2-§. Меҳнат ҳуқуқи манбалари саналувчи норматив ҳужжатларни
вақт, ҳудуд ҳамда шахсларга нисбатан амал қилиши
Ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғри қўлланилиши, ижти-
моий муносабатларни самарали тартибга солиши, ҳуқуқларни ҳимоя қилиш
юзасидан белгиланган вазифаларни тўлиқ бажариши учун, энг аввало, улар-
нинг амал қилиш доирасини яхши тушуниб етмоқ, ҳар бир ҳуқуқий ҳужжат
қаерда қўлланиши, қачон қўлланиши ва кимларга нисбатан қўлланиши ло-
зимлигини аниқ-равшан тасаввур этмоқ, белгилаб олмоқ шарт.
Қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатлари вақт давомида, ҳудуд дои-
расида ва шахслар орасида амал қилади. Одатда, қабул қилинган норма-
тив ҳуқуқий ҳужжатлар кучга киритилган пайтидан бошлаб, то бекор
қилингунига қадар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида, барча юридик
ва жисмоний шахсларга нисбатан амал қилади. Бироқ, ҳуқуқий-
норматив ҳужжатларнинг бевосита ўзида ёки бошқа махсус ҳуқуқий
актларда уларнинг вақт, ҳудуд ва шахслар орасида амал қилишининг
алоҳида қоидалари белгилаб қўйилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси эълон қилинган санадан,
яъни 1992 йил 8 декабрдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча ҳудудида,
барча юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан амал қила бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг вақт, ҳудуд ва шах-
слар орасида амал қилишга оид қоидалар Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексини амалга кири-
тиш тартиби тўғрисида»ги қарорида белгиланишича: «Ўзбекистон Республи-
касининг Меҳнат Кодекси Кодекс амалга киритилганидан кейин, яъни
1996 йил 1 апрелдан эътиборан юзага келган меҳнатга оид муноса-
батларга нисбатан қўлланилади».
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар вақт доирасида юридик кучга кирган
пайтдан бошлаб, то бекор қилингунича ёки унинг ўрнига бошқа ана
шундай қонун ҳужжати қабул қилингунига қадар амалда бўлади.
Қонунлар ва қонун ҳужжатларининг ҳудуд бўйлаб амал қилиши муайян
маъмурий-ҳудудий чегаралар билан чегараланган. Умумий қоидага кўра
давлат қонунчилик, бошқарув ва маҳаллий давлат ҳокимияти органи
қабул қилган ҳуқуқий актлар Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида, тегишли
маҳаллий давлат ҳокимияти юрисдикцияси чегараларида амал қилади.
13
Қаранг
: «Ўзбекистон Республикаси Олий суди қарорлари тўплами». II жилд, Т., 1999,
58-бет.
Аммо, норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўзида ёки уни амалга киритиш
тартибларини белгиловчи бошқа ҳуқуқий актда унинг тор ҳудудларда,
муайян тармоқда амал қилишлиги кўрсатиб қўйилиши мумкин.
Қонун ва қонун ости меъёрий ҳужжатларини шахслар ўртасида амал
қилиши хусусида ҳам улар республиканинг барча жисмоний ва юридик
шахсларига нисбатан татбиқ этилишини, махсус белгилаб қўйилган
ҳолларда фақат жисмоний шахсларга (масалан, ишга жойлашиш
ҳуқуқини берувчи нормалар) нисбатан қўлланиши мумкинлигини қайд
этиш лозим. Шунингдек, меҳнат ҳуқуқининг айрим нормалари ходим-
ларнинг айрим тоифаларига (масалан, ҳомиладор ва уч ёшга тўлмаган
боласи бўлган аёллар, ўсмирлар, ногиронлар ва ҳ.к.лар) қаратилиши
мумкин. Бундай ҳолда бу нормалар фақат ушбу шахслар ўртасидагина
амал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғриси-
да»ги Қонуни
14
билан норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тушунчаси, уларга
қўйиладиган талаблар, уларнинг вақт, ҳудуд ва шахслар ўртасида амал
қилиши хусусиятлари, уларга шарҳ берилиши тартиблари белгилаб
қўйилган. Ушбу қонунда давлат органлари қабул қиладиган норматив
ҳуқуқий ҳужжатлар тегишли ваколатли органлар томонидан ҳисобга
олиб борилиши, мунтазам нашр этилиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, Давлат қўмиталари ва идоралари
томонидан қабул қилинадиган меъёрий ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда
амалга киритишнинг махсус тартиби белгилаб қўйилган. Жумладан, Ўзбеки-
стон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сонли
«Вазирликлар, Давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларнинг қону-
нийлигини таъминлаш чоралари тўғрисида»ги қарорига
15
мувофиқ ушбу ор-
ганлар томонидан қабул қилинган меъёрий актлар Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, давлат рўйхатига
олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киритилиши белгиланади
16
. Ана
шундай экспертизадан ўтказилмаган ва давлат рўйхатига олинмаган норма-
тив-идоравий ҳужжатлар юридик кучга кирмаслиги ва уларда жисмоний
ҳамда юридик шахслар учун мажбуриятлар келиб чиқмаслиги, улар асосида
ҳуқуқий жавобгарлик қўллаш мумкин эмаслиги қатъий белгилаб қўйилган.
14
Қаранг
: «Халқ сўзи» газетаси. 2001 йил 4 январ.
15
Қаранг
: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги
469-сонли «Вазирликлар, Давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларнинг қону-
нийлигини таъминлаш чоралари тўғрисида»ги қарори.
16
Қаранг
: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги «Ва-
зирликлар, Давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини
такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори.
Корхоналарнинг бевосита ўзида қабул қилинадиган ёки минтақа,
тармоқ доирасида ишлаб чиқиладиган локал норматив ҳуқуқий ҳуж-
жатларнинг вақт, ҳудуд ва шахслар ўртасида амал қилиши ҳам давлат
органлари норматив ҳужжатлари қўлланилишига ўхшаш бўлсада, аммо
улар муайян корхона ҳудудида қўлланишга мўлжалланганлиги, унинг вақт
доирасида амал қилиши ушбу корхона иш берувчиси ва ходимлар вакиллик
органлари ўзаро келишиб белгилайдиган муддатлар билан чекланиши, уш-
бу локал норматив-ҳуқуқий актлар ушбу кархонадаги барча ходимларга,
корхонанинг иш берувчисига тарқалиши билан улардан фарқ қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |