Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


-§. Меҳнат ҳуқуқи тушунчаси ва предмети



Download 1,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/103
Sana16.06.2022
Hajmi1,99 Mb.
#678101
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   103
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

2-§. Меҳнат ҳуқуқи тушунчаси ва предмети 
Меҳнат ҳуқуқи меҳнат жараёни технологиясини эмас, балки 
биргаликдаги меҳнат давомида унинг иштирокчилари ўртасида юзага 
келувчи социал алоқаларни тартибга солади. 
3
И. А. Каримов
. «Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз». «Халқ сўзи» газетаси, 
2001 йил 17 феврал. 


Меҳнат ҳуқуқининг предмети саналувчи ижтимоий муносабатлар алоҳида 
гуруҳларга ажратилиши мумкин ва улар қаторига қуйидагиларни киритиш 
мумкин: 
1. Бевосита меҳнатга оид муносабатлар 
Меҳнат ҳуқуқи предмети саналувчи ижтимоий муносабатлар орасида моддий 
ва маънавиий бойликлар ишлаб чиқариш жараёнида меҳнатни ташкил этиш 
юзасидан вужудга келувчи, меҳнатдан фойдаланишга оид бўлган ижтимоий 
алоқалар асосий ўринни эгаллайди. 
Иқтисодий категория сифатида меҳнат муносабатлари ишлаб чиқариш 
муносабатларининг таркибий қисми саналиб, турли социал гуруҳларнинг 
мавқеини акс эттиради. Меҳнат муносабатлари иштирокчиси сифатида 
ишловчи ва иш берувчи иштирок этиб, улар ўртасидаги муносабат 
шартнома (контракт) асосига ва ҳақ тўлаш эвазига асосланган. 
Меҳнат муносабатлари қуйидаги хусусиятлари билан ажралиб туради: 
а) бу муносабатлар корхонада биргаликда меҳнат қилишдан келиб 
чиқққан ҳолда тартибга солинадиган ички меҳнат тартиби қоидалари 
доирасида амалга оширилади; 
б) ходим аниқ бир корхона-ташкилотнинг меҳнат жамоаси 
таркибига киритилади; 
в) ходимни корхона жамоасига қўшилиши алоҳида юридик факт – 
меҳнат шартномаси тузиш, сайлов ёки танловдан ўтиш билан боғлиқ 
бўлади; 
г) меҳнат шартномасининг мазмуни ходим томонидан муайян касб, ихтисос 
бўйича ишнинг бажарилишига қаратилган бўлади. 
Фақат ёлланиб ишловчи ходимлар меҳнатигина меҳнат ҳуқуқининг 
предмети саналади ва мустақил меҳнат (мулкдор меҳнати) ушбу ҳуқуқ 
соҳаси предмети бўла олмайди. 
Давлат хизматчисининг меҳнати улар ҳам ишга ёлланишлари туфайли 
меҳнат муносабатлари саналади. Бироқ ИИВ, МХХ, Мудофаа вазирлиги, 
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Чегара қўшинлари Давлат қўмитаси 
ҳарбий хизматчилари фаолияти меҳнат ҳуқуқининг предмети санал-
майди ва улар маъмурий муносабатлар жумласига киритилади ҳамда 
давлатнинг мудофаа функцияси билан боғлиқ бўлади.
Меҳнат ҳуқуқи фани назариясида биргаликдаги мулкдорлар 
меҳнатини ҳам меҳнат ҳуқуқи жумласига киритиши лозимлиги хусуси-
да фикрлар мавжуд

. Бизнинг фикримизга кўра қишлоқ хўжалиги ко-

В. И. Никитинский, Т. Ю. Коршунова. 
«Правовое регулирование трудовых правоотношении 
работающих собственников», «Государство и право», 1992, № 6. 


оперативлари, деҳқон-фермер хўжаликлари, турли-туман кооператив ва 
бошқа нодавлат корхоналарининг аъзолари меҳнати ҳам махсус тартиб-
га солинишга муҳтож ва бу вазифа меҳнат қонунчилиги доирасида 
амалга оширилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Ҳозирги пайтда ана шу 
тоифага мансуб шахслар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши ва кафолат-
ланишида муаммолар мавжуд.
Меҳнат ҳуқуқининг предмети саналувчи муносабатлар орасида бе-
восита меҳнат муносабатлари билан бир қаторда унга ёндош бўлган му-
носабатлар ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Бундай ёндош муноса-
батлар қаторига меҳнат соҳасидаги ташкилий-бошқарув муносабатлари, 
ишга жойлаштиришга оид бўлган муносабатлар, касбий тайёрлаш ва 
малакани оширишга оид муносабатлар, меҳнат қонунларига риоя эти-
лиши устидан назорат олиб боришга оид муносабатлар, меҳнат низола-
рини ҳал этишга оид муносабатлар киритилиши мумкин. 

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish