502
Мушак типидаги артериялар деворида силлиқ мушак ҳужайралари
жуда кўп бўлиб, уларнинг қисқариши қон оқимига қўшимча
куч беради ва
аъзоларга қон келишини бошқариб туради. Эндотелий қавати ҳужайралари
томирларнинг бўйлама ўқи бўйлаб ясси жойлашган. Эндотелий ости қавати
асосан бўйлама йўналган коллаген ва эластик толалардан ташкил топган,
улар
орасида юлдузсимон, кам ихтисослашган ҳужайралар аниқланади.
Эндотелий ости қавати ўрта ва йирик калибрли мушакли артерияларда яхши
ривожланган бўлиб, кичик артерияларда жуда юпқа бўлади, энг кичик
артериялар – артериолаларда эса у ташқи адвентиция қаватига қўшилиб
кетади. Ички эластик мембрана мушак
типидаги артерияларда яхши
ривожланган ва томирнинг кўндаланг кесимида ялтироқ эгри-бугри тасмача
ҳолида кўринади. Электрон микроскопда у қават-қават бўлиб ѐтган тиниқ
пластинкалардан иборат.
Ўрта қават қия спирал ҳолида жойлашган силлиқ мушак
ҳужайраларидан иборат, улар орасида оз миқдорда фибробластлар ва
коллаген
ҳамда
эластик
толалар
жойлашади.
Силлиқ
мушак
ҳужайраларининг бундай жойлашиши улар қисқарганда томир ҳажмининг
камайишига ва қоннинг майда томирларга сурилишига ѐрдам беради.
Йирикроқ мушак типидаги артериялар ўрта қавати
эластик мембраналарни
ҳосил қилиши мумкин. Эластик толалар ички ва ташқи қаватлар чегарасида
эластик мембраналарга қўшилиб кетади. Натижада ягона эластик каркас
ҳосил бўлиб, у бир томондан
томирга эластиклик берса, иккинчи томондан
томир деворининг таранглигини оширади. Бу
эса артерияларнинг пучайиб
қолишига йўл қўймайди ва уларда қоннинг тўхтовсиз оқишини таъминлайди.
Мушак типидаги артериялар деворидаги силлиқ мушак ҳужайраларининг
қисқариши қон босимини ушлаб туради ва аъзоларнинг микроциркуляция
системасига қон келишини бошқаради. Ўрта ва ташқи қаватлар
орасида
ташқи эластик мембрана жойлашади. У бўйлама йўналган йўғон эластик
толаларнинг зич тўридан ташкил топган бўлиб,
баъзан яхлит эластик
503
пластинка шаклида бўлади. Одатда ташқи эластик мембрана ички эластик
мембранага нисбатан анча юпқа бўлади ва ҳамма артерияларда ҳам яхши
ривожланган бўлмайди.
Ташқи қават сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан
тузилган. Унда аксарият толалар қия ва бўйлама йўналган бўлади. Бу қаватда
нервлар ва артериялар деворини озиқлантирувчи майда қон
томирлар
учрайди.
Артериялар кичрайиб борган сари уларнинг девори юпқалашади.
Эндотелий ости қавати ва ички эластик мембрана жуда ҳам юпқалашиб
кетади. Ўрта қаватда мушак ҳужайралари ва эластик толалар ҳам аста-секин
камайиб боради. Ташқи қаватда ҳам эластик толалар камаяди, ташқи эластик
мембрана эса йўқолиб кетади.
Do'stlaringiz bilan baham: