Матншунослик фани адабий манбашунослик ва матншуносликнинг назарий муаммолари, хусусан, қадим қўлёзма меросимиз манбалари устида илмий фаолият олиб бориш малакасини шакллантириш, араб имлосига асосланган эски ўзбек ёзувини эркин ўқий олиш



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/115
Sana12.06.2022
Hajmi2,58 Mb.
#660050
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   115
Bog'liq
11111 . Matnshunoslik fan siratida

 
Шакли бўйича: 

Оғзаки 

ёзма 

этник 

моддий (ашёвий) 
 
Жанри бўйича 

мемуарлар («Бобурнома» туридаги) 

тарихий хроника 

хатлар ва ёзишмалар (муншоот туридаги) 

ҳужжатлар (элчиларга берилган ёрлиқлар, халқаро ёзишмалар каби) 

хорижий хроникалар (Қадим Хитой хроникаларида Туркистон тарихи каби) 

архив фондлари 
 
Ёзув материали бўйича 

битиктошлар (Бесутун ёзувлари, руний ёзувлар каби) 

теридаги ёзувлар (Авесто, Қуръон каби) 

китобалар (бино пештоқларидаги ёзувли безак) 

қоғоздаги манбалар 
 
Манбаларнинг мазмунига кўра турлари

тарихнавислик 

илмий манбалар 

фалсафий манбалар 

диний манбалар 

тасаввуфий манбалар 

адабий манбалар. 
Қуйида уларнинг айримларига намуна сифатида тўхталиб ўтамиз. 
*** 


Манбаларнинг ёзув ашёсига кўра турлари 
ТОШДАГИ ЁЗУВЛАР.
Беҳистун битиклари—Эроннинг Хамадон шаҳри яқинидаги Беҳистун 
қоясига шоҳ Доро I (эр. ав. 521—485) буйруғи билан битилган 
битиктошлардир
. Ёзув матни 
қадимий форс, элам (Жануби Ѓарбий Эрон) ва Бобил (Ироқ) тилларида, 
миххат
билан ёзилган. 
Битик ахоманийлар давлатидаги милоддан аввалги 522—519 йил воқеалари баёнидан иборат. XIX 
асрнинг 30—40-йилларида инглиз олими Г.К. Роулинсон матннинг каттагина қисмини ўқишга 
муваффақ бўлган. Натижада миххат билан ёзилган бошқа кўпгина ёзма ёдгорликларни ўқишга йўл 
очилди. Миххат алифбоси шу даврда қайта кашф этилди. 
Битиклар яна Арабистон ва Суриянинг жанубидаги қоятошларда сақланиб қолган. Уларнинг 
ёзилиш даври эса эрамизнинг I асрларига тўғри келади. Матн қадим араб тилида ёзилган. 
Бунгача ёзилган битиктошларнинг кўплари Миср фиръавнлари ҳукмронлиги даврига мансуб 
бўлиб, аксар ҳолларда 
иероглифик
ёзувларда ёзилган. Уларда, асосан, ҳукмдорлар ҳақидаги 
маълумотлар, давр ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаёти баён этилади (қ.: Хрестоматия по 
истории Древнего Востока. –М., 1963). Булардан айримлари ҳозир Қоҳира музейида, Британия 
музейида, йириклари ўз жойларида сақланади. Бу ёзувлар ҳақида рус шарқшунослигида талай 
ишлар қилинган ва улар, асосан, ғарб мамлакатлари манбалари асосида юзага келган. Булар 
соҳадаги ўзбек тилидаги маълумотлар ана шу манбаларга асосланади. 
Туркий халқлар тарихида, VI—VIII асрларда тошга ўйиб ёзилган 
адабий-тархий лавҳалар 
ёдгор бўлиб қолган. Ҳозирги Мўғилистон ўлкаси ҳудудида бир вақтлар ўнга яқин қоонликлар 
иттифоқидан ташкил топган қадимий турк давлати маркази—Қорақурум шаҳрининг харобалари 
бор. Бу ердаги тошларга битилган ёзувлар ўрхун ёзувлари, турк руний ёзувлари деб ном олган. 
Кейин бу хилдаги ёзувлар Энасой дарёси бўйида ҳам сақланиб қолгани аниқланди (1720—27). 
1889 йилда Мўғулистоннинг Баин Цокто деган еридан ҳам худди шундай ёзувлар топилган. 
Ҳозирда уларнинг айримлари Красноярск, Мурманск, Қизил шаҳарларининг музейларида 
сақланади. 
Бу ҳар иккала туркум битиклар ҳукмдорлар қабр тошига ўйилган ёзувлардир. Уларда ўша 
шахсларнинг ҳаётига оид маълумотлар: қайси жангларда қаҳрамонлик кўрсатганлиги, бу 
жангларнинг кимларга қарши қаратилгани бадиий лавҳаларда баён этилади. (Уларнинг манба 
сифатидаги тавсифини «Қадимги туркий тил» китобидан қаранг). 
ТЕРИДАГИ ЁЗУВЛАР. 
Дастлаб терига ёзилган йирик манба «Авеста» бўлса, яна бири 
Қуръондир. Унинг дастлабки хатга туширилишида ҳам махсус ишлов берилган тери—пергамент 
(ўрама) ишлатилган. Китоб ҳолидаги пергаментга ёзилган ноёб Қуръонлардан бири—Усмон 
Қуръони (651 йил) Тошкентдаги Мовароуннаҳр диний идораси музейида сақланади. Тери ёзув 
ашёси сифатида Х асрларгача ҳам сақланиб қолганлиги манбалардан маълум. Қоғознинг 
муомалага кириши билан китоб яратишда тери фақат муқовалар учун ишлатиладиган китобат 
ашёси бўлиб қолди. 

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish