Транспорт иншоотларини текширишда конструкцияларнинг
текширув ҳисоблари
Иншоотлар конструкцияларининг асосий текширув ҳисоблари уларни
текширишнинг энг муҳим босқичларидан биридир. Улар қуйидаги ҳолларда
зарур бўлади:
ҳужжатлари сақланиб қолинмаган фойдаланишдаги иншоотларни
текширишда тез-тез учраб турувчи ҳолат бўлган, ҳисобий маълумотларнинг
етарлича ёки умуман мавжуд эмаслигида;
ҳисобий схема, юклар, ўлчамлар, материалларнинг тавсиф ва ҳ.к.
ларига нисбатан дастлабки ҳисобий нуқтаи-назарнинг текшириш вақтида
аниқланган амалий маълумотлар, билан мос тушмасликлари мавжудлигида;
иншоотнинг юк кўтариш қобилияти ва
деформацияланувига таъсир
этадиган нуқсонлар ва шикастланишларнинг мавжудлигида.
Текширув ҳисоб-китоблари конструкциялар ишининг шароитлари
ўзгарганида, уларнинг юк кўтариш қоблиятини ҳамда меъёрий ишлашга
яроқлилигини аниқлаш, ўз вақтида чора-тадбирлар (алмаштирув, кучайтирув,
таъмирлов) қўлланиши лозим бўлган элемент ва бирикмаларни ошкор
қилиш,
юкларнинг катталиги, ҳаракатланиш тезлиги бўйича зарурий
чекланишлар тўғрисида тавсиялар бериш ва ҳ.к. лар имконини беради.
Ҳисобларни текширув натижалари: ошкор қилинган нуқсонлар, ўлчамлардан
четланишлар, коррозион емирилиш, материалнинг ҳақиқий мустаҳкамлик
тавсифлари, материалнинг амалдаги мустаҳкамлик ва деформацион
хусусиятлари, ҳисобий
схемалар ва юклар, ҳароратга оид таъсирлар,
пойдеворларнинг чўкиши ва ҳ.к. ларни эътиборга олиб бажарилади.
Реконструкция қилинаётган транспорт иншоотлари амалий юк кўтариш
қобилиятининг текширув ҳисобларини бажара туриб, юклар ва таъсирларни
меъёрлар қоидаларига риоя қилган ҳолда қабул қилмоқ ва ўтказилган
текширувлар натижаларига кўра аниқлик киритмоқ лозим. Агарда текширув
натижаларига кўра синовлар ўтказиш зарурлиги ҳақида қарор қабул қилинса,
у ҳолда текширув ҳисоб-китоблари талаб қилинувчи синов юкларини
ҳисоблаб топиш ва тадқиқ қилинаётган конструкциялардаги тегишли
зўриқишлар, чўкишлар, деформациялар ҳамда кўчишларни аниқлаш
билан
якунланади. Ушбу ҳисоб-китоблар текширилаётган иншоотнинг ҳақиқий
ишини эътиборга олиб энг аниқ муҳандислик усулларидан фойдаланиб
ўтказилиши керак.
Текширув ҳисоб-китобларининг методикаси ўз ичига мунтазам
қадамларни бажаришни киритади. Ҳисоб-китобни иншоот ва унинг юк
кўтарувчи элементлари ҳисобий схемаларини аниқлашдан бошланади.
Сўнгра
ҳисобий
юклар
аниқланади.
Жадвал
шаклида
барча
конструкцияларнинг 1
м
2
ига тушувчи юклар тузилади.
Бутун иншоот ва
унинг айрим юк кўтарувчи қисмлари статик ва динамик ҳисоблари
бажарилади. Шу ўринда мустаҳкамликка ҳисоб-китоб қилишнинг тижорат
жиҳатидан имкони бор бўлган, айрим конструкциялар ва буткул иншоотнинг
фазовий иши, уларнинг деформацияланувчанлиги, ночизиқлилиги ва ҳ.к.
ларини эътиборга олиши мумкин бўлган замонавий дастурий мажмуаларидан
(масалан, «Микро-Фе», «Мираж», «Мономах», «Лира-Wиндоwс» ва б.)
фойдаланилади.
Топилган ҳисобий зўриқишларга (эгувчи моментларга, бўйлама ва
кўндаланг кучларга) конструкция элементлари, бирикмаларининг тугунлари,
чоклари ва ҳ.к. ларининг кесимларини текшириб кўрилади.
Шунингдек,
конструкцияларнинг ҳар бир хили учун материали бўйича ҚМҚ талабларига
мувофиқ
деформацияланувчанлик,
оғишлар,
ёриқларнинг
очилиш
кенгликлари ҳам аниқланади. Конструкцияларда нуқсон ва шикастланишлар,
йўл қўйиб бўлмайдиган салқиликлар ва ёриқлар мавжуд эмаслигида
текширув ҳисоблари кесимларнинг ўлчамлари, материалларнинг ҳисобий
қаршиликлари, ҳисобий схемалари, арматураланиш ва ҳ.к. ҳақидаги
лойиҳавий маълумотлар бўйича бажариш руҳсат этилади. Модомики турар-
жой ва фуқаролик иншоотларининг текширув ҳисоблари масалалари тез-тез
учраб
турар экан, қуйида бундай иншоотларнинг юкларини тўплаш ва бир
неча элементларини ҳисоблаш услуботи келтирилган. 4.1-жадвалда турли
материаллардан қилинган конструкцияларнинг текширув ҳисоблари учун
ҳисобий формулалар келтирилган. Кўриниб турибдики,
улар асосан бир-
бирига ўхшаш ва фақат темирбетон элементлар учунгина фарқланади.
Металл
конструкцияларнинг
ҳисобларини
бажаришда
коррозион
шикастланишларнинг таъсирини эътиборга олиш зарур. Бунинг учун
кўндаланг кесимнинг ҳисобий юзасини қуйидаги формулага кўра аниқлаш
зарур:
𝐴
𝑒𝑓
= (1 − 𝐾
𝑠𝑎
∆
)𝐴
𝑜
(4.1)
бунда