Ер баланси
- ер турларининг ерга эгалик қилувчи ва ердан
фойдаланувчи
хўжаликлар,
корхоналар,
муассасалар,
уюшмалар, қўшма ва кичик корхоналар, деҳқон ва фермер
хўжаликлари бўйича таркиби, салмоғи, майдони ва сифат
кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар жамланган ҳужжат.
Унда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади: жами ер
майдони; ер баланси тузилган ер эгалиги ёки ердан
фойдаланувчига оид бўлмаган, лекин чегараси қамраб олинган
ҳудудда жойлашган ердан фойдаланувчи бошқа субъектлар ер
майдони, қишлоқ хўжалиги ерлари (ҳайдаладиган ерлар, кўп
йиллик дарахтзорлар, пичанзор ва яйлов ерлар, партов ерлар);
унинг ўзгариш сабаблари ва ҳуқуқий асоси; ерни қишлоқ
хўжалигига оид бўлмаган мақсадларга ажратиш; янги
- 118 -
ўзлаштирилган ерлар майдони ва бошқалар. Е.б. таҳлил қилиш
натижасида ер ресурсларидан самарали фойдаланишнинг
истиқбол режаси тузилади. 1999 йилдан Ўзбекистон
Республикасида ер баланси ер ресурсларининг ҳолати
тўғрисидаги миллий ҳисобот шаклида ҳар йилнинг 1 январь
ҳолати бўйича хўжаликлардаги ер тузувчи муҳандис
томонидан тузилади ва туман (шаҳар) ер ресурслари хизмати
бошлиғи томонидан қабул қилинади. Е.б. вилоят ва
республика миқёсида жамланган ҳолда миллий ҳисобот
шаклида Вазирлар Маҳкамасида тасдиқланади.
Ер кодекси –
ердан фойдаланиш муносабатларини
тартибга солувчи қонунулар мажмуи. Ўзбекистонда ер
ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, ерга доир
ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштириш мақсадида 1998
йил 30 апрелда Ўзбекистон Республикасининг Ер Кодекси
қабул қилиниб, у 1998 йил 1 июлдан кучга кирди. ЎзР Ер
кодекси 91 моддани ўз ичига оладиган 14 бобдан иборат. Ер
кодекси ва ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларнинг вазифалари
ҳозирги ва келажак авлодларнинг манфаатларини кўзлаб,
ердан илмий асосланган ҳолда оқилона фойдаланиш ва уни
муҳофаза қилишни, тупроқ унумдорлигини тиклаш ва
оширишни, табиий муҳитни асраш ва яхшилашни, хўжалик
юритишнинг барча шаклларини тенг ҳуқуқлилик асосда
ривожлантириш учун шароит яратишни, юридик ва жисмоний
шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя
қилишни таъминлаш мақсадида ер муносабатларини тартибга
солишдан,
шунингдек,
бу
соҳада
қонунийликни
мустаҳкамлашдан иборат.
Ер мониторинги
– ер фонди, ундан фойдаланувчилар,
уларнинг таркибидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш,
ерларнинг сифати, қийматини баҳолаш, барча салбий
жараёнларни олдини олиш, уларнинг оқибатларини тугатиш,
ер фондидан фойдаланиш даражасини аниқлаш билан боғлиқ
бўлган чора - тадбирлар мажмуи.
- 119 -
Do'stlaringiz bilan baham: |