241
Эпоксид бирикмалари асосидаги лок-бўёқ қопламалари NaOH (25% гача)
эритмасида 125°С гача қиздирилганда, хлорид (25 % гача), сулфат (70 % гача),
фосфор и азот кислоталари эритмаларида бардошли ҳисобланади. Улар
эластик, таркибида Сl
2
, НС1, хлороформ бўлган муҳитларда ва атмосферада
чидамли, нам ўтказмайди. Юқори электро-изоляцион ва механик хоссаларга
эга.
Полихлорвинил асосидаги лок ва бўёқлар азот, хлорид, сулфат, уксус ва
бошқа кислоталарга ҳамда ишқор ва ёғларга чидамлидир. Улар таркибида SO
2
,
SO
3
, N
2
O
3
, NH
3
, HC1 бўлган атмосфераларда бардошли ҳисобланади. Улар
галваник ванналар, кимёвий ва сувли тозалаш аппаратларини ҳимоялашда
қўлланилади.
Полиуретанли лок ва бўёқлар магний ва алюминий қотишмаларидан
тайёрланган буюмларни ҳимоялашда ишлатилади. Улар нефт маҳсулотлари
атмосферасида бардошли ҳисобланади.
Иссиқбардош қопламалар кремнийорганик бирикмалар асосида олинади.
Улар 300°С ҳароратда узоқ вақт, 500–800°С ҳароратда қисқа вақт ишлаши
мумкин. Бундай бўёқлар ва эмаллар вентиляцион ва қуритиш қурилмалари-ни,
иссиқлик алмаштиргичларни ва б. бўяш учун ишлатилади.
Экология бўйича қўйиладиган талаблар лок-бўёқ
материалларининг
прогрессив ассортиментини ишлаб чиқишда етарлича жиддий қийинчилик-
ларни туғдирмоқда. Чет эл фирмаларининг маълумотларига кўра эритувчи-
ларнинг бўяладиган юзалар қуришидан ажралиб чиқадиган газларнинг
миқдори 100– 85 г/м
2
ни ташкил қилади. 1991
йилда Европа автомобилсоз-
лигида бу кўрсаткич 90 г/м
2
ни ташкил қилган бўлса, 1993 йилга келиб у 50
г/м
2
га тушган. Ҳозирги замон экологик талабларга жавоб берувчи юқори
қуруқ қолдиқли (ҚҚМ), сувда эрийдиган ва кукунли каби янги прогрессив лок-
бўёқ материалларини ишлаб чиқариш технологиялари йўлга қўйилмоқда. 9.4-
жадвалда жаҳоннинг уч асосий регионида экологик қулай лок-бўёқ
қопламаларидан фойдаланишга ўтишнинг умумий тенденцияси келтирилган.
9.4-жадвал
Лок-бўёқ қопламалари асосий кўринишларининг тақсимланиши
№
Лок-бўёқ материалларининг
тури
АҚШ
Европа
Япония
Умумий ишлаб чиқариш ҳажми, млн. т
6,4
7,9
2,0
Умумий ҳажмдаги ҳиссаси, %
1. Юқори қуруқ қолдиқли
2,7
15,0
1,4
2. Сувда эрийдиган
11
11
11
3.
Кукунли
5,2
12,3
3,6
4. Органик-қўшиладиган
55
55
80
Юқори қуруқ қолдиқли материаллар (ҚҚМ) органик эритувчилар
истеъмолини 30% гача қисқартириш, лок-бўёқ материаллари сарфини ўртача
20–30 % га камайтириш, шунингдек қопламаларнинг хизмат қилиш муддатини
242
1,5–2 марта узайтириш имконини беради. Мамлакатимизда бу материаллар
саноат миқёсида қўлланиш босқичида бўлиб, яқин
келажакда улар ишлаб
чиқариш босқичига ўтади.
Сувда эритиладиган лок-бўёқ материаллари замонавий экологик
талабларга жавоб берадиган материаллар ассортиментида етакчи ўринлардан
бирини эгаллайди. Бу турдаги материаллар асосан жиҳозларни электр ўтқазиш
усули билан бўяшга мўлжалланган. Яъни сувда эрувчан бўёқ – электролит
билан тўлдирилган ваннага катод (ёки анод)
вазифасини бажарувчи
бўяладиган жиҳозларни тушириш орқали амалга оширилади. Бундай мақсад
учун плёнка ҳосил қилувчилар – электролитлар асосидаги сувда эрувчи лок-
бўёқ материаллардан фойдаланилади. Бундай материаллар-га В-КЧ-0207, В-
КФ-093, ВЭП-0190 бўёқлар, В-ФЛ-11990, МС-278, В-ЭП-2100 эмаллар мисол
бўла олади.
Кукунли бўёқлар – замонавий лок-бўёқ материалларининг янги тури
ҳисобланади. Уларнинг қўлланилиши атроф муҳитни ифлослантириш
хавфини деярли йўқ қилади, иш пайтидаги ёнғин ва портлаш хавфини кескин
камайтиради. Ҳозирги пайтда бундай қопламалар ишлаб чиқаришни
такомиллаштириш ва арзонлаштиришга йўналтирилган
ишлар олиб
борилмоқда.
Қопламалар ҳимоя хусусиятларини яхшилашнинг истиқболли йўллари-
дан бири серияли лок-бўёқ материалларининг
йўналтирилган модификацияси
ҳисобланади. Модификаторлар сифатида саноат миқёсида чиқариладиган
турли хилдаги сирт-фаол моддалардан фойдаланилади. Бундай қопламалар-
нинг ҳимоявий хоссалари сиртда металлни пассивлаштирувчи комплекслар-
нинг ҳосил бўлиши билан изоҳланади.
Лок-бўёқ композицияларига коррозияга қарши ингибиторларни қўшиш
орқали ҳам анодли коррозия жараёнлари кечишини секинлаштириш мумкин.
Уларга хроматлар, металл фосфатлари, азотсақловчи ва силаксан бирикмалари
киради. Бундай бирикмаларнинг таъсир эффекти ингибиторларнинг ташқи
муҳит таркибидаги диффузияланувчи сувда эришига ва кейинчалик ингибитор
ионлари ва молекулаларининг актив металл марказларида адсорбцияланишига
асосланган.
Do'stlaringiz bilan baham: