1-мавзу: Технология фани Давлат таълим стандарти, ўқув дастури, дарслик ва методик қўлланмалари мазмуни



Download 5,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/91
Sana15.06.2022
Hajmi5,13 Mb.
#674085
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   91
Bog'liq
4.2.-2-кисм-Технология-Методика-мажмуа-2018

Технология ва она тили
. Ҳаётда нутқ ва тилнинг аҳамияти ниҳоятда 
муҳимдир. Ҳаммамизга маълумки, собиқ Совет Иттифоқи даврида ўзбек тилига, 
атамаларга, тилнинг луғат бойлигига эътибор сусайди. 1989 йил 21 октябрда
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида” Қонуннинг қабул 
қилиниши технология таълимини ўқитиш ишларига ҳам ўз таъсирини кўрсатди. 
Мавзуларни баён қилишда она тилига мос ҳолда айрим атамаларнинг ўзбекча
шаклини кўрсатиш лозим. Жумладан, верстакни – дастгоҳ, ремонтни – таъмир, 
слесарни – чилангар, линейкани – жазбар, ҳолодильникни – совутгич каби ўнлаб 
атамаларни мисол қилиб келтириш мумкин. Шулар қаторида айрим сўз ва 
атамалар ҳам борки, уларни ўзбекчалаштириш мумкин эмас, чунки улар 
ифодаланган нарса ва булар илгари бизда ишлатилмаган, шунинг учун ўша 
сўзларни ўзгаришсиз қўллаш лозим бўлади. Бундай сўзларга тиски, отвёртка, 
резьба, резина, монтаж, пластмасса, волтьметр, амперметр, радиолампа, диод, 
зубило, штангенциркуль, транспортир, станок каби атамаларни мисол қилиб 
кўрсатиш мумкин. 
Шунингдек, она тили дарсларида айрим мавзуларни ўргатиш жараёнида 
касб-ҳунарга оид мисолларни қўллаш орқали ҳам фанларни бир-бирига боғлаш
мумкин. Жумладан, “Касб-ҳунар сўзлари” мавзуси ўрганилаётганда дурадгорлик, 
тикувчилик, тўқувчилик, пазандачилик ва бошқа касбларга доир атама ва
сўзлардан кенг фойдаланиш, уларни ўқувчиларнинг ўзларига топтириш, уйда


167
ёзиб келиш учун вазифа қилиб бериш мумкин. Бундай ишлар орқали ўқувчилар 
ҳар хил касб-ҳунарлар билан танишадилар, уларда шу касб-ҳунарга маълум
даражада қизиқиш ва иштиёқ уйғонади.
Технология ва тарих
. Кўҳна ва навқирон ўлкамиз кўп минг йиллик 
тарихга, маданий меросга эга. Ўлкамизда халқ ҳунармандчилиги, наққошлик, 
меъморчилик каби ўнлаб ноёб касблар равнақ топган. Қўли гул усталар
томонидан ажойиб буюмлар ясалган, муҳташам бинолар қурилган. Уларнинг 
ишларини фидойи шогирдлар давом эттириб келганлар, шунинг учун биз 
мозийга, ўтмишимизга назар ташламасдан туриб, ҳозирги ҳаётимизни, 
келажакдаги турмушимизни гуллатиб яшната олмаймиз. Зеро, Биринчи 
Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳам “Тарихий хотирасиз келажак 
йўқ” деб бежиз айтмаган.
Баркамол авлодни тарбиялашда тарих фани мактабдаги технология таълими
дарсларида алоҳида аҳамият касб этади. Ўқувчиларни ҳунарга, хусусан халқ 
ҳунармандчилигига қизиқтиришда тарихдаги курилиш, биноларнинг усталари
меъморлар, кулоллар, заргарлар, дурадгорлар, темирчиларнинг қилган ишлари 
билан таништириш мумкин. Ҳозирги кунда халқ амалий санъатига, 
ҳунармандчилигига эътибор кун сайин ортиб бормокда. Масалан, ҳозир 
кўпчилик мактабларда жавон, хонтахта, эшик, ром, дарвоза, сўри, сандал, бешик, 
сандик, миллий курси каби буюмларни тайёрлаш ишлари ўқувчиларга дарс 
мобайнида ўргатиб борилмокда. Буларнинг ҳаммаси тарихимизга, миллий
қадриятларимизга бўлган эътиборнинг бир кўринишидир. Булардан ташқари, 
технология фани дарсларида мактабдаги ёки туманлардаги ўлкашунослик 
музейларига айрим буюмларнинг намуналарини ясаб бериш орқали ҳам 
ўқувчиларга тарихий маълумотлар ҳамда тушунчалар бериш, улардан ўтмишдаги 
аждодларимизнинг санъат ва устачилигидан завқланиш, фахрланиш ҳиссини 
тарбиялаш мумкин.
Шунингдек, юқорида баён қилинган “Мавжуд маълумотлар асосида 
истиқболни белгилаш” усулини қўллашда ҳам тарихий маълумотлар жуда қўл 
келкди. 

Download 5,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish