Маркетинг
85
Унинг горизонтал кўриниши маҳсулотнинг бир неча воситачилар ўртасида
тақсимланиши билан ажралиб туради. Фирмалар молиявий маблағ, ишлаб чиқариш
қувватини тежаш. Техникавий билим ёки маркетинг ресурсларини жамлаш
мақсадида янги очилаётган бозорларни ҳамкорликда ўзлаштириш йўлида
ҳаракатларни бирлаштиришни афзалроқ кўради. Фирмалар биргина ёки ҳар хил
сотиш бозорларини эгаллаш учун кўп йўлли маркетинг тизимларидан
фойдаланилар, аслида эса ҳар бир маҳсулот тақсимотининг турли йўллари мавжуд.
Масалан, фирма ўз маҳсулотини бир вақтнинг ўзида фирма дўкони, чакана
сотувчилар, бошқа воситачилар орқали сотиши мумкин. Шу сабабли тақсимот
каналини танлашда воситачи типни, савдо - воситачилик амаллари ва воситачи
фирмаларни ташкил этиш шаклини белгилаш ниҳоятда муҳим масала ҳисобланади.
Товарларнинг тўғридан - тўғри ишлаб чиқарувчи томонидан сотишининг
яхши томонлари ва камчиликлари ҳам бор. Фирма ўз маҳсулоти савдосини тўла
назорат қилади. Бундай усул билан оддий ассортиментли товарлардан кўмир, ўтин,
нефт маҳсулотлари, тез бузилувчи нон, сут, гўшт ва ҳоказолар сотилиши афзалроқ
ҳисобланади. Аммо қолган товарларни сотишда мустақил улгуржи ва чакана савдо
фирмаларининг қатнашиши жаҳон тажрибасида синалган самарали йўлдир.
Фирма товар ҳаракатини «Маркетинг микс» жараёнида режалаштиришда
қуйидагиларга аҳамият беради
53
:
сотиш сиёсатини товар ҳаракатига боғланган ҳолда аниқлаш;
товар ҳаракати усулларидан ва турларидан барча товарлар ва бозор
сегментларига мосини танлаш;
товар ҳаракати бўғинлари ва умумий масофани топиш;
товар ҳаракати занжирида қатнашувчилар - мустақил воситачиларни
аниқлаш;
товар ҳаракати раҳбарлик тизимини яратиш;
товар ҳаракатини ташкил этувчи бош бўғинни топиш;
товар ҳаракати турларидан энг самаралисини танлашда турли хилини боғлаб,
бир - бирини тўлдиришни кўзда тутиш.
Маҳсулотнинг юк сифатида ишлаб чиқариш жараёнида истеъмолчига етиб
келишигача - ташиш, сақлаш ва қўшимча (қадоқлаш, ўраш, тамғалаш каби)
ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган жараён товар ҳаракати дейилади. Уни
ташкил этишда фирманинг асосий мақсади, биринчидан, маҳсулотни тезда, яқин
масофа орқали ва самарали усул билан ўз харидорига етказиш; иккинчидан,
товарнинг харидори билан» учрашишга энг қулай шароит яратишдан иборат
бўлиши шарт». Товар ҳаракатини режалаштиришда, корхона танлаган товар сотиш
услубларига асосланилади. Улар қуйидаги уч услубдан бири бўлиши мумкин:
товар ишлаб чиқарувчи воситачиларсиз, тўғридан - тўғри ўзининг
истеъмолчиси билан боғланиши;
товарларни мустақил воситачи(фирмалар) орқали сотиш;
аралаш усул, ишлаб чиқарувчи фирма ва воситачи савдо ташкилоти
сармоялари қатнашиши орқали.
Товар ҳаракатини қатнашувчилари қуйидаги вазифаларни бажаради. Ишлаб
чиқарилган маҳсулотни тақсимлаш ва сотиш; ишлаб чиқаришга керакли хом ашё ва
материаллар
тайёрлаш;
маркетинг
тадқиқотлари
ўтказиш;
товарлар
53
Котлер Ф. Основы маркетинга. Учебное пособие. –М.: Издательский дом «Вильямс», 2010. – 656 с.
Do'stlaringiz bilan baham: |