|
Bog'liq Конференция тўплами 123 шўъбалар-1
.
-Олинадиган счётлар
ёки 5110-“Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини
ҳисобга олувчи” счётлар - 100 000 000 сўм
К-т 9010-“Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар” счёти- 100 000 000 сўм
Шу сотилган маҳсулот таннархи 80 000 000 сўмни ташкил қилади, яъни:
Д-т 9110-“Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи” счёти – 80 000 000 сўм
К-т 2810-"Омбордаги тайёр маҳсулотлар" счёти – 80 000 000 сўм.
Даромад билан фойда ўртасидаги фарқ, яъни 20 000 000 сўм тақсимланмаган фойда
счётга боради .Хўжалик муомаласидан келиб чиққан холда йил давомида кўрилган фойда
ҳисобидан таъсисчиларга дивиденд ҳисобланади ҳамда берилади.
Дивиденд ҳисобланганда бухгалтерия узатмаси қуйдагича берилади.
Д-т 8710-“Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)” счёти
Кт 6610-“Тўланадиган дивидендлар” счёти
Ҳисобланган дивидендлар бўйича солиқлар ҳисобланганда бухгалтерия узатмаси
қуйдагича берилади
Д-т 6610- “Тўланадиган дивидендлар” счёти
К-т 6410-“Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)” счёти
Дивиденд таъсисчиларга тўлаб берилганда эса бухгалтерия узатмаси қуйдагича
берилади
Д-т 6610- “Тўланадиган дивидендлар” счёти
К-т 5010-“Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи” счётлар ёки 5110-“Ҳисоб-
китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи” счётлар.
Юқоридаги шартли маълумотлар асосида агар 2019 йил январь ойида корхонанинг
юқоридаги сотилган махсулотининг 50 000 000 сўмлик маҳсулот яроқсиз маҳсулот деб
топилди ҳамда акциядорлик жамиятига қайтариб берилди. Корхона эса ўтган йили кўрилган
фойда ҳисобидан дивиденд бериб бўлган. Қайтиб келган махсулотга бухгалтерия узатмаси
берилди:
Д-т 2810-"Омбордаги тайёр маҳсулотлар" счёти
К-т 9110-“Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи”;
Ўртада юзага келадиган 40 000 000 таннарх қиймати ҳамда кўрилган даромадни
ҳисобдан чақарилда, бухгалтерия узатмаси қуйдагича берилади
Д-т 9040-“Сотилган товарларнинг қайтиши” счёти – 50 000 000 сўм
К-т 5010-“Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи” счётлар ёки 4010-
“Олинадиган счётлар” счёти - 50 000 000 сўм
Маҳсулот сотишдан олинган даромад ҳамда таннарх ўртасидаги 10 000 000 сўм
фойдага нисбатан тўланган дивидендга даво кўзғатиш керак. Бунда биз томонимиздан
қуйидагича бухгалтерия узатмаси берилиши таклиф этилади, яъни,
Д-т 4860- “Даъволар бўйича олинадиган счётлар”
К-т 8710-“Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарар)” счётида
Тўлаганда эса, қуйдагича бухгалтерия узатмаси берилди,
Д-т 5110-“Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи” счётлар
К-т 4860-“Даъволар бўйича олинадиган счётлар”.Агар корхона томонидан дивиденд
таъсисчиларга тўланмаган бўлса, ушбу суммага қуйидагича бухгалтерия узатмаси берилади
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|