Мавзу бўйича таянч сўзлар ва иборалар
Бухгалтерия ҳисобининг профессионаллашуви
- бу бухгалтерия ишларининг ушбу
соҳада маълум профессионал билимларга ега бўлган мутахассислар томонидан бажарилиши
ҳамда
мамлакат
даражасида
бухгалтерия
ҳисобининг
муаммолари,
жумладан
стандартлаштириш, бухгалтерларнинг
профессионал
малакасини
ошириш,
ушбу
профессиянинг ахлоқ қоидаларини такомиллаштириш билан шуғулланадиган нотижорат ва
нодавлат ташкилотларнинг фаолият юритиши.
Бухгалтерия ҳисобининг халқаро интеграциялашуви.
Халқаро сармоядорлар,
кредиторлар ва менежерларнинг халқаро бизнес фаолиятлари тўғрисида ахборотларга бўлган
ехтиёжини қондириш мақсадида миллий бухгалтерия ҳисоби тамойиллари ва
стандартларидаги умумий ва илғор тажрибаларни мужассамлантириш асосида ишлаб
чиқилган бухгалтерия ҳисобининг халқаро ўлчовлари ва тамойилларига ўтиш жараёнидир.
Бухгалтерия ҳисоби бўйича халқаро ташкилотлар.
Бухгалтерия ҳисоби халқаро
интеграциялашуви жараёни, бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларини ишлаб чиқиш
ҳамда бухгалтерия ҳисобининг халқаро муаммолари билан шуғулланувчи нотижорат
профессионал ташкилотлар.
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона
– бу қатнашчиларидан бири
албатта хорижий инвестор бўлган, хорижий инвестициянинг акция (ҳисса, пай)лар ёки устав
капиталидаги ҳиссаси 30 фоиздан ва миқдори қонунчиликда белгиланган суммадан кам
бўлмаган ва устав капиталини ўз вақтида шакллантирган ҳуқуқий шахс.
1.1.Молиявий ҳисобот халқаро стандартларининг асосий мазмуни ва унинг
бухгалтерларни тайёрлаш тизимидаги ўрни
Мулкчилик ва тармоқ шаклидан қатъий назар, барча хўжалик юритувчи
субъектларда молиявий ҳисоботларини миллий стандартлардан халқаро
стандартлар асосида тузиш муҳим ҳисобланиб, халқаро стандартлар асосида
тузилган молиявий ҳисоботларни хорижий инвесторлар томонидан танишиш
имкониятига эга бўлиши ва ўзининг сармоясини киритиш бўйича енгилликлар
туғдиради.
9
Бухгалтерия ҳисоби маълум бир хўжалик юритувчи субъект тўғрисида
молиявий маълумотларни аниқлаш, қайта ишлаш ва молиявий ҳисобот шаклида
фаолият
юритувчи
субъектнинг
молиявий
ҳолатига
қизиқувчи
фойдаланувчиларга маълумотни йетказиб беришни амалга оширадиган ахборот
тизимдир. Бухгалтериянинг мақсади – турли фойдаланувчиларни маълумотга
бўлган еҳтиёжини, ушбу маълумотни олиш учун енг кам сарф-харажатлар
билан қондиришдир. Ўз-ўзидан маълумки қарорларни қабул қилиш учун
ахборот тизимдан фойдаланиш натижасида олиниши мумкин бўлган иқтисодий
нафлар ушбу тизимга кетган харажатлардан устун бўлиши лозим.
Демак, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари предмети бўлиб,
халқаро стандартлар асосида пул ифодасида акс еттириладиган хўжалик
маблағлари, шу маблағлар манбалари, уларнинг хўжалик фаолияти ва молиявий
натижалари бўлиб ҳисобланади.
Хўжалик юритувчи субъектларда моддий ва номоддий активлар,
мажбуриятлар, капитал, даромад ва харажатлар, фойда ва зарарлар ҳамда
уларнинг ҳаракати билан боғлиқ бўлган хўжалик,
молиявий ҳисоботнинг
халқаро стандартларининг объектлари ҳисобланади.
Активлар - аввалги даврларда содир етилган ҳодисалар натижасида
олинган ва корхона томонидан назорат қилинадиган, уларни фойдаланишдан
келажакда иқтисодий наф олиниши кутиладиган ресурслардир.
Мажбуриятлар – бу аввалги даврларда содир етилган ҳодисалар
натижасида пайдо бўлган корхонанинг жорий қарзи, ушбу қарзлар
қайтарилиши натижасида корхонанинг иқтисодий нафни ўз ичига олган
ресурсларни камайишига олиб келади.
Хусусий капитал – бу барча мажбуриятларни айргандан кейин корхонанинг
активлардаги бўлган улуши.
Фойда - бу хўжалик субъектига таъсир етадиган асосий ва асосий
бўлмаган фаолият, ҳодисалар шароитлар натижасида капиталнинг кўпайиши
бўлиб, хусусий капиталга тўланадиган капитал бундан мустаснодир.
Зарарлар – бу асосий фаолият ва барча хўжалик муомалалари,
ҳодисалар, шароитлар натижасида хусусий капиталнинг камайиши бўлиб,
ҳаражатлар ёки хусусий капиталнинг тақсимланиши натижасидаги камайиш
бундан мустаснодир.
Фойда фаолият натижаларини ўлчашда ёки бошқа кўрсаткичларни,
яъни инвестицияни олиб келган фойдаси, бир акцияга тўғри келадиган фойда
кабиларни асоси сифатида фойдаланади. Фойдани ўлчаш билан бевосита
боғлиқ елементлар – бу даромадлар ва харажатлардир.
Даромадлар – бу активларни келиб тушиши ёки кўпайиши ёхуд
мажбуриятларни камайиши шаклида вужудга келадиган ва пировард
натижасида хусусий капитални оширадиган иқтисодий нафларни кўпайиши,
аммо акциядор капиталга таъсисчилар томонидан тўланадиган бадаллар бундан
мустаснодир.
Харажатлар - бу активларни сарфланиши ёки йемирилиши ёхуд
мажбуриятларни кўпайиши шаклида вужудга келадиган ва пировард
10
натижасида хусусий капитални камайтирадиган иқтисодий нафларни
камайиши, аммо акциядор капитални таъсисчилар орасида тақсимланиши бундан
мустаснодир
2
.
Do'stlaringiz bilan baham: |