121
Фотодеструкция махсулотлари теринингт оқсиллари билан ковалент
боғланади ва неоантигенларни ҳосил қилади, улар эпидермиснинг базал усти
қаватининг эпидермал макрофаглари (Лангерганс хужайраси) билан алоқага
киришади. Бу хужайралар антиген кўрсатувчи хусусиятга эга бўлиб, дермага
ўтади ва антигенларни ҳосил қилувчи дренажловчи соҳасига
лимфа
томирларининг фенестр эндотелиялари орқали регионал лимфа тугунлари
томон ҳаракат қилади. Тугунларда ва дермада бу хужайраларнинг Т-
лимфоцитлар билан ўзаро алоқаси юз беради. Уларнинг фаоллашиши В-
лимфоцитларининг
пролиферациясига,
моноцитларнинг
ва
тўқима
магрофагларининг дегрануляциясига, А, М, G иммуноглобулинларнинг
ҳосил бўлишига олиб келади. Натижада кўп миқдорда хужайралар ўртасида
ўзаро таъсир қилувчи носпецифик гуморал
омиллар ва лимфоцитлар
ажралади. Қисқа муддатга лаброцит ва базофилларнинг гистамин ва гепарин
ажратиш билан фаоллашиши дермага кўп миқдорда грануллали гидролаз
ферментлари
ва
яллиғланишга
қарши
медиатор
(гистаминаза,
простогландиндегидрогеназа ва бошқалар) ажратувчи макрофаг ва
эозинофилларнинг давомий дегрануляцияси билан алмашади.
Шундай қилиб, оқсилар фотодеструкцияси натижасида ажралаѐтган
махсулотлар юқори сезучанлик реакциясининг секинлашган типига жуда
ўхшаш иммун жавобнинг шаклланишига олиб келади. Юқорида келтирилган
жараѐнлар 15-16 соатдан кейин намаѐн бўлади ва 24-48 соатдан сўнг ўзининг
максимал даражасига етади.
Организмнинг ҳолати ва узун тўлқинли
нурланиш давомийлигига
боғлиқ ҳолда иммун жавобнинг хужайра даражасидатаркиби ўзгаради. Қонда
идентификацияланмаган лимфоцитлар шаклининг ортиши кузатилади.
Терига тушган антиген ва иммуноглобун G комплемент системасини
фаоллаштиради, кеийнчалик мембрана энзимлари ва Т-лимфоцит-хелперлар
комплекси ишга тушади. Ҳолсизланган беморларда терининг Т-хелпер
жавоби жуда суст бўлади ва антигенли контакт фазаси даражасида намаѐн
122
бўлади. Иммун системанинг узун тўлқинли ультрабинафша нурланиш билан
бундай ишлаши ташқи муҳитнинг нақулай
омилларига организмнинг
носпецифик резистентлигини оширади.
Шуни ѐдда тутиш лозимки, ультрабинафша нурланишни узоқ давом
эттириш эпидермисдан Лангерганс хужайраларини тўлиқ йўқолишига ва
фотодеструкция махсулотларининг тақдим этиш жарайнининг бузилишига
олиб келади, уларни Грэнстейн хужайралари амалга оширади. Антигенлар
дермага тушиб, тери хужайра элементларининг
б л а с т т р а н с ф о р м а-
ц и я с и н и
чақиради. Бундан ташқари
улар антиген специфик Т-
супрессорларни фаоллаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: