145-модда. Суд буйруғининг мазмуни
Суд буйруғида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
1) суднинг номи, жойлашган ери ва буйруқ берилган сана;
2) ишнинг рақами, судьянинг фамилияси, исм-шарифининг бош ҳарфлари, талаб нима
ҳақдалиги;
3) кредиторнинг, қарздорнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), уларнинг
жойлашган ери (почта манзили) ёки яшаш жойи;
Олдинги
таҳрирга қаранг.
4) ундирилиши лозим бўлган пул суммаларининг миқдори ёки ундирув
қаратилаётган, қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида турган
кўчар мол-мулк, унинг тавсифи ва баҳоси;
(145-модданинг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-572-
сонли
Қонуни
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2019 й.,
03/19/572/3943-сон)
5) ундирилаётган қарз ҳосил бўлган давр;
6) неустойка, агар у тўланиши лозим бўлса ва қарздор томонидан тан олинган бўлса;
7) ундирилиши лозим бўлган давлат божининг ва почта харажатларининг суммаси.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг
135
,
138
,
140
,
142
,
144-моддалари
.
146-модда. Суд буйруғининг қонуний кучга кириши
Суд буйруғи у берилганидан сўнг ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Суд буйруғи ижро ҳужжати кучига эга ва у суд ҳужжатларини ижро этиш учун
белгиланган тартибда ижро этилиши лозим.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг
135
,
138
,
140
,
142
,
144-моддалари
.
147-модда. Суд буйруғини бекор қилиш
Агар қарздор узрли сабаб билан ўз вақтида кредиторнинг талабига қарши эътироз
билдириш имкониятига эга бўлмаган бўлса, суд буйруғининг кўчирма нусхаси олинган кундан
эътиборан ўн кунлик муддатда ўша судга суд буйруғини бекор қилиш тўғрисида ариза
беришга ҳақли. Суд бундай ҳолда буйруқни бекор қилишга ҳақли, шундан кейин
кредиторнинг талаби даъво ишини юритиш тартибида кўрилиши мумкин.
Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисида ёки бекор қилишни рад этиш ҳақида ажрим
чиқарилади.
Суд буйруғини бекор қилиш ҳақидаги ёки бекор қилишни рад этиш тўғрисидаги
ажрим ариза келиб тушган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай суд муҳокамасисиз,
кредитор ва қарздор чақиртирилмасдан, уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан
чиқарилади.
Суд буйруғини бекор қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг
135 — 146-моддалари
.
LexUZ шарҳи
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
03.02.2006 йилдаги «Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 4-сонли Қарорининг
21-банди
, Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик суди Пленумининг 05.12.2013 йилдаги «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни
кўришда иқтисодий судлар томонидан процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида»ги 254-сонли Қарорининг
20-банди
.
Do'stlaringiz bilan baham: |