154-модда. Даъво аризасини иш юритишга қабул қилишни рад этиш
Судья даъво аризасини иш юритишга қабул қилишни қуйидаги ҳолларда рад этади,
агар:
1) низо судга тааллуқли бўлмаса;
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2014 йил 20 июндаги 262-сонли «Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг
айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг
7-банди
, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 27 январдаги 142-сонли «Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини
иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 6-бандининг
иккинчи
хатбошиси
,
7-банди
.
2) айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар
бўйича низо юзасидан иқтисодий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёки ишни
юритишни тугатиш тўғрисида ажрими ёхуд фуқаролик ишлари бўйича суднинг ҳал қилув
қарори ёки келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида ажрими бўлса;
3) иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, ҳакамлик судининг иш
юритишида айни бир шахслар ўртасида, айни бир предмет тўғрисида ва айни бир асослар
бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса;
4) айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар
бўйича низо юзасидан ҳакамлик судининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бўлса,
бундан иқтисодий суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун
ижро варақасини беришни рад этган ҳоллар мустасно;
5) айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар
бўйича низо юзасидан ҳакамлик муҳокамасини тугатиш тўғрисида чиқарилган ажрим бўлса,
бундан ҳакамлик судида ушбу низони кўриб чиқиш ваколати мавжуд эмаслиги сабабли
ҳакамлик муҳокамаси тугатилганлиги ҳолати мустасно.
Даъво аризасини қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Ажрим бекор қилинган тақдирда, даъво аризаси
судга дастлабки мурожаат қилинган кунда берилган деб ҳисобланади.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг
148 — 153
,
155-моддалари
.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2015 йил 19 июндаги 282-сонли «Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг
даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг
14-банди
,
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги «Хўжалик
шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун
ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» ги 203-сонли қарорининг
4-
банди
.
Do'stlaringiz bilan baham: |