Microsoft Word Iqtisodiy protsessual Kodeks


-модда. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш



Download 1,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/205
Sana21.02.2022
Hajmi1,32 Mb.
#65468
TuriКодекс
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   205
Bog'liq
Iqtisodiy protsessual Kodeks

141-модда. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш 
Судья суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қуйидаги ҳолларда қайтаради, агар: 
1) ариза ушбу Кодекснинг 
136-моддасида 
белгиланган талабларга риоя қилмаган 
ҳолда берилган бўлса; 
2) ариза имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс ёхуд 
мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан 
имзоланган бўлса; 
3) билдирилган талабни тасдиқловчи, шунингдек ушбу Кодекснинг
138-моддасида 
санаб ўтилган ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса; 
4) қарздорга аризанинг кўчирма нусхаси топширилганлигига доир далиллар тақдим 
этилмаган бўлса; 
5) белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ва почта харажатлари 
тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса, давлат божи тўлашни 
кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинлиги қонунда назарда тутилган ҳолларда эса бу ҳақда 
илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса; 
 LexUZ шарҳи 
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 
18.04.2008 йилдаги «Иқтисодий судлар томонидан Давлат божи тўғрисидаги Қонун ҳужжатларини 
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 180-сонли Қарори 2-бандининг 
иккинчи хатбошиси

4.7-
банди

6) мазкур тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган 
ҳолларда жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя 
этганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса; 
7) суд буйруғи берилгунига қадар кредитордан аризани қайтариб олиш тўғрисида 
ариза тушган бўлса. 
Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани ушбу модда биринчи қисмининг 
1 — 6-
бандлари 
асосида қайтариш ҳақида судья ариза судга келиб тушган кундан эътиборан беш 
кундан кечиктирмай, ушбу модда биринчи қисмининг 
7-банди 
асосида эса суд буйруғини 
бериш тўғрисидаги аризани қайтариш ҳақидаги ариза келиб тушгандан кейинги кундан 
кечиктирмай ажрим чиқаради. 
Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш ҳақидаги ажрим устидан 
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. 
Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг қайтарилиши йўл қўйилган 
камчиликлар бартараф этилганидан кейин ушбу ариза билан судга умумий тартибда иккинчи 
марта мурожаат этишга тўсқинлик қилмайди. 
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 
135 — 138

140

154-моддалари

 LexUZ шарҳи 
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 
03.02.2006 йилдаги «Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини 
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 4-сонли Қарорининг 
24-банди
, Ўзбекистон Республикаси 
Олий хўжалик суди Пленумининг 05.12.2013 йилдаги «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни 
кўришда иқтисодий судлар томонидан процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари 
тўғрисида»ги 254-сонли Қарорининг 
21-банди


Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   205




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish