117
кучли манбаи бўлиб ҳисобланади ва уларни яхши қабул қилади (
радиацион
иссиқлик алмашинув феномени)
. Ерга тушувчи қуѐш нурининг 45-50%ни
инфра қизил нурлар ҳосил қилади. Ёруғликнинг
сунъий манбаларида
(қизувчи лампалар) инфра қизил нурлар 70-80 %ни ташкил этади.
Инфра қизил нурлар энергиясини ютиш ҳисобида ҳосил бўладиган
иссиқлик нурланаѐтган тери қопламаларининг маҳаллий хароратини 1-2
0
С
оширади ва юзаки томирларда маҳаллий терморегуляцияни чақиради. Томир
реакциялари босқичлар билан ривожланади. Аввал терининг юаз жойлашган
қон томирларида қисқа муддатли (30 секундгача) яққол бўлмаган
торайишини чақиради, кейинчалик маҳаллий қон айланишнинг кўпайишии
ва тўқималарда қон айланиш ҳажмининг ортиши кузатилади. Натижада
тананинг нурланган қисмида
гиперемия
ҳосил бўлади, у тўқималарга қон
оқимининг ортишига сабаб бўлади.
Терида қизил доғлар кўринишида намаѐн
бўлади, инфра қизил нурланиш жараѐнида пайдо бўлади, аниқ чегараларга
эга бўлмайди ва нурлатишдан 20-30 минутдан сўнг йўқолади.
Баъзи
пайтларда инфра қизил нурлар билан кўп нурлатилганда
юзаки жойлашган
веналар бўйлаб маҳаллий доғли пигментациялар қисқа вақт давомида пайдо
бўлиши мумкин.
Ажралаѐтган иссиқлик энергияси ўткир ости ва сурункали босқичларда
нурланаѐтган
тўқималарда
метаболик
жараѐнларни
тезлаштиради,
яллиғланиш ўчоғига полиморф-ядерли лейкоцитлар ва лимфацитларнинг
борпишини фаоллаштиради. Микроциркуляр оқимнинг фаоллашиши ва
томирлар ўтказувчанлигининг ошиши хужайраларнинг
аутолиз натижасида
ҳосил бўладиган махсулотларнинг чиқишини узайтиради.
Фибробластлар
ва
дегрануляцияланган
моноцитларнинг
дифференциясининг тезлашиши яллиғланиш ўчоғида пролиферациянинг
фаоллашишига, жарохат ва трофик яралар грануляциясининг тезлашишига
олиб келади. Бу жараѐнлар яллиғланиш ўчоғида ажраѐтган
биологик актив
моддалар (простогландинлар, цитокинлар ва калликреин) билан ҳам
118
индуцияланади. Охиргиси шунингдек оғриқ сезгирлиги ўтказувчанларнинг
афферент ўтказувчанлигининг блокадасини чақиради. Чунончи, инфрақизил
нурланиш яллиғланиш ўчоғида репаративли регенерация жараѐнини
стимуллайди ва яллиғланиш жараѐнининг охирги босқичларида самарали
қўлланилиши мумкин. Аксинча, инфрақизил нурланиш яллиғланишнинг
ўткир босқичида
пассив димланган гиперемияни, нерв ўткаўувчиларини
эзиши
ҳисобига
оғриқ
сезгирлигини
кучайтириши
ва
алгоген
медиаторларнинг (ацетилхолин ва гистамин) ажралишини чақириши
мумкин.
Тери афферентларининг термомеханосезувчанлигининг импульсли
фаоллигининг ўзгариши натижасида ички органларнинг
нейро-рефлектор
реакциялари ривожланади. Улар ички органлар қон томирининг кенгайиши,
уларнинг метаболизмининг кучайиши, шунингдек жарохат ва трофик яралар
грануляциясининг тезлашишида намоѐн бўлади.Бундан ташқари инфрақизил
нурланишда нафас олиш тезлашади (тахипноэ) ва гипоталамуснинг
терморегуляция марказлари фаоллашади.
Do'stlaringiz bilan baham: