5
- Турли мулкчилик шаклларидаги тадбиркор корхоналар ва тадбиркор
тадбиркорлар ѐки тадбиркорлик молияси.
Корхоналар молияси - бу мустақил иқтисодий категория бўлиб, у
хўжалик субъекларининг пул даромадларини
шакллантириш ва фойдаланиш
билан боғлиқ бўлган пул муносабатлар йиғиндисидир. Молия иқтисодий
муносабатларида ўзига хослиги шундайки, у доим пул шаклида келади,
тақсимот характерига эга ва моддий ишлаб чиқариш соҳаси қатнашчиларининг
турли даромад ва жамғармаларнинг шаклланиши ва ишлатилишини акс
эттиради. Корхона молияси давлатнинг ягона молия тизимининг муҳим
таркибий қисми бўлиб, халқ хўжалигининг турли тармоқларидаги корхоналарда
даромадларнинг шаклланишида, тақсимланиши ва ишлатилиши жараѐнини акс
эттиради. Корхоналар молияси миллий даромад ва миллий бойлик
яратиладиган моддий ишлаб чиқариш соҳасига хизмат кўрсатади. Корхона
молияси ўз муносабатларини амалга оширишда 4 гуруҳга бўлинади.
Бошқа корхона ва ташкилотлар билан.
Корхонанинг ички молияси.
Юқори ташкилотлар билан.
Молия - кредит тизими билан.
Корхоналар молияси - хўжалик юритувчи
субъект ва давлат пул
ресурслари фондини ташкил қилиш ва улардан такрор ишлаб чиқариш,
рағбатлантириш
ва
жамиятнинг
итимоий
эҳтиѐжларини
кондириш
мақсадларида фойдаланишдаги пул муносабатларин йигиндисидир.
Корхоналар молияси молиявий ресурсларни шакллантириш ва улардан
фойдаланиш билан боғлиқ пулли муносабатлар йигиндисидир.
Бозор иқтисодиѐти шароитида корхоналар молиясини олдинги директив
характердаги бошқариш усуллари: лимитлар, марказилашган таъминот ва
бошқалардан фарқли равишда корхоналарда самарали бошқаришнинг ўзига хос
усуллари шаклландики булар воситасида коръонанинг ресурс потенциали
оптималлаштирилади. Бу вазиятда молиявий ресурсларни самарали бошқариш
аҳамияти тезлик билан усади. Бундай шароитларда молиявий ресурслар
биринчи даражадаги аҳамият касб этиб корхоналарни маълум вақт
оралигида
тезлик билан бошқа ресурсларга трасформацияланиш имкониятига эгадир.
Корхоналар молияси 3 асосий функцияни бажаради:
корхонанинг ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараѐнидаги олинган
молиявий натижаларини тақсимлаш ва қайта тақсимлаш;
молиявий
натижаларини
тақсимланиши
натижасидаги
пул
фондларини шаклланиши ва тегишли молиявий ресурслардан самарали
фойдаланишини назорат қилиш;
корхоналар молиявий хўжалик фаолиятини рағбатлантирувчи каби
функцияларни бажаради.
Корхоналарни молиявий бошқарув тизими: пул ресурсларининг вақт ли
қиймати, пул окимлари, тадбиркорлик ва молиявий хатарлар, капиталлар
баҳоси, самарали бозор каби қатор концепцияларга асосланади. Молиявий
муносабатлар корхоналардан тортиб умумдавлат миқѐсигача бўлган босқичдаги
6
пулнинг харакати билан боғлиқ муносабатларни ўз
ичига олиши сабабли
умумдавлат, махаллий хокимият органлари ҳамда корхоналар молияси
фарқланади.
Корхоналар молиявий ресурсларини шакллантириш ва фойдаланиш
жараѐнида бир нечта молиявий институтлар билан ранг-баранг молиявий
муносабатларда бўлади. Уларнинг асосийлари бўлиб қўйидагилар ҳисобланади:
1.
Ялпи даромадни шакллантириш ва фойдаланиш жараѐнида, Хўжалик
субъектлари аро молиявий муносабатлар, яъни хом-ашѐ, ѐкилги, материаллар,
бугловчи асбоб ускуналар тайѐр маҳсулотни реализация қилиш, жарималар
тўлаш ва молиявий жарима олиш ҳамда икки ѐклама
шартнома ва
мажбуриятларни бажаришдаги жараѐнлар.
2.
Инвестицияга мулжалланган корхона қимматли қоғозларини муомалага
чиқариш ва жойлаштириш ҳамда қўшма корхоналар ташкил этишда ҳиссали
маблағлар орқали иштирок этиш.
3.
Корхоналар валюта фондини ташкил этишда ва фойдаланишда ташки
иқтисодий алока компаниялари билан бўлган молиявий муносабатлар.
4.
Молия тизими органлари билан корхоналар ўртасида бўладиган
иқтисодий муносабатлар. Жумладан: нобюджет фондларга ажратмалар,
республика ва махаллий бюджетларга солиқлар тўлаш, корхона агар давлатга
тегишли булса бюджетдан дотация олиш.
5.
Тижорат банкларидан қисқа ва ўзок муддатли кредитлар олиш,
ссудаларни қайтариш, кредит учун фоизлар тўлаш билан боғлиқ бўлган
молиявий муносабатлар.
6.
Бозор иқтисодиѐти шароитида корхоналар молиясининг салмоги янада
кенгаяди. Бу ҳолат корхоналар молиявий режаларини Мустақил ишлаб
чиқарувчи субъект бўлган лиги билан боғлиқдир.
Бозор иқтисодиѐти шароитида корхоналар молиясини объектив булишига
таъсир этган омиллар таркиби ранг-барангдир. Шулардан асосийлари бўлиб:
- товар пул муносабатларининг
мавжудлиги;
- Хўжалик субъектларининг турли хил мулк шаклларида фаолият
кўрсатиши;
- иқтисодий рағбатлантириш ва кенгайтирилган ишлаб чиқариш
молиявий таъминлаш мақсадида пул даромадлари ҳамда жамгармаларини
шакллантириш ва бошқалар.
Корхоналар молиясининг ташкилий тамойиллари қуйидагилардан иборат:
•
молиявий-хўжалик фаолияти сохасида мустақиллик;
•
ўз-ўзини молиялаштириш;
•
иш натижасидан манфаатдорлик;
•
молиявий ресурсларни ташкил этиш;
•
воситаларни ўзиники ва бошқаларникига ажратиш;
•
бюджет ва давлат нобюджет жамгармалари олдида ўз мажбуриятларини
биринчи навбатда бажариш;
• корхона фаолияти устидан молиявий назорат.
7
Корхоналар молиясини бошкариш корхонанинг молиявий фаолиятини
бошкариш сифатида сотишдан тушган тушум ва унинг таксимот объектлари
молиявий бошкаришнинг асосий объекти ҳисобланади.
Молиявий бошкарувни маълум бир
услуб ва тамойилларга хамда
рагбатлантириш хамда санкцияларга таяниб махсус аппарат амалга оширади.
Маълумки, у ѐки бу йуналишдаги вазифаларни бажаришда турли хил
йуналишдаги ечимлар мавжуд бўлади, аммо уларни самарали ечишнинг узига
хос булган муаммоларини бор имкониятлардан тез ва самарали фойдаланиш
ѐхуд, янги давр талабига мос булган услубларни жорий этиб кузланган
максадга эришишдир.
Хар кандай бошкарув тизимига хос булгани каби,
молияни бошкаришда
хам объектлар ва субъектлар мавжуд бўлади.
Молияни бошкаришнинг объекти булиб турли молиявий муносабатлар
ҳисобланади. Масалан: давлат бюджети, пенсия фонди, субъектларнинг
ихтиѐридаги марказлашмаган фондлар ва сугурта муносабатлари ҳисобланади.
Молиявий муносабатларнинг туркумланишидан келиб чикиб, ушбу
объектларга куйидаги молияни бошкарув
субъектлари мос келади, буларга
молия органлари ва солик назоратчилари, молия хизмат (булим)лари ва сугурта
органлари киради.
Do'stlaringiz bilan baham: