169
Расмдан кўринадики, ҳавода 1200°С ҳароратда Fe-Cr системаси учун газ
коррозиясининг кескин пасайиши 30% хром бўлганда кузатилса, Fe-Al систе-
маси учун 8 % А1 бўлганда кузатилади. Бироқ темир-алюминийли қотиш-
малар мўрт бўлганлиги сабабли улар технологияларда кам ишлатилади.
Кимёвий
саноатда
темир-хром-алюминий
асосидаги қотишмалар
нихромни алмаштирувчи, кенг тарқалган ва энг оловбардош материаллардан
ҳисобланади. Хромал 1200°С ҳароратгача чидамли бўлса, ундан анча арзон
бўлган фехрал 1000°С гача чидайди. Ҳар иккала қотишма ҳам
оксидловчи
атмосфера таъсирига чидамли бўлиб, қайтарувчи атмосферада (Н
2
, СО, Н
2
О)
ҳамда хлорли газ муҳитида чидамсиз ҳисобланади.
Қотишмага 1–3 % гача волфрамнинг қўшилиши унинг оловбардошли-
гини оширади, иссиқликка чидамлилиги 900°С гача сақланади. Кобалт билан
қўшимча легирланганда иссиқликка чидамлилиги сақланган ҳолда
қотишманинг оловбардошлиги ортади.
Кантал
қотишмаси (таркиби: 30% Cr, 5% А1, 3% Со, 0,2–0,8% С, қолгани
темир) узоқ муддат максимал – 1250 °С ҳароратда ишлатилганда ҳам
бардошлилигини сақлаб қолади.
Хромникелли пўлатлар юқори пластиклик ва етарлича мустаҳкамлик
ҳамда юқори ҳароратларда коррозион бардошлиликка эга бўлиб, яхши
пайвандланади. Хромли ва хром-никелли қотишмаларни бир конструкцияда
яхлитлаш мумкин. Таркибида 18 % хром ва 8–9 % никел бўлган хром-никелли
қотишмалар саноатда энг кўп тарқалган бўлиб, улар газ коррозиясига 800 –
900 °С гача бардошли ҳисобланади. Улардан
печларнинг арматуралари,
қувурлар, иссиқлик алмаштиргилар, электр иситгичларининг роторларини
(08Х18Н10,12Х18Н9,
08Х18Н10Т ва бошқа маркалар) тайёрлашда
ишлатилади.
Зарбли юкламаларга чидамли бўлиши учун мўртлик нуқтаи
назаридан
қотишмалардаги углероднинг миқдори 0,1 % дан, Cr ва Ni билан кўпроқ
легирланган қотишмаларда эса 0,15 % дан ошмаслиги керак. Фақат
оксидланишга қарши юқори коррозион бардошлиликни таъминлаш зарур
бўлган ҳолларда углероднинг миқдори 0,5 % гача бўлиши мумкин.
Олтингугуртли газ муҳитларида хром-никелли қотишмалар чидамсиз бўлиб,
400 °С ҳароратда ҳам сезиларли оксидланади.
Таркибида 23 % хром ва 13–18 % никел бўлган темир қотишмалари 1100
°С ҳароратда ҳам оловбардош ҳисобланади. Бу синфдаги пўлатларга
20Х23Н13 (22–25 % Сr ва 12-15 % Ni) ҳамда 20Х23Н18 (22-25% Сr ва 17-20%
Ni) қотишмаларини мисол қилиб кўрсатиш мумкин,
улардаги улероднинг
миқдори 0,20–0,25 % ни ташкил қилади. Бундай пўлатларнинг юқори
коррозион бардошлилигини таъминлаш учун хромга нисбатан углероднинг
процент миқдори 0,01 дан юқори бўлмаслиги керак. Юқорида келтирилган ҳар
170
иккала маркадаги аустенит пўлатлар иссиқликка
чидамли ва оловбардош
ҳисобланиб, муҳим ва масъулиятли соҳаларда ишлатилади.
Қотишмаларга қўшимча 2–3 % кремний қўшилганда уларнинг юқори
температураларда оксидланишга бўлган қаршилигини янада оширади. Бундай
қотишмаларга қуйидаги таркибли пўлат маркалари мисол бўла олади:
20Х20Н14С2 — (19–22)% Cr; (12–15)% Ni; 2,3% Si; C≤ 0,2%; Mn≤1,5%
20Х25Н20С2 — (23-27)% Cr; (18-21)% Ni; 2,3% Si; C≤0,2%; Mn≤1,5%
20Х20Н14С2 маткали пўлатлар қозонлар, нефтни тозалаш қурилмалари ва
печлар тайёрлашда ишлатилади. 20Х25Н20С2 маркали пўлатлар кимёвий
машинасозликда агрессив муҳитларда ва юқори ҳароратларда юклама билан
ишловчи (печ конвейерлари, маҳкамловчи бирикмалар, цементация яшиклари
ва б.) деталларни тайёрлашда қўлланилади.
Қотишмаларга қўшимча волфрамнинг киритилиши сирпанишдаги
қаршиликни оширади (45Х14Н14В2М маркали).
Пўлатлар таркибига марганец киритилганда
уларнинг олтингугуртли
муҳитларда юқори ҳароратлардаги оксидланишига қарши чидамлилиги 900°С
гача ортади.
Do'stlaringiz bilan baham: