13
Молиявий Ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим етишнинг Концепциялари;
Молиявий ҳисоботлар халқаро стандартлари;
Интерпретациялар (изоҳлар).
МҲХСК
ўз
Стандартларини
Молиявий
ҳисоботнинг
халқаро
стандартлари деб номланган серия сифатида нашр етади. Стандартлар тартиб
билан рақамланган бўлиб, агар бирор бир стандарт қайта кўриб чиқилса, унинг
ески рақами сақланиб қолади, лекин қайта кўриб чиқиш санаси қавс
ичида
кўрсатилади. Одатда Стандартлар МҲХСК томонидан у ишлаб чиқилган
санадан бошлаб 30 кун ичида нашр қилинади. Таклиф қилинаётган стандартлар
еса алоҳида рақамланиб, ТҚС каби белгиланади ва улар алоҳида нашр етилади.
1998 йилда “Делоитте & Тоуче” аудиторлик фирмасидан Стиг Еневолден
МҲХСК Бошқарув Раиси етиб тайинланган эди. МҲХСК Бошқарувига
Австралия, Канада, Франция,
Германия, Ҳиндистон, Япония, Мексика, АҚШ
каби мамлакатлар вакиллари аъзодирлар. Улар “Deloitte and Touche”, “KPMG”,
“PricewaterhouseCoopers” каби йирик фирма ва компаниялар вакилларидирлар.
Бошқарув томонидан маъмурий масалалар бўйича Ижроия Комитет
тайинланади. Ижроия Комитет томонидан қуйидаги вазифалар бажарилади:
-
МҲХСКнинг структураси, режаси ва ташкил ‘тилиши;
-
Стандартларни тавсия этиш бўйича фаолият;
-
Бюджет ва молия;
-
Тайёрлов Комитетларига аъзоликнинг шартлари ва тайинланиши;
-
Бошқарув йиғилишларини ўтказиш жойи ва вақтини белгилаш;
-
Бош Котибни тайинлаш;
-
МҲХСКнинг мажбурий расмий жараёни;
-
Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари ва
аъзолари билан
ўзаро алоқалар.
1981 йилда МҲХСК Бошқаруви Маслаҳат гуруҳига асос солди. Маслаҳат
гуруҳига йирик ташкилотлар жалб қилинган бўлиб, улар жумласига
Европа Комиссияси;
Фонд Биржалар Халқаро Федерацияси;
АҚШ молиявий ҳисобот стандартлари бўйича Бошқаруви;
Халқаро Савдо Палатаси;
Бухгалтерлик Таълими ва тадқиқотлари Халқаро Ассоциацияси;
Меҳнат Конфедерацияси;
Халқаро Молиявий Корпорация (ИФC);
Баҳолаш Стандартлари бўйича Халқаро Комиссия;
Жаҳон Банки;
Халқаро иқтисодий Ҳамкорлик ва тараққиёт Ташкилоти;
БМТнинг транснационал корпорациялар ва инвестициялар бўйича
бўлинмаси киради.
Стандартларни ишлаб чиқишда махсус Тайёрлов Комитети фаолият
кўрсатади. Ушбу Комитет дастлабки тадқиқотларни ўтказиб,
масалалар
режасини
ҳамда
уларнинг
шарҳини
беради.
Жамоатчилик
фикр-
14
мулоҳазаларини ўрганиш асосида принципларнинг якуний формулировкасини
Бошқарувга тақдим этади. Комитет Молиявий ҳисоботнинг халқаро
стандартлари лойиҳасининг дастлабки вариантини ишлаб чиқади ва тақдим
етади.
Юқоридаги вазифаларни ўз вақтида
амалга ошишини таъминлаш
мақсадида Интерпретация бўйича Доимий Комитет тузилган.
Ҳозирги иқтисодий ривожланиш даврида молиявий ҳисоботнинг икки
глобал тили янада кўпроқ тан олинмоқда: АҚШ бухгалтерия ҳисоби умумқабул
қилинган принциплари (УС ГААП) ва Молиявий ҳисоботнинг халқаро
стандартлари. Молиявий хисобот аниқлиги ва якунланганлиги,
унинг глобал
компаниялар томонидан фойдаланиш ехтиёжлари туфайли кўпроқ Молиявий
ҳисоботнинг халқаро стандартларига мурожаат етишмоқда. МҲХС
асосида
тайёрланган ҳисоботни жуда кўп мамлакатлар қимматбаҳо қоғозлар бозорлари
томонидан еътироф етилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: