Ўзбекистон республикасининг маъмурий жавобгарлик тўҒрисидаги кодекси биринчи бўлим умумий қоидалар I боб. Асосий қоидалар


-модда. Транспорт воситасини бошқаришдан четлатиш, мастлик ҳолатини



Download 8,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet226/270
Sana14.06.2022
Hajmi8,8 Mb.
#667147
TuriКодекс
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   270
Bog'liq
bf7ce82e-3f88-6cd4-d643-66b075515741 docs

292-модда. Транспорт воситасини бошқаришдан четлатиш, мастлик ҳолатини 
аниқлаш учун текширувдан ўтказиш
Транспорт воситаларини бошқараётган мастлик ҳолатида деб ҳисоблашга етарли 
асослар бўлган шахс транспорт воситасини бошқаришдан четлаштирилиши ва мастлик 
ҳолатини аниқлаш учун белгиланган тартибда текширувдан ўтказилиши керак.
Мазкур шахсни текширишга юбориш ва бу текширувни ўтказиш Ўзбекистон 
Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Адлия вазирлиги 
томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: «Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш 
тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 
Қарор 
(рўйхат рақами 3099). 
293-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишни 
таъминлаш чоралари устидан шикоят бериш
Маъмурий йўл билан ушлаб туриш, шахсни кўрикдан ўтказиш, ашёларни кўздан 
кечириш, транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўздан кечириш, ашё ва ҳужжатларни олиб 
қўйиш, транспорт воситасини бошқаришдан четлаштириш устидан манфаатдор шахс юқори 
органга (мансабдор шахсга), прокурорга ёки судга шикоят бериши мумкин. 
ХХII боб. МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ИШНИ ЮРИТИШДА 
ҚАТНАШУВЧИ ШАХСЛАР
294-модда. Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг ҳуқуқ ва 
бурчлари
Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс иш материаллари билан танишиб 
чиқишга, изоҳлар беришга, далиллар келтиришга, ўз илтимосини баён этишга, ишни кўриб 
чиқиш вақтида адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланишга, ўз она тилида сўзлашга ва 
таржимоннинг хизматларидан фойдаланишга, иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят 
беришга ҳақлидир.
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш маъмурий жавобгарликка тортилаётган 
шахс иштирокида кўриб чиқилади. Мазкур шахсга ишни кўриб чиқиш жойи ва вақти ҳақида 
хабар қилинганлиги тўғрисида маълумотлар бўлган ва ундан ишни кўриб чиқишни 
кечиктириш хусусида ҳеч қандай илтимос тушмаган ҳолларда, шунингдек ушбу Кодекс 309
1
-
моддасининг 
биринчи қисмида 
назарда тутилган ҳоллардагина иш унинг иштирокисиз кўриб 
чиқилиши мумкин.
(294-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-
389-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда) 
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон 
«Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи 
қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 
12-банди

Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Башарти содир этган ҳуқуқбузарлиги учун ушбу Кодексда маъмурий қамоққа олиш, 
ашёларини мусодара қилиш ёки ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш чораларини қўлланиш 
назарда тутилган бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш 
вақтида маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг қатнашиши шарт. Мазкур шахс 


бундай маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда қатнашишдан бўйин 
товлагани тақдирда у маъмурий суднинг ажримига биноан ички ишлар органи томонидан 
мажбуран олиб келиниши мумкин. Экспорт қилиниши ман этилган буюмлар ва маҳсулот 
Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетилиши билан боғлиқ бўлиб, мусодара 
чораси қўлланилиши мумкин бўлган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги иш алоҳида 
ҳолларда, агар маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс Ўзбекистон Республикаси 
ҳудудидан ташқарида бўлса ёки унинг қаердалигини аниқлашнинг иложи бўлмаса, маъмурий 
жавобгарликка тортилаётган шахснинг иштирокисиз кўриб чиқилади.
(294-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 
03/19/542/3177-сон) 
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: суд амалиёти.
 

Download 8,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish