Дўстов Ҳ. Б. Коррозиядан ҳимоя қилиш


 Металларнинг атмосфера коррозияси



Download 4,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/179
Sana13.06.2022
Hajmi4,1 Mb.
#663684
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   179
Bog'liq
korroziyadan himoya qilish (1)

6.1.1. Металларнинг атмосфера коррозияси. 
Нормал Ер атмосферасида ишлатиладиган иншоотлар ва жиҳозлар-
нинг коррозияси атмосфера коррозияси дейилади. 
Коррозиянинг тезлиги ва коррозион емирилишнинг кўриниши 
металлнинг табиати, атмосферанинг ифлосланганлик даражаси (ГОСТ 16350-
80) ва намлигига боғлиқ бўлади. Ўртача олганда металллар коррозиясининг 


129 
атмосферадаги тезлиги тупроқдаги ва денгиз сувидаги тезлигидан бирмунча 
пастдир.
Атмосфера коррозиясининг асосий 
омили сув бўлиб ҳисобланади. Ҳавонинг 
нисбий намлиги 60% гача бўлганда металл 
сиртида намлик аломатлари сезилмайди. 
Бундай ҳолда коррозия кимёвий механизм 
бўйича боради. Металл сиртида ҳосил 
бўлган оксид плёнкаси ҳимоявий хусусиятга 
эга бўлиб, коррозион емирилишларнинг 
ривожланишини секинлатади (6.1-расм).
Ҳавонинг нисбий намлиги 60-70% га 
тенг 
бўлганда, 
намликнинг
конденсацияланиши бошланади ва металл 
сиртида сувнинг адсорбцион плёнкаси пайдо 
бўла 
бошлайди. 
Металл 
сиртида 
намликнинг 
конденсацияла-ниши 
бошланадиган нисбий намлик критик намлик 
дейилади. 
У металлнинг ҳолати ва ҳаво 
атмосферасининг 
ифлосланганлик 
даражасига боғлиқ.
Ҳавонинг нисбий намлиги 100% га 
яқинлашганда ёки металл бевосита ҳўл 
бўлганда (туман, ёмғир сабабли) сиртда 
кўринадиган фазавий сув қатламининг ҳосил 
бўлиши кузатилади.
Кўрсатилган уч турдаги ҳолат коррозия жараёнининг кечиш механизми 
билан бир-биридан фарқ қилади. Юқорида айтилганидек, қуруқ коррозия 
соҳасида жараён кимёвий механизм билан боради ва металлнинг емирилиш 
тезлиги унча юқори эмас. Оксид плёнкасининг ўсиши дастлабки секундлар ва 
минутларда амалга ошади. Икки-уч соатдан сўнг плёнканинг қалинлашуви 
тўхтайди. Бунда плёнка қалинлигининг энг юқори қиймати темир учун 30–
40Å ни, зангламайдиган пўлатлар учун эса 10–20Å ни ташкил қилади.
Намликнинг адсорбцион қавати юзага келганда металл сиртида 
электролит пойдо бўлади. Бундай шароитда жараён электрокимёвий механизм 
билан амалга ошади ва коррозия тезлиги сезиларли ортади. Намлик плёнкаси 
юпқа бўлганлиги сабабли ундан кислород бемалол ўтади ва катод жараёни 
осон кечади. Анод жараёнининг қийин кечишига сабаб коррозия 
маҳсулотларидан ҳосил бўлган экран металл сиртини ҳимоялайди. Намлик 
плёнкаси жуда юпқа бўлганлиги сабабли унинг қаршилиги кичик бўлиб, 
жараён анод тормозланиши билан назорат қилинади (6.2-расм, 
а
). 

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish