Kkkkkkkkk



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/93
Sana13.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#666104
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   93
Bog'liq
34-y-Makroiqtisodiyot-oquv-qullanma-A.B.Shakarov-F.B.Abdukarimov-2009

Адабиётлар рўйхати.
1. Каримов И.А Бунёдкорлик йўлидан. 4 Том. -Т.: “Ўзбекистон”, 1996.351 бет. 
2. Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI аср бусағасида хавфсизликка таҳдид 
барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. - Т.: “Ўзбекистон”, 1997. 326 
бет. 
3. Агапова Г.А., Серегина С.Ф. Макроэкономика С., ДИС нашриёти 1997 
4. М.К.Бункина, В.А.Семянов. “Макроэкономика” -М.:1995г. 
5. М.Бурдо, Ч.Виплош. “Макроэкономика”(Европейский текст). С. Петербург.
Судоистроение. 1998 


29 
6. В.М.Гальпирин, С.М.Игратов, В.И.Моргунов. “Макроэкономика” Том-1. С.
Петербург.: 1994
7. Д. Жеффри, Д. Сакс и др. “Макроэкономика. Глобальный подход”-М.: 
“Дело”.1996 
8. Йўлдошев З., Қосимов М.С.“Макроиқтисодиёт асослари”. Т.: Укитувчи. 1994
9. В.Н.Костьюк. “Макроэкономика” - М.:1998 
10. Т.Линвут, Гайгер. “Макроэкономика теория и переходная экономика” - 
М.:1996 
11. Н.Г.Менкью. “Макроэкономика”. Из-во Московского университета. 1994 
12. Эдвин ДЖ. Допан. “Макроэкономика”. С. Петербург.: 1994
13. М.А. Хақимова. “Макроиқтисодиёт” - Т.: “Меҳнат”. 1997
 
 
 
 
3-Боб: Макроиқтисодий беқарорлик.
3.1. Иқтисодий даврлар ва иқтисодий тебранишларнинг сабаблари. 
3.2. Меҳнат бозори, ишсизлик тушунчаси, унинг турлари, ўлчаниши ва тўла 
бандлик. 
3.3. Ишсизликнинг иқтисодий оқибатлари. Оукэн қонуни. 
3.4. Инфляциянинг моҳияти, турлари ва ҳисоблаш усуллари. 
3.5. Инфляция ва ишсизлик. Филлипс эгри чизиғи. 
 
3.1. Иқтисодий даврлар ва иқтисодий тебранишларнинг сабаблари 
Иқтисодий цикл бу иқтисодиётнинг бир неча йиллар давомида ўсиши ва 
камайишини кўрсатувчи жараён бўлиб ҳисобланади. Айрим иқтисодий цикллар 
бошқаларидан ўзининг ўтиш даврининг давомийлиги ва фаолликлари билан 
фарқ қилади. Шунга қарамасдан уларнинг барчаси бир хил даврларни босиб 
ўтади.
3.1-расм. 


30 
Иқти- 
содий 
фаол- 
лик 
дара- 
жаси 
Вақт. 
Иқтисодий циклларнинг иқтисодчилар тўртта ривожланиш даврларини 
кўрсатадилар. Биринчи даври иқтисодий ривожланишнинг энг юқори 
даражасига эришган. Бу даврда иқтисодиётда тўлиқ иш билан бандлик ва 
ишлаб чиқариш тўлиқ қувватда ишлаётганлигини кўзатамиз. Шунингдек, бу 
даврда маҳсулотлар баҳо даражаси ўсиш жараёнида бўлади. Кейинги босқич 
ишлаб чиқаришнинг камайиш даврини кўрсатади. Бандлик даражаси камаяди, 
аммо баҳонинг ўсиш даражаси пасаймайди. қачонки, ишлаб чиқаришдаги 
камайиш даври фаол ва ўзоқ давом этсагина баҳонинг ўсиш даражаси 
камайиши мумкин. Камайишнинг қуйи нуқтасида ишлаб чиқариш ва бандлик 
энг қуйи даражага етганлигини кўрсатади. Ва охирида жонланиш даврида 
ишлаб чиқариш ва бандлик даражаси аста-секин ривожланиб ишлаб чиқариш 
қувватларидан тўлиқ фойдаланиш ва тўлиқ бандлик даражасига боради. Ўз 
навбатида маҳсулотларнинг баҳоси ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ 
фойдаланиш ва тўлиқ бандликка эришгунча ўсиб боради. 
Иқтисодий циклларнинг бир хил бўлишига қарамай уларнинг айримлари 
давомийлиги ва фаоллиги билан бошқалардан фарқ қилиб туради. Шунинг учун 
ҳам иқтисодчилар бу жараёнга Иқтисодий тебранишлар даври деб изоҳ 
беришади. Иқтисодчилар бу тебраниш даврларини турлича баҳолаб келишади. 
Масалан, айримлари бу тебранишларнинг асосий сабабчиси деб техник 
янгиланишларни кўрсатади. Уларнинг асосий ғояси бўйича ишлаб чиқаришга 
фан-техника ютуқларини қўллаш турли йиллар давомида Иқтисодиётдаги 


31 
тебранишлар сабабчиси ҳисобланади. Бошқа бир гуруҳ олимлар Иқтисодий 
циклларни сиёсий ва тасодифий вазиятларга боғлашади. Монитар сиёсатга 
боғлайдиган олимлар ҳам мавжуд. Яъни, давлат қанчалик кўп пул босиб 
чиқарса шунчалик унинг қадри камайиб боради, ва аксинча пул миқдори 
қанчалик кам бўлса ишлаб чиқаришнинг камайишини ва ишсизлар сонининг 
ортишини тезлаштиради. Иқтисодий циклларни баҳолашларга турли хил 
ёндашувлар бўлишига қарамай кўпгина Иқтисодчилар ишлаб чиқариш ва 
бандлилик даражаларини умумий харажатлар миқдори кўрсатади деган 
фикрларни қўллаб-қувватлайдилар. Чунки, бозорга мўлжаллаб ишлаб 
чиқаришни ташкил иқтисодиётда корхоналар ўзларининг товар ва 
хизматларига талаб бўлсагина уларни ишлаб чиқаради. Бошқача айтганда 
ишлаб чиқариш харажатлари кўп бўлмаса корхоналарда товар ва хизматларни 
катта миқдорда ишлаб чиқариш фойдали эмас. Ишлаб чиқариш бандлилик ва 
даромадлар даражасининг пастлиги ҳам мана шундан. Умумий харажатлар 
миқдори қанчалик кўп бўлса ишлаб чиқаришнинг ўсиши катта фойда олиб 
келади. Шунинг учун ишлаб чиқариш, бандлилик даромадлар даражаси ортиб 
боради. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish