140
тропик ҳавоси кириб келади ва кучли ёмғир ёғишига сабаб бўлади. Пекинда йиллик
ёғин 612 мм, аммо декабрда 2 мм, июлда 235 мм ёғин ёғади.
Субтропик океан иқлими юмшоқ ва нисбатан намроқ. Ёзда ҳаво мусаффо,
қишда эса ёмғирли ва шамолли бўлади. Мазкур иқлим океанларнинг субтропик
кенгликларида тарқалган.
Мўътадил минтақа ҳар иккала ярим шарнинг 40 ва 65
о
кенгликлари
оралиғидаги ҳудудларни ўз ичига олади. Мазкур иқлимнинг энг муҳим хусусиятлари
йил давомида мўътадил ҳаво массаларининг ва ғарбий шамолларнинг ҳукмронлиги,
циклонлар ҳаракатининг фаоллиги, илиқ ёз ва совуқ қиш, қалин қор қоплами,
океаанларда эса сузиб юрувчи музларнинг кўплигидир. Ҳароратнинг ўртача фарқи
шимолда 29
о
С, жанубда 12
о
С.
Мўътадил иқлим доирасида ҳам тўртта иқлим тури ажратилади: материк
ичкарисидаги континентал, материк соҳилларидаги юмшоқ (денгиз), муссон ва океан
иқлимлари.
Материк ичкарисидаги континентал иқлим Евросий ва Шимолий Америкада
кенг тарқалган. Ёз илиқ (шимолда) ва иссиқ (жанубда). Қиш совуқ, қор қоплами қалин.
Шарқий Сибирда январнинг ўртача ҳарорати – 40
о
С га тушади. Йиллик ҳарорат фарқи
60
о
ва ундан юқорироқ. Атмосфера ёғинларининг миқдори кўп эмас. Шимолда ёғинлар
буғланишдан кўп, жанубда эса буғланиш ёғин миқдоридан ортиқ. Ёғинлар йил
давомида ёғади, аммо уларнинг анча қисми шимолда қишда ёғса, жанубда эса баҳорга
тўғри келади. Шунинг учун ўрмонлар жанубда чўл билан алмашинади.
Материклар чеккаларидаги юмшоқ («денгиз») иқлим Евросиё ва Шимолий
Американинг ғарбий қирғоқларида таркиб топган. Йил давомида океандан нам ғарбий
шамоллар эсиб туради. Ғарбий шамоллар қишда илиқ, ёзда салқин бўлади, январнинг
ўртача ҳарорати 0
о
С атрофида, доимий қор қоплами ҳосил бўлмайди. Ёғин миқдори
кўпроқ ва йил давомида бир текис тақсимланган. Бу ерда кенг баргли ўрмонлар яхши
ривожланган.
Мўътадил муссон иқлими. Евросиёнинг Тинч океан соҳилларида тарқалган
(шимоли-шарқий Хитой, Япония, Россиянинг Приморье ўлкаси ва Сахалин). Ёз
серёғин, қиш совуқ, қор қоплами қалин. Ёғинларнинг 85-95% и ёзга тўғри келади.
Мўътадил океан иқлими сернам, булутли, ҳарорат фарқлари кам, ғарбий
шамоллар ҳукмрон. жанубий ярим шарда ғарбий шамолларнинг тезлиги 10-15 м/сек.
Субарктика ва Субантарктика иқлим минтақалари. Йил давомида муз билан
қопланиб ётади. Ёғинлар кам, фасллар бўйича ҳароратнинг фарқи катта. Ёзи салқин,
туман бўлиб туради. Қуйидаги иқлим турлари ажратилади: а) қиши нисбатан илиқ
иқлим (Бофорт денгизи соҳили, Баффин Ери, Северная Земля, Новая Земля,
Шпицберген ороллари, Таймир, Ямал яримороллари); б) қиши совуқ иқлим (Канада
тўплаб ороллари, Новая Сибирь ороллари, Шарқий Сибирь ва Лаптевлар денгизи
соҳиллари); в) қиши жуда совуқ иқлим. Ёз ҳарорати 0
о
дан паст иқлим (Гренландия,
Антарктида).
Баландлик иқлим минтақалари. Трапосферада юқорига кўтарилган сари
ҳарорат пасайиб боради. Чунки атмосфера қатламлари иссиқликни Ер юзасидан олади.
Ер юзасининг рельефи етарли даражада баланд бўлган жойларда юқорига
кўтарилган сари ҳарорат пасая бориши натижасида баландлик иқлим минтақалари
ҳосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: