233
Ишлаб чиқариш марказининг майдони қуйидагидек аниқланади:
янги қуриладиган объектлар учун - тасдиқланган аҳоли яшаш жойларини
(ишлаб чиқариш марказларини) режалаш ва қуриш лойиҳалари
маълумотлари
бўйича, улар бўлмаганда эса - намунавий лойиҳалар ва ўхшашлар (аналоглар)
маълумотлари бўйича:
қайта қурилаётган объектлар ҳамда мавжуд ишлаб чиқариш марказлари
учун, уларнинг ер билан таъминланишини тахлил қилишда (қўшимча
майдонларни қўшиб олиш ёки фойдаланилмаётган ерларни олиш имконияти
билан) - ҳисоб-китоблар асосида.
Ҳар бир ишлаб чиқариш марказлари учун ер участкаси майдони
П
у
қуйидаги ифода ёрдамида ҳисобланади:
П
П
Н
у
ку
п
р
100
бу ерда
П
ку
р
- ишлаб чиқариш маркази қурилиш майдони, лойиҳаланаётган
бино ва иншоотлар рўйхати бўйича аниқланади; Н
n
- мазкур ишлаб чиқариш
маркази учун қурилишнинг меъёрий зичлиги.
Қорамол фермалари ҳамда машина таъмирлаш ва омборхона мажмуалари
учун қурилишнинг меъёрий зичлиги 25 %, қурилиш ҳовлилари учун - 20 %,
отхоналар - 15 %, иссиқхона-парник мажмуалари - 35 %
ташкил этади
(Планировка сельских населённых мест. Босқич лойиҳасини бажариш учун
услубий кўрсатмалар. - М .: МИИЗ, 1989. 21 бет).
Ишлаб чиқариш марказлари ер майдонларининг тахминий майдони
қуйидаги меъёрлардан келиб чиқиб аниқланади: 200 сигирга, бузоқлари билан,
мўлжалланган сут фермалари учун - 1 сигирга - 100-110 м
2
; 400 сигирга,
бузоқлари билан - 90-100 м
2
; 600 ва ундан кўп сигирларга - 80-90м
2
; қорамоллар
бузоқларини боқиш фермалари учун - 1 бошга - 30-40 м
2
; она чўчқалар
фермалари учун - 1 асосий она чўчқага - 150-180м
2
; чўчқачилик бўрдоқичилик
фермалари учун - 1 бошга 5-10 м
2
; қўйчилик фермалари учун -1 қўйга 12-15 м
2
;
паррандачилик фермалари учун - 1 бошга 3,5-7 м
2
; омборхона гурухи бинолари
учун - бўлинмага бириктирилган ҳайдалма ерларнинг 1 га 5 м
2
ҳисобидан
(Землеустроительное проектирование. Лаборатория ишларини бажариш ва
босқич лойиҳасини ишлаш учун услубий кўрсатмалар ва топшириқлар. -М.:
МИИЗ, 1991. 118-119 б.).
Фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш
марказлари майдонларини
аниқлашда ҳам, ҳисобланган бирликка мос тушадиган қурилиш майдонлари
меъёрларидан фойдаланилади (Землеустройство крестьянских хозяйств
/В.Н.Хлыстун, С.Н.Волковлар тахрири остида - М.: Колос, 1995. 194-205).
Ишлаб чиқариш марказлари учун ажратиладиган ер-лар, ёқимсиз хидлар
ва оқова сувларининг олдини олиш ва антисанитария холатига йўл қўймаслик
учун, аҳоли яшаш жойларининг яшаш зонасига
нисбатан рельефи паст ва
шамолга тескари томинидан, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун яроқсиз
ёки кам яроқли, сифати паст ерларда жойлаштирилади. Ишлаб чиқариш
234
маркази учун танланган жой қуруқ, имкони борича текис, хўжаликнинг ички
йўл тармоғига, моллар ҳайдаладиган йўлларга, озуқа алмашлаб экишларга
нисбатан қулай жойлашган бўлиши керак.
Чорвачилик фермалари ва мажмуалари зарур санитария-ҳимоя
оралиқларини ва қишлоқларнинг келажакдаги ривожланишларини ҳисобга
олиб, аҳоли яшаш жойларининг яшаш зоналаридан маълум масофада
жойлаштирилади.
Санитария-ҳимоя зоналарининг ўлчамлари 12 жадвалда келтирилган.
Ишлаб чиқариш марказининг майдони ернинг қулай
шаклини яратиш учун
ёнида жойлашган кам унумли ерлар ҳисобига кенгайтирилиши мумкин.
Уни камайтириш (ерларни қирқиб олиш ва уларни бошқа ер турларига
қўшиш) фақат ишлаб чиқариш иморатлари, бинолари ва иншоотларининг
жойдаги жойлашиши тахлил этилгандан кейин амалга оширилади.
Ишлаб чиқариш марказлари ерларининг аниқ майдони аҳоли яшаш
жойларини режалаш ва қуриш лойиҳаларида белгиланади.
Ишлаб чиқариш марказларини минтақалаш чизмасини тузишда технологик
операциялар
кетма-кетлиги, объектларнинг ўзаро ишлаб чиқаришдаги
алоқалари ва. режалаштириш талаблари ҳисобга олинади. Масалан, машина
таъмирлаш ва қурилиш мажмуалари қаттиқ боғланган, шунинг учун
одатда улар ёнма-ён
12 жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: