“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси



Download 5,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/197
Sana10.06.2022
Hajmi5,53 Mb.
#653120
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   197
Bog'liq
9.ЎУМ-МҲХС- 2019-2020-11.09.2019

Концептуал асос
да келтирилган активлар, 
мажбуриятлар, даромадлар ва харажатларнинг таърифларига ва тан олиш 
мезонларига мувофиқ ҳаққоний тақдим етишни талаб етади. МҲХСларни, 
зарур бўлганда қўшимча маълумотларни ошкор етиш билан бирга, қўллаш 
ҳаққоний тақдим етишни таъминлайдиган молиявий ҳисоботларга олиб келади 
деб кўзда тутилади. 
Молиявий ҳисоботлари МҲХСларга мувофиқ бўлган хўжалик субъекти 
изоҳларда бундай мувофиқликни аниқ ва шарциз таъкидлаши лозим. Молиявий 
ҳисоботлар МҲХСларнинг барча талабларига мувофиқ бўлмагунча, хўжалик 
субъекти уларни МҲХСларга мувофиқ деб таъкидламаслиги лозим. 
Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш пайтида, раҳбарият хўжалик субъекти 
фаолиятини узлуксиз давом етиши қобилиятини баҳолаши лозим. Қачонки 
раҳбарият хўжалик субъектининг фаолиятини тугатишни ёки савдони 
тўхтатишни мўлжаллаётган бўлмаса ёки бундай чораларни амалга оширишдан 
бошқа амалий муқобил чоралар мавжуд бўлмаган ҳолат юзага келмаса, 
хўжалик субъекти молиявий ҳисоботларни фаолиятнинг узлуксизлиги асосида 
тайёрлаши лозим. Агар раҳбарият, баҳолашни амалга ошираётганда, хўжалик 
субъекти фаолиятини узлуксиз давом етиши қобилияти тўғрисида аҳамиятли 
6
M.Bonham and others.Generally accepted Accounting practice under IFRS. Ernst & Young LLP, United States, 2010.- part 1. 
p.167-168.


32 
шубҳа тўғдириши мумкин бўлган ҳодисалар ёки шароитларга тегишли 
аҳамиятли ноаниқликлардан хабардор бўлса, хўжалик субъекти ушбу 
ноаниқликларни ошкор етиши лозим. Агар хўжалик субъекти молиявий 
ҳисоботларни фаолиятнинг узлуксизлиги асосида тайёрламаса, у ушбу фактни, 
молиявий ҳисоботлар қайси асосда тайёрланганлигини ҳамда хўжалик субъекти 
фаолиятнинг узлуксизлигини таъминлай олмайди деб ҳисобланишининг сабаби 
билан бирга, ошкор етиши лозим.
Хўжалик субъекти ўзининг, пул оқимлари тўғрисидаги маълумотларидан 
ташқари, молиявий ҳисоботларини бухгалтерия ҳисобининг ҳисоблаш усули 
асосида тайёрлаши лозим.
Бухгалтерия ҳисобининг ҳисоблаш усули қўлланилганда, хўжалик 
субъекти моддаларни активлар, мажбуриятлар, капитал, даромадлар ва 
харажатлар (молиявий ҳисоботлар елементларини) сифатида тан олади, 
қачонки улар Концептуал асосда келтирилган ушбу елементларнинг 
таърифларига ва тан олиш мезонларига тўғри келса.
Хўжалик субъекти ўхшаш моддаларнинг ҳар бир аҳамиятли туркумини 
алоҳида тақдим етиши лозим. Бир биридан фарқ қиладиганли хусусиятга ёки 
вазифага ега бўлган моддаларни, улар аҳамияциз бўлмаса, хўжалик субъекти 
алоҳида тақдим етиши лозим. 
Молиявий ҳисоботлар ўз хусусиятига ёки функциясига кўра туркумларга 
бирлаштириладиган катта ҳажмдаги операциялар ёки бошқа ҳодисаларни қайта 
ишлаш натижасида юзага келади. Бирлаштириш ва таснифлаш жараёнининг 
охирги босқичи йиғилган ва таснифланган маълумотларни тақдим етиш 
ҳисобланиб, у молиявий ҳисоботларнинг сатрларида акс еттириладиган 
моддаларини шакллантиради. Агар сатрдаги модда алоҳида олинганда 
аҳамиятли бўлмаса, у ушбу ҳисоботларда ёки изоҳларда бошқа моддалар билан 
бирлаштирилади. Ушбу ҳисоботларда алоҳида сатрда акс еттириш учун 
йетарли даражада аҳамиятли бўлмаган модда, изоҳларда алоҳида акс 
еттирилиши муҳим бўлиши мумкин. 
МҲХС да талаб етилмагунча ёки рухсат етилмагунча, хўжалик субъекти 
активлар билан мажбуриятларни ёки даромадлар билан харажатларни ўзаро 
ҳисоб-китоб қилмаслиги лозим. 
Хўжалик субъекти активлар билан мажбуриятларни ҳам даромадлар 
билан харажатларни ҳам алоҳида акс еттиради. Ўзаро ҳисоб-китоб қилиш 
операциянинг ёки бошқа ҳодисанинг моҳиятини акс еттирадиган ҳолатдан 
ташқари, фойда ёки зарар ва бошқа умумлаштирилган даромадлар ёки 
молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот(лар)да ўзаро ҳисоб-китоб қилиш 
фойдаланувчиларнинг содир бўлган операциялар, бошқа ҳодисалар ва 
шароитларни тушуниш ҳамда хўжалик субъектининг келгуси пул оқимларини 
баҳолаш қобилиятини сусайтиради.
Хўжалик субъекти молиявий ҳисоботларнинг (жумладан қиёсий 
маълумотни) тўлиқ тўпламини камида йиллик асосда тақдим етиши лозим. 
Одатда, хўжалик субъекти бир меъёрда бир йиллик давр учун молиявий 
ҳисоботларни тайёрлайди. Бироқ, амалий сабаблар туфайли, айрим хўжалик 


33 
субъектлари, масалан, 52-ҳафталик давр учун молиявий ҳисоботларни тақдим 
етишни афзал кўрадилар. Мазкур Стандарт ушбу амалиётни тақиқламайди. 
Хўжалик субъекти бир даврдан кейинги даврга молиявий ҳисоботлардаги 
моддаларни акс еттиришни ёки таснифлашни ўзгартирмасдан қолдириши 
лозим, бунда: 
(а) 
хўжалик субъекти фаолияти хусусиятининг аҳамиятли ўзгариши 
ёки унинг молиявий ҳисоботларини қайта кўриб чиқиш натижасида, МҲХС 8 
даги ҳисоб сиёсатларини танлаш ва қўллаш учун мезонларни инобатга олган 
ҳолда бошқа тақдимот ёки таснифлаш ўринлироқ бўлиши мумкинлиги очиқ 
намоён бўлмагунча; ёки 
(б) 
МҲХС тақдимотда ўзгаришни талаб етмагунча. 
Хўжалик субъекти молиявий ҳисоботларни аниқ белгилаши ва айнан бир 
хил чоп етилган ҳужжатдаги бошқа маълумотлардан фарқлаши лозим. 
МҲХСлар фақатгина молиявий ҳисоботларга нисбатан қўлланилиб, 
йиллик ҳисоботда тақдим етилган бошқа маълумотларга, меъёрий 
маълумотларга, ёки бошқа ҳужжатга нисбатан зарурий тарзда қўлланилмайди. 
Шу туфайли, фойдаланувчилар МҲХСларга асосан тайёрланадиган 
маълумотларни фойдаланувчилар учун фойдали бўлиши мумкин бўлган аммо 
ушбу талаблар остида бўлмаган бошқа маълумотлардан фарқлай олиши 
муҳимдир. 
Хўжалик субъекти ҳар бир молиявий ҳисоботни ва изоҳларни аниқ 
белгилаши лозим. Шу билан бирга, хўжалик субъекти қуйидаги маълумотларни 
аниқ ажратиб кўрсатиши ва уларни тақдим етилган маълумотлар тушунарли 
бўлиши учун зарур бўлганда такрорлаши лозим: 
(а) Ҳисобот берадиган хўжалик субъектининг номи ёки аниқлашнинг 
бошқа усуллари ва олдин келадиган ҳисобот даври охиридан бошлаб ушбу 
маълумотдаги ҳар қандай ўзгариш; 
(б) молиявий ҳисоботлар алоҳида хўжалик субъектига ёки хўжалик 
субъектлари гуруҳига тегишлилиги; 
(в) ҳисобот даври охирининг санаси ёки молиявий ҳисоботлар тўплами 
ёки изоҳлар қамраб олган давр; 
(г) МҲХС 21 да таърифланганидек тақдимот валютаси;
(д) молиявий ҳисоботларда миқдорларни тақдим етишда фойдаланилган 
яхлитлаш даражаси. 

Download 5,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish