2 Тошкент давлат


Гайибназаров Баходир Каримович



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/159
Sana14.06.2022
Hajmi3,53 Mb.
#671235
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   159
Bog'liq
Конференция тўплами 123 шўъбалар-1

 
Гайибназаров Баходир Каримович, 
и.ф.д., проф.
Кутлиев Орифжон Адизович
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш 
 ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти таркибидаги
ходимларнинг малакасини ошириш ўқув маркази директор ўринбосари, т.ф.н., доц. 
Ё.Р.Абдувалиева 
 
катта илмий ходим

2008 ЙИЛ МИЛЛИЙ ҲИСОБЛАР ТИЗИМИДА ЭКСПОРТ ВА ИМПОРТ 
 
Аннотация
:
 
Ушбу мақолада ялпи ички маҳсулотни харажатлар усули бўйича 
ҳисоблашнинг назарий-методологик асослари
 
таҳлил қилинган. Шунингдек, ялпи ички 
маҳсулот(ЯИМ)ни ҳисоблашнинг ўзига хос хусусиятлари, уни такомиллаштиришга доир 
таклиф ва тавсиялар берилган. 
Аннотация
: В данной статье анализируются теоретические и методологические 
основы расчета себестоимости валового внутреннего продукта. Также приведены 
особенности расчета валового внутреннего продукта (ВВП), рекомендации и рекомендации 
по его совершенствованию. 


118 
Abstract: 
This article analyzes the theoretical and methodological basis for calculating the 
cost of gross domestic product. Also features of the calculation of gross domestic product (GDP), 
recommendations and recommendations for its improvement. 
Таянч сўзлар
: миллий ҳисоблар тизими, ялпи ички маҳсулот, экспорт, импорт, уй 
хўжалиги, соф экспорт, таснифлаш, баҳо, статистик таҳлил
Экспорт ва импорт ўз ичига товарлар ва хизматларни қамраб олади. Экспорт учун ҳам 
импорт учун ҳам товар ва хизматлар ўзгармас (доимий) баҳоларда ҳисобланади. Ушбу 
мақсад учун товарлар ва хизматлар учун мутлақо турли манбалардан олинган батамом турли 
дефляторлардан фойдаланилади. 
Экспорт ва импорт товар ва хизматларни қамраб олади. Экспорт учун ҳам импорт учун 
ҳам товарлар ва хизматлар доимий нархларда ҳисобланади ва бу мақсад учун бутунлай ҳар 
хил бўлган, бутунлай турли хил манбалардан товарлар ва хизматлар учун олинган
дефляторлардан фойдаланилади. Хизматлар билан ташқи савдо учун нарх индексининг 
ишончлилигини ошириш мақсадида ушбу соҳада маълумотларни яхшиланишига олиб 
келадиган янги тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Товарларни импорт ва экспорти қийматини мулкчилик ҳуқуқи резидент-бирликдан 
норезидентга ўтиши амалга оширилган пайтда баҳоланиши даркор ва транспорт 
харажатларини таъминотчининг транспортга харажатларни харидор тўлайдиган нархга 
киритиши ёки киритмаслигига қараб қўшиш ёки қўшмаслик лозим. Бироқ амалиётда 
кўпчилик мамлакатлар божхона декларациясидан олинадиган товарлар импорти ва экспорти 
тўғрисидаги, яъни импорт СИФ (нарх, суғурта, фрахт) нархларида ва экспорт ФОБ (Фанко-
борт) нархларда баҳоланган маълумотларга боғлиқ бўлади.
Бу мулкчилик ҳуқуқининг бошқага ўтиши ҳамма вақт экспорт қиладиган мамлакат 
чегарасида содир бўлишини англатади. Тўлов балансини тузишда товарлар импортини ФОБ 
нархларида баҳолаш даркор.
Товарлар учун батафсил экспорт нархлари индекси (ЭНИ) ва импорт нархлари индекси 
(ИНИ) мавжуд бўлган шароитда, Ласпейреснинг ҳажм индекси ва Пааше нарх индексидан 
фойдаланишни аппроксимациялаш учун максимал мумкин бўлган батафсил даражада 
товарлар экспорти ва импорти жорий қийматларини баҳолашни дефляциялаш мураккаб 
бўлмайди. Товарлар импорти ҳажми кўрсаткичларини ресурслар ва истеъмол жадвалларида 
ҳисоблаш учун СИФ нархларидаги маълумотларни ФОБ нархларига ўтказиш керак ёки 
ИНИни СИФ нархларига ўтказиш учун уларга тузатиш киритиш керак. Одатда ишчи 
тахминлар шундан иборатки, СИФ ва ФОБ аппроксимацияланади, мос ҳолда харидорлар 
нархи ва асосий нарх, аппроксимация адекватлиги транспорт устама нархларига боғланган 
ҳолатларга боғлиқ бўлади. 
Экспорт нархлари индекси ва импорт нархлари индекси, асосан учта усулда 
ҳисобланади. Уларнинг тавсифи сезиларли даражада фойдаланиладиган дастлабки 
маълумотларга боғлиқ.
Биринчи ва устунлик қиладиган усул товарларни экспорт ва импорти тўғрисидаги 
мукаммал маълумотлар асосида ҳисобланган ва маъмурий божхона ҳужжатларидан олинган 
нарх бирлиги индексидан фойдаланиш ҳисобланади.
Нарх бирлиги индекси нарх индекси ҳисобланмайди, чунончи, уларнинг ўзгариши 
нархлар, шунингдек, миқдори (таркиби) ўзгариши оқибатида амалга ошиши мумкин. Бироқ 
улар кўпчилик мамлакатларда нарх индекслари ўрнини босувчи каби фойдаланилмоқда.
Иккинчи усул шундан иборатки, нарх индексини ҳисоблаш экспорт қилинган ва 
импорт қилинган репрезентатив товарлар нархлари тўғрисида кузатув олиб борадиган 
корхона ва ташкилотлар маълумотлари асосида амалга оширилади. 
Кузатилган нархлар мукаммал таснифларга мувофиқ аниқланган товарларга тегишли 
бўлади ва шу тарзда ўша таснифдаги товар нархининг ўзгариши вақт бирлигида баҳоланиши 
мумкин.


119 
Учинчи усул гибрид ёндашув ҳисобланади ва товарлар бир гуруҳи учун корхоналар 
кузатуви маълумотлари асосида ҳамда товарлар бошқа гуруҳи учун божхона маълумотлари 
асосида нарх бирлиги индексини ҳисоблашни ўз ичига олади.
Товарлар билан ташқи савдо статистикаси маълумотлари асосида олинган нарх 
бирлиги индексларидан фойдаланиш дефляторлар сифатида айрим эҳтиёткорликни талаб 
этади, мадомики улар нарх индексларига нисбатан тизимли хатоликни сақлаши мумкин. 
Нарх бирлиги индексларида тизимли хатолик биринчи навбатда божхона декларациясида 
сақланадиган бир жинсли бўлмаган товарлар гуруҳи тузилмасидаги ўзгаришларга боғлиқ,
аммо кўпинча шу билан бирга товарлар миқдори тўғрисидаги сифатсиз маълумотларга ҳам 
боғлиқ бўлади. Биринчи омил савдо тузилмасида умумўсувчи дифференциация хос бўлган 
замонавий бозорлар учун айниқса муҳим.
Маълумотлар манбаи етишмаслигининг ортиши оқибатида охирги пайтда нарх бирлиги 
индекслари ёмонлашадилар. Бу товарлар савдоси тўғрисидаги маълумотлар билан 
қамралмайдиган хизматлар савдоси ва электрон савдо улушининг ўсиши билан боғлиқ. 
Божхона ва валюта иттифоқлари аъзоси ҳисобланган мамлакатлар эҳтимол, иттифоқ ичида 
божхона ҳужжатларининг қўшимча маҳсулоти сифатида савдо оқимлари тўғрисидаги 
маълумотларга эга эмаслар.
Ниҳоят, ташқи савдонинг бир қисми божхона назорати томонидан қамраб олинмаган 
бўлиши мумкин, масалан, нарх бирлигини ўлчашда муаммолар юз берадиган электр 
энергияси савдоси, газ ёки сув ёки катта машиналар ва кемалар каби нодир товарлар савдоси.
Хизматлар билан халқаро савдода нарх индекслари учун жорий маълумотлар манбаи 
бошқа соҳаларга кўра тўлиқ ҳисобланмайди.
Агар хизматлар экспорти ва импорти учун экспорт нархлари индекси ва импорт 
нархлари индекси мавжуд бўлса, улардан ҳажмни зарур баҳоларини олишда фойдаланиш 
мумкин. Агар улар бўлмаса, хизматлар экспорти ҳажми баҳолари ишлаб чиқарувчилар нархи 
индекси ва истеъмол нархлари индексидан фойдаланган ҳолда ҳисобланиши мумкин.
Масалан, юк ташиш хизматлари ҳажми баҳолари транспорт турлари бўйича ишлаб 
чиқарувчилар нархи индексидан фойдаланган ҳолда ҳисобланиши мумкин, худди шу пайтда 
меҳмонхоналар хизмати ҳажми баҳолари тегишли истеъмол нархлари индексларидан 
фойдаланиб олиниши мумкин. Агар, хизматлар импорти учун импорт нархлари индекси 
тўғрисидаги маълумотлар бўлмаса, у ҳолда, эҳтимол, алмаштириш курсининг ўзгаришига 
тузатишлар киритилган хизматларни экспорт қилувчи мамлакатлар нарх индексларидан 
фойдаланишга тўғри келади.
Шуни ҳам назарда тутиш зарурки, товарлар импорти баҳоланган ҳолларда жумладан, 
транспорт хизмати ҳам, мазкур транспорт хизматларини умумий хизматлар импортидан 
чиқариб ташлаш лозим.

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish