149
27-расм. Географик қобиқдаги ҳаракат турлари.
6.2. Географик қобиқдаги иссиқлик манбалари.
Географик қобиққа иссиқлик икки томондан келади.
Фазодан ва Ернинг ички
қисмидан. Географик қобиқда иссиқлик бошқа иссиқлик шаклларига айланади. Шунинг
учун географик қобиққа келадиган иссиқлик ички ва ташқи гуруҳларга бўлинади.
6.2.1. Ернинг ички иссиқлиги
Ернинг ички қисмидан географик қобиққа жуда ката миқдорда иссиқлик келади.
Мазкур иссиқлик турлари қуйидаги гуруҳларга бўлинади: а) моддаларнинг гравитацион
табақаланиши ва зичлашиши туфайли вужудга келадиган иссиқлик. Бу ерда иссиқлик
зарраларни бир-бирига ишқаланиши туфайли ҳосил бўлади; б) радиоген иссиқлик,
айрим химиявий элементларни радиактив парчаланиши натижасида ҳосил бўлади.
Радиактив парчаланиш натижасида моддалар қизиб кетади ва қисман эрийди; в)
геохимик аккумуляторлар иссиқлиги,
гилли минераллар, тошкўмир Ер юзасида жуда
кўп иссиқлик олади, Ернинг қарига тушгандан сўнг юқори босим остида мазкур
иссиқлик қайтадан ажралиб чиқади. Масалан, гилли
минераллар дала шпатига
айланади, айланиш жараёнида жуда катта иссиқлик ажралиб чиқади; г) Ер қаридан
чиқадиган иссиқлик оқимлари (вулканлар, гейзерлар, тектоник ҳаракатлар, зилзилалар).
6.2.2. Фазодан келадиган иссиқлик
Ер юзасига фазодан Қуёш ва бошқа осмон жисмлари иссиқлиги келади. Фазодан
келадиган иссиқликнинг 97% ни Қуёшдан келадиган иссиқлик ташкил қилади. Мазкур
иссиқлик Қуёшнинг электромагнит нурларини таратиши натижасида вужудга келади.
Ер юзасининг 1 см
2
майдонига 1 мн. давомида тушадиган Қуёш иссиқлигининг
миқдори Қуёш доимийлиги деб аталади (1,98 ккал/см
2
. мин.).
Қуёшдан келадиган электромагнит нурлари турли хил узунликдаги
тўлқинлардан иборат (ультрақисқа тўлқинли, узун тўлқинли,
олис ультрабинафша,
ёруғлик ва яқин инфрақизил нурлар). Ультрақисқа тўлқинли радиация (<0,1027 мкм)
атмосферанинг 100-200 км. баландликдаги қатламларигача кириб келади ва
молекулаларни ионлашишига олиб келади. Узунроқ тўлқинлар (0,1027-0,24 мкм)
атмосферанинг 70-80 км баландликдаги қатламигача тушиб келади ва молекуляр
радиацияларни ҳосил бўлишига
олиб келади, натижасида радикал ионлар вужудга
Географик
қ
оби
қ
даги
харакатлар
Атмосфера
-даги
ҳ
аракатлар
Гидросфер
адаги
ҳ
аракатлар
Биосфера
-даги
ҳ
аракатла
р
Литосфер
адаги
ҳ
аракатла
р
150
келади. Олис ультрабинафша тўлқинлар (0,2424-0,2900 мкм) 15-25 км баландликда
озон қатлами томонидан тўла ютилади. Мазкур
нурлар молекуляр кислородни
диссоциацияни келтириб чиқаради, озон ҳосил бўлишига олиб келади ва стратосферани
қизитиб юборади. Улар ионосфера ва озоносферани ҳосил қиладиган асосий омил
бўлиб ҳисобланади. Яқин ультрабинафша тўлқинлар (0,029-0,40 мкм), ёруғлик нурлари
ва инфра қизил нурлари Ер юзасига бевосита етиб келади ва географик қобиқдаги
фотохимик ва термохимик реакциялар ҳамда радио тўлқин нурланишни келтириб
чиқаради.
Географик қобиққа Қуёшдан тушаётган иссиқлик миқдори
нурларнинг тушиш
бурчагига, Қуёшнинг сутка давомида ёритиш даврининг узунлигига ва фаслларга
боғлиқ.
Ернинг шакли шарсимон бўлганлиги туфайли турли кенгликларда Қуёш
нурларининг Ер юзасига тушиш бурчаги турлича. Қуёшдан келаётган иссиқликнинг
миқдори нурларнинг тушиш бурчаги қанча катта бўлса шунча кўп бўлади. Қуёш
нурлари тик тушадиган ҳудудларда, иссиқлик тушаётган нурларнинг кўндаланг кесими
майдонига тенг майдонда тарқалади. (36-расм а). Қуёш нурлари қия тушган ҳудудларда
маълум миқдордаги иссиқлик каттароқ майдонда (в) таралади,
шунинг учун майдон
бирлигига тўғри келадиган иссиқлик миқдори кам бўлади
Do'stlaringiz bilan baham: