Дўстов Ҳ. Б. Коррозиядан ҳимоя қилиш


-расм. Денгиз сувига ботган темирнинг



Download 4,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/179
Sana13.06.2022
Hajmi4,1 Mb.
#663684
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   179
Bog'liq
korroziyadan himoya qilish (1)

6.6-расм. Денгиз сувига ботган темирнинг 
коррозияланиш схемаси.


137 
эрийдиган комплекслар ҳосил қилади. Бундан ташқари мис бирикмаларида 
денгиз организмлари учун кумулятив эффект мавжуд эмас.
Кемасозлик конструкцияларини ҳимоялаш учун кўпинча легирловчи 
қўшимчалари, масалан рух ёки латун бўлган алюминийдан фойдаланилади. 
Алюминий қопламалари лок-бўёқ қопламалари билан бирга қўшиб 
ишлатилганда денгиз сувига юқори бардошлилик ва эрозияга қарши кучли 
чидамлилик намоён қилади.
Денгиз коррозиясига қарши курашда электрокимёвий ҳимоя усуллари 
(ГОСТ 26301-85 ва ГОСТ 26251-84) ҳам кенг қўлланилади. Йирик кемалар ва 
паромларнинг сув ости қисмлари катод ҳимосининг автоматлаштирилган 
тизимлари орқали денгиз сувидан ҳимоя қилинади. 
6.2. Машина ва жиҳозларнинг коррозион емирилишига 
конструктив факторларнинг таъсири 
Кимёвий ишлаб чиқариш объектларини лойиҳалашда агрессив муҳит 
характерининг таҳлилига ва жараённинг бориш шароитларига асосий эътибор 
қаратилади. Бу маълумотларга таянган ҳолда етарлича кимёвий қаршиликка 
эга бўлган материаллар танланади. 
Алоҳида узеллар ва аппаратларни рационал лойиҳалашга ҳам худди 
шундай эътибор қаратилади. Нотўғри лойиҳалаш кўп ҳолларда коррозиянинг 
келиб чиқиши ва ривожланишига олиб келувчи зазор, кучланиш 
концентрацияси, зўриқиш, йиғилиб қолиш зоналарининг ҳосил бўлиши ва 
бошқа нохуш ҳодисаларга сабаб бўлиши мумкин. 
Шу билан бир қаторда, аппаратларнинг алоҳида узелларини лойиҳалаш 
босқичида коррозия жараёнларининг олдини олувчи ёки секинлаштирувчи 
конструктив ечимларни қўллаш лозим.
Асбоб-ускуналарни лойиҳалашда металл сиртига ишлов бериш 
характерига, 
тули 
хил 
материаллардан 
тайёрланган 
туташтирвчи 
элементларнинг контактига, иссиқлик ташувчининг тақсимот режимига, 
тирқиш ва зазорларнинг бор-йўқлигига, йиғилиб қолиш зоналарининг ҳосил 
бўлишига алоҳида эътибор қаратиш керак.
Яхши силлиқланган металл сирти текис бўлиб, турли хилдаги 
дефектлардан холи бўлади. Чунки қирилган, нотекис, ғадир-будир сиртларда 
чанг, ифлосланиш, модда тўпланиши каби нохуш ҳоллар кўп кузатилади. 
Айниқса бу минерал ўғитлар ва турли хилдаги тузлар ишлаб чиқаришда 
характерлидир. 
Бу 
соҳада 
ишлатиладиган 
металл 
жиҳозлар 
ва 
конструкцияларнинг ғадир-будир сиртлари кўпинча турли хилдаги 
қопламалар билан қопланади. Бироқ қоплама гигроскопик ва намликни 
осонликча ютувчи модда бўлса, улар металл сиртига ёпишиб, кучли 
коррозияга олиб келувчи юқори концентрацияли электролитдан иборат 


138 
маҳаллий ўчоғларни ҳосил қилиши мумкин. Буларнинг олди олинмаса, металл 
сиртида локал коррозия ўчоғлари ҳосил бўлади.
Лойиҳаланадиган курилмада турли хил металлдан тайёрланган деталлар 
мавжуд бўлса, уларда контакт коррозиясининг юз бериш хавфи туғилади. 
Бундай ҳолларда лойиҳалаш босқичида албатта бу ҳодисаларнинг лодини 
олиш чора-тадбирлари белгиланиши лозим. 
Ҳар хил металлдан яратилган контактлашувчи деталлар турли 
катталикдаги сиртлар билан тайёрланади. Бунда кичик сиртли детал асл 
металлардан 
тайёрланади 
(вентилларнинг 
втулкалари, 
поршенли 
насосларнинг ҳалқалари ва б). Агар бунинг иложи бўлмаса, у ҳолда бегона 
металлар 
бир-биридан 
изоляцияланади. 
Электрокимёвий 
контакт 
коррозиясининг олдини оладиган бундай усуллар кўпинча қурилиш 
конструкцияларидаги қувур ўтказгичларни лойиҳалашда қўлланилади. Бунда 
прокладка материалига алоҳида эътибор берилиши лозим. У ҳароратга ва 
механик юкламаларга чидамли, ейилишга нисбатан юқори бардошли, ишчи 
муҳитга нисбатан инерт бўлиши керак. Айниқса контакт узелларини монтаж 
қилишда алоҳида эътибор қаратиш керак. Монтаж жараёнида йўл қўйилган 
арзимас хатолик йиғилиб қолиш зоналарининг, тирқиш ва коррозиянинг кучли 
ривожланишига сабаб бўладиган бошқа ўчоғларнинг ҳосил бўлишига олиб 
келиши мумкин. 
Кўпгина кимёвий ва нефткимёвий жараёнлар юқори ҳароратларда амалга 
оширилади. Бундай шароитларда кечадиган коррозия жараёнлари ўзига хос 
хусусиятларга эга. Ҳарорат қанча юқори бўлса, металлнинг бузилиш 
интенсивлиги шунча юқори бўлади. Иссиқлик ўтказувчанлик шароитида 
коррозия тезлиги икки маротабагача ўзгариши мумкин.
Иссиқлик ташувчилар ва хладагентларга тегиб турган металл сирти яна 
қўшимча коррозион таъсирга учрайди. Масалан, иссиқлик алмаштиргичлар 
энг чидамсиз қурилмалардан ҳисобланади. Иссиқлик алмаштиргичлар ишдан 
чиқишининг 92 % да иссиқлик берувчи сиртнинг коррозияси сабаб бўлади. 
Металл билан технологик муҳит ҳарорати бир хил бўлган изотермик 
шароитларда температуранинг маълум бир интервалида, пассивлашадиган 
металл коррозия тезлигининг кескин ортиш ва эркин коррозия потенциали-
нинг пасайиш эффекти кузатилади. Металл пассив ҳолатдан актив ҳолатга 
ўтади. Я.М.Колотыркин таърифи бўйича бу ҳарорат 
ўз-ўзидан пассивланиш-
нинг чегаравий температураси 
дейилади. Демак, реал шароитларда 
металлнинг мустақил равишда пассив ҳолатга ўтадиган имкониятини сақлаб 
қоладиган ҳароратларда ишлашга ҳаракат қилиш зарур. 
Қурилмаларни лойиҳалаш пайтида иссиқлик оқимининг рекис 
тақсимланишини ҳисобга олиш лозим, локал қизиб кетиш ҳолларининг 
олдини олиш зарур. Юқори ҳароратли жараёнлар кечадиган кўпгина саноат 
қурилмаларида бу нарса ҳисобга олинган.


139 
Масалан, аммиак ишлаб чиқаришда 350–420 °С ҳароратда реакция 
борадиган катализатор қутиси билан аппарат корпуси орасида совуқ газ 
циркуляцияси учун махсус канал лойиҳалаштирилган. Бундай лойиҳалаш 
усули билан аппарат деворлари қизиб кетишининг олди олинади. Агарда 
кимёвий жараёнда кўйлакли реакторлар қўлланиладиган бўлса, у ҳолда 
иссиқлик узативчи сирт бўйлаб суюқликнинг текис силжиши учун 
аралаштиргичлар ўрнатилади. Ушбу тамойилларга асосланиб, технологик 
муҳитларни қиздирувчи зеевиклар, қайнатгичлар ва конденсаторлар 
совитувчи суюқлик ичига жойлаштирилади. 
Иссиқлик алмашиниш қурилмаларида коррозиянинг питтинг, тирқиш ва 
кристаллараро каби локал кўринишлари энг кўп тарқалгандир. 
Конструкцияларни лойиҳалашда металларнинг пайвандланиши, баъзи 
нуқталарда критик температурадан ҳам юқори ҳароратнинг, чокларнинг ҳосил 
бўлиши каби ҳолларнинг юзага келишига алоҳида эътиборни қаратиш зарур. 
Қурилмада зазор ва тирқишларнинг қолиши коррозион нуқтаи назардан энг 
хавфли камчилик ҳисобланади, чунки улар тирқиш коррозиясига сабаб 
бўлади.
Аппарат ва қувур ўтказгичларда тўпланиб, йиғилиб қолиш зоналарининг 
вужудга келиши сабабли, нотекис аэрация микропараларининг ҳосил бўлиши 
ҳисобига коррозиянинг келиб чиқиш имкониятларини кескин оширади. Бу 
зоналарда турли хилдаги чўкиндилар ва бирикмалар ҳосил бўлади (6.7-расм). 
Қувур ўтказгичлар ички юзасининг энг хавфли коррозион емирилиш 
турларидан бири ариқчали коррозия бўлиб, унинг ўчоғи кенглиги 5 см гача,

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish