаги фаолият турига қараб, ўз
аъзоларининг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳамда манфаатлари-
22
Қаранг
: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 18 майдаги
«Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказларини ташкил этиш тўғриси-
да»ги 223-сонли қарори ва бундай марказларнинг Намунавий Низоми. «Ўзбекистон Рес-
публикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2001 йил, №10, 61-модда.
23
Қаранг
: Ўзбекистоннинг янги қонунлари, Т., «Адолат», 1993, 6-сон.
ни ҳимоя қилиш учун муштарак манфаатлар билан боғланган меҳнаткашларни
бирлаштиради».
Касаба уюшмаларининг корхоналарда ходимлар номидан вакиллик
қилиши, уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш усуллари
ҳамда шакллари юқорида тилга олинган қонун, Меҳнат Кодекси ва бошқа
қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилади. Касаба уюшмаларининг меҳнат
ҳуқуқий муносабат субъекти сифатидаги юридик мақомини белгилашда
улар қандайдир давлат ёки жамоат органларидан мустақил, ўз фаолия-
тини фақат ходимлар манфаатига мос равишда амалга оширадиган ор-
ганлар эканлиги муҳим аҳамиятга эга.
Корхоналарда касаба уюшмалари тузиш, уларнинг доимий иш олиб
борувчи органларини ташкил этиш (сайлаш), бу органларнинг вако-
латлар доирасини белгилаш ушбу корхонада меҳнат қилаётган ходим-
лар жамоаси томонидан бевосита амалга оширилади.
Касаба уюшмаларининг ходимлар вакиллик органи сифатидаги фаолиятининг
шакллари хилма-хил бўлиб, улар қонунларда белгилаб қўйилган. Бундай шакллар
жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:
1)
меҳнат ва ижтимоий ҳимоялаш масалаларига оид қонунлар ишлаб
чиқилишида иштирок этиш, шу соҳада қонунлар ва бошқа меъёрий ҳуж-
жатлар қабул қилиниши таклифларини билдириш;
2)
ходимлар меҳнат ҳуқуқларини иш берувчилар, давлат органла-
ри олдида, шу жумладан суд йўли билан ҳимоя қилиш;
3)
иш берувчилар, уларнинг ваколатли органлари, давлат билан
ходимлар меҳнат шароитларини белгилаш, ўзгартириш масалалари юза-
сидан музокаралар олиб бориш;
4)
меҳнат ва касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунларга иш бе-
рувчилар, уларнинг вакиллик органлари томонидан риоя этилиши усти-
дан назоратни амалга ошириш;
5)
қонунда белгиланган ҳолларда меҳнат шароитини белгилаш ёки
ўзгартиришга оид меҳнат низоларини кўриб, ҳал этиш;
6)
жамоа келишувлари ва жамоа шартномалари шартларининг
тўлиқ бажарилишини кузатиб бориш.
Касаба уюшмаларининг ходимлар вакиллик органи сифатидаги
ҳуқуқлари ҳар тамонлама кафолатланади.
Касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси
Конституциясида (34-модда), Касаба уюшмалари тўғрисидаги Қонунда,
Меҳнат Кодексида ва бошқа қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган.
Касаба уюшмалари меҳнат ҳуқуқининг махсус субъектларидан бўлиб,
уларнинг юридик статуси юқорида эслатилган Касаба уюшмалари
тўғрисидаги Қонунда, Меҳнат Кодексида мустаҳкамланган.
Бозор муносабатлари ривожланиб, кенгайиб бораётган шароитда касаба
уюшмаларининг бош функцияси – меҳнаткашларни ҳимоя қилишдан
иборат. Иш берувчилар ходимлар вакиллик органларининг корхонада
фаолият юритишлари учун зарур шароитларни яратиб бериши, улар фа-
олиятига тўсқинлик қилмаслиги, қонуний талабларини сўзсиз бажари-
шлари шарт.
Меҳнат қонунлари ходимлар вакиллик органлари фаолиятида асо-
сий меҳнат вазифасидан озод этилгани ҳолда ёки кундалик меҳнат бур-
чларини бажаришдан озод этилмаган тарзда иш олиб борувчи ходимлар
учун қўшимча ҳуқуқий кафолатлар берилган. Ўзбекистон Республикаси
Меҳнат Кодексининг 25-моддасида айтилишича: «Ходимларнинг вакиллик
органлари аъзоларига ўзларнинг вакиллик фаолиятларини амалага ошири-
шлари муносабати билан иш берувчи томонидан бирон бир шаклдаги таъқиб
қилинишдан ҳимоя этиш кафолатланади.
Вакиллик органлари таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан
озод этилмаган ходимларга интизомий жазо беришга, улар билан тузилган
меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга, маҳал-
лий меҳнат органининг олдиндан розилигини олмай туриб йўл қўйилмайди».
Вакиллик органларига сайланган ходимларнинг ушбу органлардаги ваколат
муддати тамом бўлганидан кейин икки йил давомида иш берувчи ташаббуси
билан маҳаллий меҳнат органларининг олдиндан розилиги олинмасдан туриб,
ишдан бўшатилишлари мумкин эмас.
Вакиллик органига сайланган ходим ваколат муддати тамом бўлга-
нидан кейин иш берувчи унга аввалги лавозимини бериши, бунинг ило-
жи бўлмаса, ўша лавозимга тенг келувчи бошқа вазифа бериши шарт.
Бундай кафолатлар ҳақида, шунингдек, Касаба уюшмалари, уларнинг
ҳуқуқлари ва фаолиятларининг кафолатлари тўғрисидаги Қонуннинг 17-
20-моддаларида ҳам белгилаб қўйилган.
Меҳнат ҳуқуқининг субъекти сифатида меҳнат жамоаси, бу –
меҳнат шартномаси тузилиши асосида корхона меҳнат фаолиятида ўз
меҳнати билан иштирок этаётган ходимлар бирлашмасидан иборат.
Меҳнат жамоасининг меҳнат ҳуқуқи субъекти сифатидаги ваколатлари
доираси, фаолият олиб бориш шакллари ва услублари қонунлар билан,
биринчи навбатда «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқла-
рини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги (116-модда), Меҳнат Кодексида (19,
21, 46 ва бошқа моддалар), бошқа бир қатор қонунларда кўзда тутилган
бўлиб, корхона ҳаётида уларнинг ҳам муайян рол ўйнаши белгилаб
қўйилган. Меҳнат жамоасининг меҳнат муносабатларида иштирок этиш-
нинг асосий шакли меҳнат жамоалари аъзолари умумий мажлиси (конфе-
ренцияси)ни ўтказилишидир.
Ходимлар билан бир қаторда иш берувчилар ҳам меҳнат ҳуқуқий
муносабатларда ўз вакиллик органлари орқали иштирок этишлари мум-
кин. Меҳнат Кодексининг 28-моддасида айтилганидек: «Иш берувчилар
уюшмаларга, ассоциацияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига бир-
лашишга ҳақлидир». Иш берувчиларнинг вакиллик органларининг
меҳнат ҳуқуқий муносабатлардаги мақоми ушбу жамоат бирлашмаларини
таъсис этишга оид ҳужжатларда, уларнинг Уставлари (Низомлари)да бел-
гилаб қўйилади. Ҳозирги пайтда халқ хўжалиги тармоқлари, иқтисодиёт
соҳасига оид корхоналарни бирлаштирувчи кўплаб ассоциациялар, корпо-
рациялар, уюшмалар ва ҳоказолар фаолият кўрсатиб келмоқдалар. (Ма-
салан: Енгил саноат ассоциацияси, «Ўзбексавдо» корпорацияси, Деҳқон
(фермер) хўжаликлари иттифоқи ва бошқалар).
Ўзбекистон Республикасининг «Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбир-
корлар палаталари тўғрисида»ги Қонуни
24
қабул қилиниши билан кичик,
ўрта ва хусусий тадбиркорлик субъектлари номидан давлат ҳокимияти ва
бошқарув органлари, жамоат бирлашмалари, халқаро алоқалар соҳасида
вакиллик қилиш муаммолари муайян даражада ҳал этилди. Ушбу Қонун-
нинг 3-моддасида палатанинг мақсадлари ва вазифалари баён этилган
бўлиб, кичик, ўрта ва хусусий тадбиркорлик субъектлари манфаатларини
ифодалаш, улар номидан вакиллик қилиш унинг асосий вазифаларидан
эканлиги кўрсатиб қўйилган.
Иш берувчиларнинг вакиллик органлари ходимлар, уларнинг ва-
киллик органлари, давлат ва жамоат органлари билан иш берувчилар
номидан музокаралар олиб боради. Бунда иш берувчилар ҳуқуқлари ва
манфаатларини ҳимоя қилади. Иш берувчининг вакиллик органи зим-
масига юклатилган асосий вазифалар Меҳнат Кодексининг 28-
моддасида ҳам баён этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |