Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
шахсларнинг келмаганлиги келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги масалани кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
Суд келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида ажрим чиқаради,
унда иш юритиш
тугатилганлиги кўрсатилади.
Келишув битими суд ҳужжатини ижро этиш босқичида тузилган тақдирда, битим
ишни кўрган биринчи инстанция судига тасдиқлаш учун тақдим этилади.
Ижро босқичида тузилган келишув битимини тасдиқлаш масаласи келишув битими
судга тақдим этилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда, ушбу модданинг
биринчи
ва
иккинчи қисмларида
назарда тутилган қоидалар бўйича кўрилади.
Келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги ажримнинг хулоса қисмида қуйидагилар
кўрсатилиши керак:
1) келишув битимининг шартлари;
2) келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги хулоса;
3) суд харажатларини тақсимлаш;
4) иш юритишни тугатиш ҳақидаги маълумот.
Апелляция, кассация ёки назорат инстанцияси судининг келишув битимини
тасдиқлаш ҳақидаги қарорининг хулоса қисмида ушбу модданинг
олтинчи қисмида
назарда
тутилган маълумотлардан ташқари, иш бўйича аввал қабул қилинган барча суд ҳужжатларини
бекор қилиш ҳақидаги кўрсатма бўлиши керак.
Суднинг ижро босқичида тузилган келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги
ажримининг хулоса қисмида келишув битимининг шартлари ва келишув битимини тасдиқлаш
ҳақидаги хулоса бўлиши керак.
Келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги биринчи инстанция
судининг ажрими ва
апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарори ёхуд Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг қарори устидан шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Келишув битимини тузган шахслар уни ушбу битимда назарда тутилган тартибда ва
муддатларда ихтиёрий равишда бажаради.
Суд томонидан тасдиқланган, келишув битимида назарда тутилган муддатларда
ихтиёрий ижро этилмаган келишув битими уни тузган шахснинг илтимосномаси бўйича суд
томонидан бериладиган ижро варақаси асосида,
битимнинг ушбу Кодекс
V бўлими
қоидаларига биноан, суд харажатларини ундиришга тааллуқли қисми эса суднинг ташаббуси
билан мажбурий ижро этилиши лозим.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг
130 — 132
,
134-моддалари
.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
18.12.2009 йилдаги 204-сонли «Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда
процессуал қонун нормаларининг қўлланилишига оид айрим масалалар тўғрисида»ги қарорининг
12
,
14
— 18-бандлари
, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2012 йилдаги
«Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни кўришда қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 238-сонли Қарорининг
24-банди
.
Do'stlaringiz bilan baham: