1-мавзу: Технология фани Давлат таълим стандарти, ўқув дастури, дарслик ва методик қўлланмалари мазмуни


-мавзу: Таълим жараёнида ўқувчиларнинг хусусиятларини ўрганиш



Download 5,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/91
Sana15.06.2022
Hajmi5,13 Mb.
#674085
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   91
Bog'liq
4.2.-2-кисм-Технология-Методика-мажмуа-2018

6-мавзу: Таълим жараёнида ўқувчиларнинг хусусиятларини ўрганиш: 
кузатиш, диагностик суҳбатлар, касбга мослашиш, профессиография каби 
тушунчаларни амалиётга жорий этиш
(2 соат амалий машғулот). 
Амалий машғулотдан кўзланган мақсад:
касб танлашга йўллаш ишининг мазмуни ва вазифалари билан таништириш 
орқали мактаб ўқувчиларини касб танлашга йўналтириш ишларини ташкил 
қилишни ўргатишдан иборат. 
 
Тингловчилар фаолиятини ташкил қилиш бўйича йўл-йўриқлар: 
касб танлашга йўллаш ишининг мазмуни ва вазифалари билан танишиш; 
шахсни 
касбга 
йўналтириш 
тизимини 
ривожлантириш 
ва 
такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини ўрганиш; 
касбтанлашга оид асосий тушунчаларнинг моҳиятини ўрганиш; 
амалий машғулотларни белгиланган талаблар асосида кетма-кет бажариш. 
 
Амалий машғулот учун назарий материаллар. 
Касб танлашга йўллаш ишининг мазмуни ва вазифалари. 
Касб танлашга йўллаш бутун педогоглар томонидан хал этиладиган 
умуммактаб вазифаси ҳисобланади. Шу билан бирга, таълим жараёнида 
ўқувчиларнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш ва касбга йўналтиришда 
технология фани алоҳида ўринни эгаллашини эсдан чиқармаслик керак. Бунга 


169
сабаб шуки, технология фанида алоҳида “Касб танлашга йўналтириш” бўлими 
ўқитилади. 
Ўқувчиларни касб танлашга йўналтириш фақат назарий жиҳатдангина эмас, 
амалий жиҳатдан ҳам олиб борилади. Маълумки, касб тўғрисида тасаввур ана 
шундай тарзда берилгандагина у ҳақда тўлиқ тасаввурга эга бўлиш мумкин 
бўлади. 
Касб танлашга йўллаш иши бутун фан давомида олиб борилади, лекин 
унинг вазифалари ўзининг турли боскичларида ўзгариб туради. 
5-7-синфларда асосан касб хақида маълумот берилади. Ўқувчилар кандай 
оммавий ишчи касблар борлиги билан танишадилар. Бу касбларнинг элементлари 
ўқувчиларнинг устахонадаги фаолияти мазмунини ташкил этади. Бу ҳол 
ўқитишнинг шу даврида ўқувчиларни умумтехник тайёрлаш вазифасига тўла мос 
келади. 
6-синфда ва айникса, 7-синфда касб тўғрисида маълумот бериш билан бир 
қаторда касбий тарбиялаш ишлари ҳам олиб борилади. Бунга сабаб шуки,
7-синфни битириш арафасида ўқувчилар бўлгуси меҳнат тайёргарликнинг 
профили (йўналиши)ни танлаб олишлари зарур. Ҳар бир профил кўплаб оммавий 
ишчи касбларни ўз ичига олади. Булар устахонадаги машғулотларнинг мазмуни 
билан изчил алоқада бўлган касблар бўлиши (масалан, металл ва ёғочга, газламага 
ишлов беришга оид касблар) ёки улар билан ҳеч қандай алоқадор бўлмаган 
касблар бўлиши мумкин. 
Меҳнат тайёргарлигининг профилини танлашда кўпинча мунозарали 
вазиятлар вужудга келиб, бу мунозарада ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам иштирок 
этишлари мумкин. Меҳнат тайёргарлигининг айрим профиллари гуё 
эътиборсиздек туюлиб, ҳеч ким бу касбни танлашни хоҳламайди. Бошқа 
профилларга эса, аксинча, керагидан кўпроқ ўқувчилар қизиқиб қолишади. 
Афсуски, мактабларнинг иш тажрибасида шундай манзарани кузатиш 
мумкин; ўқитувчилар бу масалани ўқувчиларнинг ўзлаштиришларига қараб хал 
этишга уринишади, яъни аълочи ўқувчиларга танлаш ҳуқуқи берилади ёмон 
ўзлаштирувчилар эса қолган касб турларидан бирортасини танлашга мажбур 
бўлишади. 
Масалани бу тарзда хал этиш ҳар жиҳатдан нотўғридир. Ҳаёт йўлини зўрма-
зўраки танлаганларидан ҳеч қандай яхшилик кутиб бўлмайди. Шубхасиз, аълочи 
ўқувчилар рағбатлантирилишга лойиқлар, бироқ бу нарса бошқаларни касб 
танлаш эркинлигидан маҳрум қилмаслиги керак. 
Шундай ҳам бўладики, меҳнат тайёргарлигининг профилини тўғри танлаган 
ўқувчи кейинчалик ўзига шу профил доирасидаги касбни танлайди. 
Шундан келиб чиқиб, меҳнат тайёргарлигининг профилини танлаш 
ихтиёрий бўлишига ҳаракат қилиш лозим. 
Бунга қандай эришиш мумкин? Бу саволга жавоб бериш учун аввало касб 
танлаш эркинлигини қандай тушуниш лозимлигини аниқлаб олиш зарур. 


170
Бизнинг жамиятимизда хоҳлаган касбни танлаш йўлида сиёсий, ижтимоий 
миллий ва бошқа хил ғовлар йўқ. 
Аммо бу ҳуқуқдан ўз ўрнида фойдалана билиш ва бунга ўргатиш даркор. 
Гап шундаки, у ёки бу касбга бўлган талаб унинг эътиборига қараб эмас, балки 
халқ хўжалигининг структурасига қараб аниқланади. Шунинг учун, 
хоҳишимиздан қатъий назар, объектив тарзда кечувчи илмий-техник тараққиёт бу 
режага ўз шартларини киритади ва биз ёшларни халқ хўжалигига керакли 
касбларда ишлашга тайёрлашимиз керак. Равшанки, бу ўта муҳим вазифанинг 
бажарилишини таъминлаш касб танлаш эркинлиги фуқаролик бурчни тушуниш 
билан, мамлакатимизда барча касблар ҳам керакли ва фаҳри эканлигини англаш 
билан уйғунлашиб кетиши лозим. 
Касб танлаш ҳақидаги масалани фақат ўзининг манфаатлари нуқтаи 
назаридан хал этмаслиги керак. Агар у сиёсий жиҳатдан етук бўлса, бундай 
қилмайди ҳам. Ўсмирлар тўғрисида гап кетганда, улар шахс сифатида эндигина 
шаклланиб келаётганликларини эътиборга олиш зарур. 
Шу муносабат билан технология фанига алоҳида умид билан қаралади.

Download 5,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish