Маркетинг
37
5-МАВЗУ. МАРКЕТИНГ ДАСТУРИ
5.1. Маркетинг дастури хақида тушунча.
5.2. Корхонани бозорга томон йўналтирилган ишлаб чиқариш, сотиш, савдо,
молия функцияларининг ўзаро боғлиқлиги.
5.3. Маркетинг дастурини ишлаб чиқиш кетма-кетлиги.
5.1. Маркетинг дастури ҳақида тушунча
Тор маънода маркетинг дастури (бизнес режа) ҳужжат бўлиб,
корхонанинг
бозорда аниқ фаолият кўрсатиш тамойилини ифодалайди. Маркетинг дастури
кенгроқ маънода эса корхона имкониятларини бозор талабларига мослаштиришга
йўналтирилган таҳлил, режалаштириш ва назорат қилиш жараёни деб қаралади.
Маркетинг дастурлари қисқа муддатли(бир йилгача), ўрта муддатли (5 йилгача) ва
узоқ муддатли (10 йилгача ва ундан кўпроқ) бўлади. Улар умумий шаклда ёки
корхонанинг махсус фаолиятларига мўлжалланган бўлиши мумкин.
Маркетинг дастури бу корхонани умумхўжалик
фаолиятини директив
режасини тузиш учун стратегик тавсияномадир ва юқори бошқариш бўғини учун
қарор қабул қилишни асосидир. Маркетинг дастурини асосий мазмуни - бу
корхонани ўтган даврдаги фаолият натижалари бўлиб, унда мақсадли бозорни
ривожланишини қисқа таҳлили ва башорати, фирмани
ривожланишини асосий
мақсади, бозордаги хулқ-атворини стратегик йўли, товар, нарх, сотиш ва
рағбатлантириш сиёсатларининг чора-тадбирларини, маркетинг тадқиқотларини
мазмуни,
харажатлар смэтаси, маркетинг ҳаракатлари самарадорлигини олдиндан
баҳолаш, маркетинг дастурини амалга ошириш бўйича назорат чора-тадбирлари ва
ҳаракатлари берилади.
Маркетинг дастури маркетинг комплекси тадқиқотлари ва фирмани ўз
имкониятларини баҳолаш асосида тузилади. Дастур тавсияли характерга эга
бўлсада, компанияни стратегик режалаштиришда зарур босқич сифатида кўрилади.
Фирмалар фаолиятининг замонавий шароитда маркетинг
дастури компанияни
юқори бошқарув бўғини (жорий режалаштириш, директив режалар,
стратегик
дастурлар, стратегияни танлаш) даражасида асосланиб бошқарув қарорларини
қабул қилиш учун зарурдир.
Маркетинг дастурини стратегик йўналиши бозордаги мавқесидан ва
корхонани ўз ҳолатини боғлигига қараб ўз ичига турли вариантларни олади.
Стратегиялар диверсификацияси, тадбиркорлик фаолиятини сегментациялаш,
ҳужум ва химоя стратегиялари бўлиши мумкин.
Маркетинг дастурини ишлаб чиқаришда кўп вариантлилик тамойиллари
ишлатилади. Хизматни тузилишига биноан маркетинг дастурини ва режасини бир
неча варинатлари: икки ёки уч, яъни минимал,
оптимал ва максимал турлари
бўлади. Дастурни минимал варианти, дастурни оғир (ёмон) шароитларда
ривожлантиришни,
максимал
вариантида
эса
яхши
шароитларни
ривожлантиришни кўзда тўтади. Масалан, Япония
фирмалари маркетинг дастури
ва режасини минимал вариантини назарда тутиб, уни амалга оширишда ҳақиқий
муваффақиятга иқтисодий ва ижтимоий ҳамда псиҳологик самарани олишни
мақсад қилиб эришади. Шунингдек дастурни ўртача ёки оптимал вариантлари кенг
тарқалган.