18-боб. Даъво тақдим этиш
148-модда. Иш қўзғатиш асослари
Суд:
1) манфаатдор шахсларнинг аризалари бўйича;
2) прокурорнинг аризаси бўйича;
3) давлат органлари ва бошқа шахслар юридик шахслар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари
ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя
қилиш мақсадида қонун бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган ҳолларда, шу
давлат органларининг ва бошқа шахсларнинг аризалари бўйича иш қўзғатади.
Агар қонунда муайян тоифадаги низолар учун судгача ҳал қилиш (талабнома
юбориш) тартиби белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, фақат
тарафлар ўзаро муносабатларини ихтиёрий равишда ҳал қилиш чораларини кўрганларидан
кейингина судда иш қўзғатилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг
3
,
41
,
49
,
50-моддалари
.
149-модда. Даъво аризасининг шакли ва мазмуни
Даъво аризаси судга ёзма шаклда берилади. У даъвогар ёки унинг вакили томонидан
имзоланади.
Даъво аризасида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) ариза берилаётган суднинг номи;
2) ишда иштирок этувчи шахсларнинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми),
жойлашган ери (почта манзили) ёки яшаш жойи;
3) агар даъво баҳоланиши лозим бўлса, даъвонинг баҳоси;
4) даъво талабларига асос бўлган ҳолатлар;
5) даъво талабларининг асосларини тасдиқловчи далиллар;
6) ундирилаётган ёки низолашилаётган сумманинг ҳисоб-китоби;
7) даъвогарнинг қонун ҳужжатларига асослаб келтирган талаблари, даъво бир нечта
жавобгарга нисбатан тақдим этилганда эса уларнинг ҳар бирига нисбатан талаблар;
8) жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя
этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, агар бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки
шартномада назарда тутилган бўлса;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунининг
17
,
18-моддалари
.
9) илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати.
Даъво аризасида даъвогарнинг ёки унинг вакилининг телефонлари, факслари
рақамлари, электрон манзили кўрсатилиши мумкин.
Даъво аризасида, агар низони тўғри ҳал қилиш учун зарур бўлса, бошқа маълумотлар,
шунингдек даъвогардаги мавжуд илтимосномалар кўрсатилади.
Даъвогар ўзаро боғлиқ бўлган бир нечта талабни битта даъво аризасига
бирлаштиришга ҳақли.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг
148
,
150 — 161-моддалари
.
Do'stlaringiz bilan baham: |