К. Абдуназаров, А. Зайнуддинов умумий ер


боб. Географик қобиқнинг кўндаланг тузилиши



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/114
Sana13.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#662672
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   114
Bog'liq
fayl 1188 20210607

 
5 боб. Географик қобиқнинг кўндаланг тузилиши. 
 
5.1. Географик қобиқнинг кўндаланг табақаланишининг асосий омиллари. 
 
Географик қобиқнинг кўндаланг (горизонтал) тузилиши унинг бўйлама 
тузилишидан кескин фарқ қилади. Географик қобиқнинг бўйлама тузилишининг асосий 
омили бўлиб модданинг зичлиги ва ҳолати ҳисобланади. 
Энг қаттиқ ва зич моддалар литосферани, ўртача зичликка эга бўлган суюқ 
ҳолдаги моддалар гидросферани, зичлиги жуда кам бўлган газ ҳолдаги моддалар 
атмосферани ва тирик моддалар эса биосферани ташкил қилади. 
Географик қобиқнинг кўндаланг йўналишда табақаланиши геотизимларни 
тарқалишига боғлиқ. 
Геотизим, геомажмуа (комплекс) ёки табиий ҳудудий мажмуа деб яхлит бир 
бутун тизимдан иборат бўлган географик таркибларнинг қонуний уйғунлигига 
айтилади. 
Географик қобиқнинг кўндаланг йўналишда табақаланиши планетар, регионал ва 
маҳаллий (локал) миқёсларда содир бўлади. Планетар миқёсда географик қобиқнинг 
табақаланишининг асосий омиллари бўлиб қўйидагилар ҳисобланади:
1.
Ернинг шарсимонлиги. Мазкур омил табиий географик жараёнларни 
минтақавий-зонал тарқалишини келтириб чиқаради. 
2.
Қуруқлик, океан ва музликларнинг тарқалиши ҳам географик қобиқнинг 
табақаланишидаги муҳим омил бўлиб, улар туфайли Ер юзасини ва табиий географик 
жараёнларни хилма-хиллиги вужудга келади. Кориолис кучи географик қобиқда 
модданинг ҳаракат йўналишига таъсир кўрсатади. Мазкур омиллар таъсирида 
атмосфера ва океандаги ҳаракатларнинг умумий хусусиятлари вужудга келади. 
Регионал миқёсда географик қобиқнинг табақаланишига материк ва 
океанларнинг жойланиши ва қиёфасидаги фарқлар, қуруқликнинг рельефидаги 
фарқлари муҳим ўрин тутади. мазкур омиллар таъсирида нам ва иссиқлик 
тақсимланади, атмосфера ва океан ҳаракатлари турлари вужудга келади, географик 
зоналар ўзига хос равишда жойлашади. 
Регионал миқёсда ҳудуд материкнинг қирғоғида, марказида жойланиши 
муҳимдир. Ана шундай омиллар таъсирида регионал геотизмлар орасидаги ўзаро 
таъсирнинг ўзига хос хусусиятлари вужудга келади (денгиз ёки қуруқ иқлим, муссон 
шамоллари ёки ғарбий шамоллар ва х.к.). Бунда регинал геотизмларнинг қиёфаси, 
бошқа геотизмлар билан чегараси ва бир-бири билан фарқлари муҳим аҳамиятга эга.
Маҳаллий миқёсда географик қобиқнинг табақаланиш омиллари бўлиб 
рельефнинг тузилиши (дарё водийлари, сув айирғич ва х.к,), тоғ жинсларининг таркиби 
ва уларнинг физик ва химиявий хоссалари, ёнбағирларнинг шакли ва экспозицияси, 
намланиш турлари ва ҳ.к. ҳисобланади. Мазкур омиллар таъсирида кичик ҳудудларда 
турли хил хусусиятга эга бўлган геотизимчалар вужудга келади.

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish