2 Тошкент давлат



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/159
Sana14.06.2022
Hajmi3,53 Mb.
#671235
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   159
Bog'liq
Конференция тўплами 123 шўъбалар-1

 
 
 
Манба: 
[3.б.237]
 
1-чизма.
Трансферт баҳони шакллантиришга қийматли ёндашув
Харидорнинг манфаати ва ютуғи 
Корхонанинг фойдаси 
Корхонанинг харажатлари 
Б
аҳо
Қ
ий
м
ат
(наф)


114 
Трансферт 
баҳога 
нисбатан 
қийматли 
ёндашувнинг 
вазифаси 
корхона 
мижозларининг рағбатлантирилишидан иборат эмас. Бундай натижага баҳога катта 
чегирмалар бериш ҳисобига ҳам эришиш мумкин, лекин қийматли ёндашув корхона учун 
сотишлар ҳажмини тобора авж олиши ҳисобига эмас, балки “қиймат-харажатлар” 
нисбатининг мутаносиблигига эришиш ҳисобига фойда олишни таъминлаши керак. 
[3.б.238] 
Трансферт баҳонинг шаклланиши меҳнат бозорида рақобатда бўлган бошқа 
корхоналар таъсирига ҳам боғлиқ. Шу боис, корхонанинг баҳо сиёсати бухгалтерлар, 
молиячилар, 
маркетологлар, 
менежерлар 
ва 
бозорни 
ўрганувчи 
ахборот 
хизматчиларининг доимий ҳамкорлиги натижасида туғилади ва такомиллашади. Бундай 
шароитда баҳо сиёсатини шакллантириш корхонага фойда, харидорга эса кўпроқ наф 
келтириши лозим
.
Корхона ички бўлинмалари ўртасида трансферт баҳоларни шакллантиришда уни 
белгилаш усулларига алоҳида эътибор қаратиш зарур:
Трансферт баҳоларни белгилашнинг қуйидаги усуллари мавжуд: 

бозор баҳоси; 

тўлиқ таннарх плюс фойда (тўлиқ таннархдан 

сифатида); 

ўзгарувчан харажатлар плюс фойда (ўзгарувчан харажатлардан 

сифатида); 

томонларнинг ўзаро келишуви асосидаги шартномавий баҳо; 

тўлиқ ёки қисқартирилган таннарх. 
Корхона бошқарувчилари, бўлинма-сотувчилар ва бўлинма-харидорларнинг 
талабларига бирдек жавоб берадиган ягона трансферт баҳо мавжуд эмас. Амалиётда 
корхоналарнинг бир қисми шартномавий бозор баҳосидан трансферт баҳо сифатида 
фойдаланади, бошқа бир қисми эса «тўлиқ таннарх плюс фойда» усулидан фойдаланишни 
афзал кўради.
Маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг шартномавий бозор баҳоси
 
ҳажми қулай трансферт 
баҳо ҳисобланади, чунки бу баҳо ҳар бир марказнинг фойдасини мустақил хўжалик 
бирлиги сифатида таҳлил қилиб чиқиш имкониятини яратади.
Агар ташқи бозорда баҳо аниқ бўлса (масалан, янги маҳсулот турига муқобил 
товарлар бозори бўлмаганда ва баҳо олдиндан белгиланмаган бўлса), унда «тўлиқ 
таннарх плюс фойда» яъни тўлиқ таннархдан фоиз сифатида олинган баҳони қўллаш 
лозим бўлади, чунки бундай баҳо бозор баҳосига яқин ҳисобланади ва бўлинмалар 
фаолияти камчиликларини аниқлашга имкон туғдиради.
Баҳога устама белгилаш вақтида бутун корхонани фойдалилик коэффицентини эмас, 
балки мазкур бўлинманинг харажатлари хусусиятларини ҳисобга олиш зарур. Амалиётда 
фойда кўпинча молиявий қўйилмалардан олинган даромад ҳисобланади ҳамда 
белгиланган режа кўрсаткичи билан солиштирилиб борилади. Агар трансферт баҳо 
сифатида «ўзгарувчан харажатлар плюс фойда» усулидан фойдаланилса хомашё, 
материаллар, хизматлар ва иш ҳақи каби харажатларни ўзгаришига тузатишлар 
киритадиган қоидага амал қилинади.
Трансферт баҳо ҳақиқий таннарх плюс қўшимча фойда
 
тарзида белгиланиши ҳам 
мумкин. Мазкур усулдан менежерлар ўз бўлинмаларида маблағлар сарфи учун жавобгар 
бўлган ҳолларда фойдаланади, бироқ, бу усул маблағларни тежаш имкониятини 
пасайтиради яъни ҳақиқий таннарх қанча юқори бўлса, бўлинма-сотувчи сотиш баҳосини 
шунча юқори белгилайди. Шуни назарда тутиш зарурки, таннарх асосида трансферт 
баҳоларни белгилаш вақтида корхона таркибига кирувчи бўлинмаларни фойда ёки 
инвестиция марказлари сифатида эмас, балки харажатлар марказлари сифатида қараб 
чиқиш лозим. Бундай шароитда ўзгарувчан харажатлар асосида белгиланган трансферт 
баҳолар самарали ҳисобланади.
Бу усулда қуйидаги иккита шартга амал қилинади: 


115 

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар бирлигига сарфланган активлар қиймати бир 
хил; 

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар бирлигига тўғри келадиган ўзгарувчан 
харажатлар даражаси қолган харажатларга нисбатан деярли ўзгармас. 
Ўзгарувчан харажатлар асосида корхона ичидаги топширувлар пайтидаги баҳо 
усули тўлиқ таннарх асосидаги усулдан корхона захираларидан янада самаралироқ 
фойдаланишни таъминлашга қаратилганлиги билан ажралиб туради. 
Хулоса қилганимизда хўжалик юритувчи субъектларда ички хўжалик баҳолари 
ҳисобланган трансферт баҳолардан фойдаланиш мустақил бўлинмаларнинг харажатлар ва 
даромадларини алоҳида-алоҳида аниқлашга ҳамда баҳолашга имкон беради. Шунингдек, 
халқаро амалиётда кенг қўлланилаётган трансферт баҳони шакллантириш тамойиллари ва 
талабларига риоя қилиш пировард натижада корхонанинг бошқарув тизимини шаффоф ва 
адолатли бўлишини таъминлайди. 
Трансферт баҳони шакллантиришга харажатлар ёндашувидан кўра, фикримизча, 
қиймат ёндашувини қўллаш ижобий самара беради, бунинг натижасида, авваламбор 
маҳсулотнинг буюртмачиси аниқ бўлиб, унинг билан тузилган шартномавий баҳолар 
бўйича келишув баённомаси тузилган, бу эса ички хўжалик трансферт баҳоларини 
ўрнатишга асос бўлиб хизмат қилади. Қиймат ёндашувининг яна бир муҳим аҳамияти 
шундаки, бунда корхона омборида товар-моддий заҳираларнинг қолдиғи, ўз навбатида, 
тайёр маҳсулотларнинг сотилмай қолиши каби салбий ҳолатларнинг олди олинади.

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish