Матншунослик фани адабий манбашунослик ва матншуносликнинг назарий муаммолари, хусусан, қадим қўлёзма меросимиз манбалари устида илмий фаолият олиб бориш малакасини шакллантириш, араб имлосига асосланган эски ўзбек ёзувини эркин ўқий олиш



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/115
Sana12.06.2022
Hajmi2,58 Mb.
#660050
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   115
Bog'liq
11111 . Matnshunoslik fan siratida

Шарқ миниатюра санъати
—қўлёзма китобларга махсус ва нафис қилиб ишланган кичик 
ҳажмли тасвирий санъат асарлари—сурат, манзара, график тасвирлар манбашуносликнинг махсус 
ўрганиш соҳаси бўлиб келмоқда. Булар ўзи жойлаштирилган манбаларнинг юзага келган ўрни ва 
даврини аниқлашда катта ёрдам берувчи воситалардир. Одатда, эмал, гуаш, акварель ва бошқалар 
билан ишланган кичик портрет ва суратлар миниатюра дейилади.
Қадимги Римдаёқ китобларни миниатюра билан безаш расм бўлган. Кўпгина мамлакатларда 
қадимдан котиб миниатюралари бадиий миниатюранинг асосий соҳаси бўлиб ривож топган. X—
XI асрлардаёқ ривож топган миниатюра санъати XIV—XV асрларга келиб, юксакликларга 
кўтарилди. Аммо шуни ҳам айтиш керакки, бу даврда Самарқандда инсон суратини қоғозга 
тушириш шариат томонидан тақиқлангани ҳолда Темурийлар салтанатининг иккинчи маркази 
бўлган Ҳирот шаҳрида инсон сиймосининг, шу жумладан, тарихий шахсларнинг кўринишларини 
қоғозга тушуришга катта аҳамият бериб келганлар. Шунинг учун, бу давр ўирот миниатюра 
мактаби довруғи Беҳзод ва Султон Муҳаммад каби рассом ва наққошлар ижоди мисолида оламга 
ёйилди. 1522 йилда худди шу мактаб вакиллари Табризга кўчиб ўтиб, Табриз миниатюра 
мактабини ташкил қилдилар. 1598 йилда Саффавийлар пойтахти Исфаҳонга кўчирилгач, Исфаҳон 
миниатюра мактаби вужудга келди. XVI асрда Шероз миниатюраси, Бухоро миниатюра мактаби 
шуҳрат қозонди. Бағдод миниатюраси ҳам жозибадор томчилар билан бўяб чиқилган. Бобурийлар 
даврида Ҳиндистон миниатюра мактаблари пайдо бўлди. 
Улар яратган ўлмас асарлар ҳозирги кунда Лондон, Париж, Нъю-Йорк, Вена, Теҳрон,и 
Коҳира, Истамбул кутубхона ва музейларида шунингдек, Петербург, Москва, Тошкент, Боку, 
Душанбеларда сақланмоқда. 
Халқ китобларини тадқиқ этиш
. Ўзбек адабиёти хазинасида «халқ китоблари» номи 
билан аталиб келаётган қўлёзма китобларни олайлик. Китоб хазиналарида муаллифи 
кўрсатилмаган, аммо халқ китоблари жумласидан эканлиги ҳам қайд этилмаган жуда кўп қўлёзма 
китоблар ҳам борки, улар ўз тадқиқотчиларини кутиб ётибди. 
XVI—XVII асрларда «Алпомиш», «Гўрўғли», «Тоҳир ва Зуҳра», «Ошиқ Fариб ва 
Шоҳсанам» каби халқ достонларининг турли вариантлари ёки уларнинг сюжет ва композицияси 
таркибига кирган айрим қисмлари халқ орасида кенг тарқалган эди. Бу достонларнинг илдизи узоқ 
замонларга бориб тақалгани сингари, улар кейинги асрларда ҳам мукаммаллашиб борди ва янги-
янги вариантлари пайдо бўлди. Халқ китобларини озорбайжон адабиётшунослари Ҳамид Орасли, 
Мирзо Оғоқулизода, ўзбек фольклоршунослари Ҳоди Зариф, Мансур Афзалов, Музайяна Алавия 
ва бошқалар кенг ва чуқур тадқиқ этганлар. Бундан ташқари халқ китоблари орасида биз 
маҳаллий-миллий адабиёт материаллари, шунингдек, ҳинд, форс-тожик, араб ва бошқа адабиёт 
материаллари асосида яратилган асарларни ҳам кўрамиз. Бунга жумладан, «Калила ва Демна», 


«Тўтинома», «Китоби Жамсшид», «Рустами достон» каби асарлар мисол бўла олади. Юқоридаги 
олимларнинг изланишларини ҳисобга олмаганда, ўзбек халқ китоблари ўрганилмаган қўриқ бўлиб 
ётибди. Одатда, қисса деб юритилган халқ китоблари тарих, этнография, санъатшунослик каби 
фанлар учун ҳам қимматли манбадир. Халқ китобларини тўплаш уларни матншунослик ва 
филологик жиҳатдан тадқиқ этиш зарурати шубҳасиздир. 
Ҳар бир адабий ёдгорлик (асар)ни нашр эттириш чоғида у асарнинг атрофидаги фактлар 
йиғилиб матн тархини ташкил қилади. Йиғилган фактлар илмий таҳлилдан ўтказилиб, ўзига хос 
манбашунослик тадқиқоти юзага келади. Унда муайян ёдгорликнинг юзага келиш шарт-
шароитлари, унинг сақланиб қолган нусхалари, бу нусхалар орасидаги фарқлар, илк бор илмий 
муомалага киритилган вақти, дастлабки тадқиқотчиси, нашрлари, хуллас ўрганилиши тарихи 
ҳақидаги изланишлар ўз аксини топади. Бу тадқиқот одатда ёдгорлик матни ёки таржимаси билан 
биргаликда чоп этилади. Шу жиҳатдан бирор асарнинг ҳар бир нашри ҳозирги замонда у ҳақидаги 
изланишларни янгилаб, бойитиб боради ва ўз навбатида янги изланишларга туртки бўладиган 
ўринлар ҳосил қилади. 

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish