Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/44
Sana13.06.2022
Hajmi0,9 Mb.
#662040
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   44
Bog'liq
Норматов С

Тадқиқотнинг усуллари. 
Тадқиқотда тавсифлаш, таснифлаш, 
компонент таҳлил, функционал-семантик, қиёсий-тарихий, тарихий-генетик 
ҳамда статистик таҳлил усулларидан фойдаланилди. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги 
қуйидагилардан иборат: 
замонавий ўзбек луғатчилигининг асослари жадид маърифатпарварлари 
томонидан яратилганлиги, уларнинг туркий (ўзбек) луғатчиликка замонавий 
лексикографик тамойилларни олиб кирганлиги асосланган; 
давр луғатларининг мазмуни (контент) ва тузилиши (структураси)ни 
ёритишда аввалги ва кейинги давр ҳамда ўз даври манбаларига қиёслаш 
усулининг афзаллиги кўрсатилган; 


10 
бир тилли луғатларга сўз танлаш, уларни изоҳлаш ва далиллашда 
анъанавий ва замонавий лексикографик тамойиллар уйғунлаштирилганлиги 
очиб берилган;
таржима луғатларида русча сўзларга ўзбекча муқобил сўз, сўз 
бирикмаси танлаш, изоҳлаш, тавсифлаш усуллари ва уларнинг комплекс 
қўлланганлиги асосланган; 
давр луғатчилигининг кейинги давр таржима, изоҳли, терминологик; 
филологик ва энциклопедик луғатларнинг яратилишида методологик вазифа 
бажарганлиги исботланган, замонавий лексикографиянинг ривожланиш 
тенденциялари аниқланган. 
Тадқиқотнинг амалий натижалари 
қуйидагилардан иборат: 
жадид адибларининг луғатчилик фаолиятига доир материал ва 
хулосалар ўзбек тилшунослиги, хусусан, ўзбек лексикографияси учун муҳим 
илмий-назарий маълумот беради, унинг назарий асосларини бойитади; 
«Ҳозирги ўзбек тили», «Ўзбек тили тарихи», «Ўзбек тилшунослиги 
тарихи», «Лексикография асослари» фанлари бўйича яратилган, яратилажак 
дарслик ва қўлланмалар, ҳозирги ўқув ҳамда изоҳли луғатларнинг 
мукаммаллашуви учун хизмат қилади; 
тадқиқот натижалари филология йўналишида таҳсил олаётган талабалар, 
илмий тадқиқотчилар ва соҳа мутахассисларининг билим ва малакасини 
оширишда манба бўлади; 
жадид адибларининг ўзбек лексикографияси шаклланиши ва ривожига 
қўшган ҳиссасига доир материаллар, назарий маълумотлар ёш авлод 
дунёқарашини шакллантириш, уларда ватанга садоқат, она тилига, маънавий 
меросимизга бўлган муҳаббат туйғуларини юксалтиришда катта аҳамият 
касб этади. Шунингдек, ёшларнинг «жадидлар» деб аталувчи зиёлиларга 
муносабатининг тўғри шаклланишига ёрдам беради.

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish