Луғат. Тузувчилар: Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/340
Sana12.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#659398
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   340
Bog'liq
Иқтисодиёт – қисқача изоҳли луғат

Европа ҳамжамияти (ЕҲ)
- ўз миллий мустақиллигидан 
қисман воз кечиб, сиёсий ва иқтисодий бирликка интилган 
мамлакатларнинг бирлашмаси. «Умумий бозор» деб аталмиш 
ЕҲга Бельгия, Германия, Франция, Греция, Буюк Британия, 
Ирландия, Италия, Люксембург, Голландия, Португалия, 
Испания каби 12 Ғарбий Европа давлатлари аъзо бўлишган. 
Кейинчалик уларнинг аъзолари сони янада кўпайган. ЕҲнинг 
қуйидаги икки йўналиши мавжуд: 1) Еврупо Иқтисодий 
Ҳамжамияти; 2) Кўмир ва пўлат бўйича Еврупо бирлашмаси. 
ЕҲ жаҳон бозорида энг йирик ва кучли' ракобатчи бирлашма 
ҳисобланади. Унга аъзо мамлакатларда 320 миллион киши 
яшамоқда. “Умумий бозор” мамлакатларида қуйидаги бешта 
сиёсий-иқтисодий талабга қатъий риоя қилинган: 1) Ўзаро 
эркин 
савдо-сотиқ 
қилиш; 
2) 
ЕҲ 
мамлакатлари 
фукароларининг мазкур давлатлар ҳудудида ўзаро эркин 
ҳаракати; 3) Яшаш жойларини танлаш" эркинлиги; 4) Хизмат 
кўрсатиш эркинлиги; 5) Сармоянинг эркин айланиши. 
Европа 
ҳамжамиятлари 

Ғарбий 
давлатлари 
томонидан таъсис этилган Европа Иқтисодий хамжамияти 
(ЕЭС) ва атом энергияси бўйича Европа хамжамияти 
(ЕВРАТОМ) 
ташкилотларининг 
умумий 
номи. 
Бу 
ҳамжамиятлар 1951-1957 йиллар мобайнида ташкил этилган 
ва умумий қоидаларни ўрнатишдан бошлаб, ўзаро иқтисодий 
ҳамкорлик борасида бир неча тараққиёт босқичларини босиб 
ўтган.
 
 Европа эркин савдо уюшмаси (ЕЭСУ) - 
Европадаги 
қатор 
етакчи 
саноати 
ва 
савдоси 
ривожланган 
мамлакатларнинг савдо-иқтисодий ташкилоти бўлиб, 1960 
йилда Буюк Британия ва Шимолий Ирландия бирлашган 
қироллиги ташаббуси билан Европа Иқтисодий Ҳамжамияти 
давлатларига посанги сифатида ташкил топди. “Умумий 
бозор”га қўшилиши муносабати билан 1973 йили Буюк 


- 117 - 
Британия ва Дания, 1986 йили Португалия ЕЭСУдан чиқди. Бу 
уюшманинг ҳозирги аъзолари Австрия, Исландия, Норвегия, 
Швеция, Швецария, Финляндия. Котибиятнинг штаб-
квартираси Женева (Швейцария) шаҳридир. 
 Ер 
– фойдаланишга тортилган ер ва бошқа табиий 
ресурслар. Ер ишлаб чиқариш воситаси сифатида меҳнат 
жараёнининг зарурий моддий шарт-шароити ва энг муҳим 
ашёвий омилларидан биридир. Ер инсон ҳаёти учун зарур 
моддий шароитлар орасида тупроқ қоплами, ер ости 
бойликлари, ўрмонлари, суви билан алоҳида аҳамиятга эга. 
Ишлаб чиқариш жараёнига киритилган ерга жонли ва 
буюмлашган меҳнат сарф этилиши билан у ишлаб чиқариш 
воситаси бўлиб қолади. Аммо миллий иқтисодиётнинг турли 
тармоқ ва соҳаларида ер турлича роль ўйнайди. Қишлоқ 
хўжалигида ер меҳнат жараёни кечадиган умумий майдон 
бўлишидан ташқари яна икки муҳим вазифани бажаради: 1) 
ишлаб чиқариш жараёнида инсон таъсир кўрсатадиган меҳнат 
предмети; 2) инсон ўзи етиштирадиган қишлоқ хўжалиги 
ўсимликларига таъсир кўрсатишини таъминлайдиган меҳнат 
қуролидир. Ер такрор ишлаб чиқарилмайдиган ишлаб 
чиқариш воситаси бўлиб, геологик, биологик, иқлимий ва 
бошқа омилларга боғлиқ. 

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish