“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


 БҲХС (IAS) 7 “Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот”



Download 5,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/197
Sana10.06.2022
Hajmi5,53 Mb.
#653120
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   197
Bog'liq
9.ЎУМ-МҲХС- 2019-2020-11.09.2019

 
2.2. БҲХС (IAS) 7 “Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот” 
стандартининг мазмуни ва қўлланилиши 
Хўжалик субъектининг пул оқимлари тўғрисидаги ахборот, молиявий 
ҳисоботлардан фойдаланувчилар учун, хўжалик субъектининг пул маблағлари 
ва уларнинг еквивалентларини ҳосил қилиш қобилиятига ҳамда ушбу пул 
оқимларидан фойдаланиш еҳтиёжларига баҳо бериш асоси сифатида 
фойдалидир. Фойдаланувчилар томонидан иқтисодий қарорлар қабул 


42 
қилиниши учун, хўжалик субъектининг пул маблағлари ва уларнинг 
еквивалентларини ҳосил қилиш қобилиятига ҳамда бунинг муддати ва 
аниқлигига баҳо бериш талаб етилади. 
Хўжалик субъекти пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботни мазкур 
Стандартнинг талабларига мос равишда тайёрлаб, молиявий ҳисоботлар тақдим 
етиладиган ҳар бир даврда молиявий ҳисоботларнинг ажралмас қисми 
сифатида такдим етиши шарт. 
Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот давр давомидаги пул оқимларини 
операцион, инвестицион ва молиявий фаолиятлар бўйича таснифланган ҳолда 
кўрсатиши керак. 
Операцион фаолият натижасида келиб чиқадиган пул оқимларининг 
суммаси - хўжалик субъекти, молиялаштиришнинг ташқи манбаларига мурожат 
қилмасдан, ўз операцион фаолиятидан юзага келган қарзларини тўлаш, 
ўзининг операцион фаолиятини юргизиш қобилиятини сақлаш, дивидендларни 
тўлаш ва янги инвестициялар қилиш учун йетарли бўлган пул оқимларини қай 
даражада ҳосил қилганлигини акс еттирувчи асосий кўрсаткичдир. Операцион 
фаолиятидан олдинги даврларда келиб чиққан пул оқимларининг алоҳида 
таркибий қисмлари тўғрисидаги маълумот, бошқа маълумотлар билан 
биргаликда, операцион фаолият бўйича ҳосил бўладиган келгуси пул 
оқимларини прогноз қилишда фойдалидир. 
Операцион фаолият бўйича пул оқимлари асосан хўжалик субъектининг 
асосий даромад келтирувчи фаолиятидан келиб чиқади. Бинобарин, улар асосан 
фойда ёки зарарни шакллантирадиган операциялар ёки бошқа ҳодисалар 
натижасида келиб чиқади. Операцион фаолият натижасидаги пул оқимларига 
қуйидагилар киради:
(а) 
товарларни сотиш ва хизматларни кўрсатишдан келиб тушган пул 
маблағлари; 
(б) 
роялти, хизматлар ҳақи, комиссион тўловлар ва бошқа даромадлар 
қўринишида келиб тушган пул маблағлари; 
(в) 
мол етказиб берувчиларга товарлар ва хизматлар учун тўловлар; 
(г) 
ҳодимларга ва ходимлар номидан тўловлар; 
(д) 
суғурта ташкилотининг суғурта полислари бўийча мукофотлари ва 
талабларлари, аннуитетлар ва бошқа суғурта тўловлари бўйича пул тушумлари 
ва пул тўловлари; 
(е) 
даромад солиғи бўйича тўловлар ҳамда солиқларнинг қайтарилиши, 
агар улар молиявий ёки инвестицион фаолият билан аниқ боғлиқ бўлмаса; ва 
(ж) 
воситачилик ёки олди-сотди мақсадларида тузилган шартномалар 
бўйича пул тушумлари ва тўловлари. 
Асосий воситани сотиш каби айрим операциялар, тан олинадиган фойда 
ёки зарарга киритиладиган фойда ёки зарарга олиб келиши мумкин. Бундай 
операцияларга таалуқли пул оқимлари инвестицион фаолиятдан пул оқимлари 
бўлиб ҳисобланади. Аммо, БҲХС 16 “
Асосий воситалар
”да таъкидланишича, 
ижарага бериш ва кейинчалик сотиш учун мўлжалланган активларни ишлаб 
чиқариш ёки сотиб олиш учун қилинадиган тўловлар операцион фаолиятдан 


43 
келадиган пул оқимлари сифатида хизмат қилади. Бундай активларни ижарага 
бериш ва кейинчалик сотишдан олинадиган пул тушумлари ҳам операцион 
фаолиятга тегишли пул оқимларидир. 
Хўжалик субъекти қуйидагилардан бирини қўллаган ҳолда операцион 
фаолияти бўйича пул оқимларини ҳисоботда кўрсатиши керак:
(а) 
бевосита усул, бунда ялпи пул тушумлари ва ялпи пул 
тўловларининг асосий тоифалари кўрсатилади ; ёки 
(б) 
билвосита усул. Бу усулда фойда ёки зарар пулга дахли бўлмаган 
операцияларнинг ва ўтган ёки келгуси давр операцион пул тушумлари ёки 
тўловларининг 
ҳар 
қандай 
кечиктирилиши 
ёки 
ҳисобланишининг 
натижаларини, ҳамда инвестицион ёки молиявий пул оқимлари билан боғлиқ 
даромад ёки ҳаражатларни ҳисобга олган ҳолда тўғриланади. 
Инвестицион фаолият натижасидаги пул оқимларини алоҳида ошкор 
етиш муҳимдир, чунки бундай пул оқимлари келажакдаги даромад ва пул 
оқимларини олиш учун мўлжалланган ресурслар учун қанча ҳаражатлар 
сарфланганини акс еттиради. Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда актив тан 
олинишига олиб келадиган ҳаражатларгина инвестицион фаолият сифатида 
таснифланиши мумкин. Инвестицион фаолият натижасида келиб чиқадиган пул 
оқимларининг мисоллари қуйида келтирилган:
(а) 
асосий воситалар, номоддий активлар ва бошқа узоқ муддатли 
активларни сотиб олиш учун қилинган тўловлар. Бу тўловларга, шунингдек, 
тажриба-конструкторлик ишларига ажратилган ва капиталлаштириладиган 
харажатлар ва ўз еҳтиёжлари учун (хўжалик ҳисоби усулида) қўрилган асосий 
воситалар бўйича тўловлар киради; 
(б) 
асосий воситалар, номоддий активлар ва бошқа узоқ муддатли 
активларни сотишдан келган пул тушумлари; 
(в) 
бошқа 
хўжалик 
субъектларининг 
улушли 
ёки 
қарз 
инструментларини сотиб олиш ҳамда қўшма корхоналарда улушга ега бўлиш 
учун амалга оширилган тўловлар (пул маблағлари еквивалентлари бўлиб 
ҳисобланадиган ёки воситачилик ва олди-сотди учун мўлжалланган 
инструментлар учун қилинган тўловлардан ташқари); 
(г) 
бошқа хўжалик субъектларининг улушли ёки қарз қарз 
инструментларини ва қўшма корхоналардаги улушларни сотишдан келган пул 
тушумлари (пул маблағлари еквивалентлари бўлиб ҳисобланадиган ёки 
воситачилик ва олди-сотди учун мўлжалланган инструментлар бўйича келган 
тушумлардан ташқари); 
(д) 
бошқа томонларга берилган бўнаклар ва қарзлар (молиявий 
институтлар томонидан берилган бўнаклар ва қарзлардан ташқари); 
(е) 
бошқа томонларга берилган бўнаклар ва қарзларнинг қайтарилиши 
натижасидаги пул тушумлари (молиявий институтлар томонилан берилган 
бўнаклар ва қарзлардан ташқари); 
(ж) 
фючерс 
шартномалари, 
форвард 
шартномалари, 
опцион 
шартномалари ва своп шартномалари бўйича пул тўловлари, бундан бу 
шартномалар воситачилик ёки олди-сотди учун мўлжалланган ҳолатлар , ёки 


44 
тўловлар молиявий фаолият сифатида таснифланадиган ҳолатлар мустасно; ва 
(з) 
фючерс 
шартномалари, 
форвард 
шартномалари, 
опцион 
шартномалари ва своп шартномалари бўйича пул тушумлари, бундан бу 
шартномалар воситачилик ёки олди-сотди учун мўлжалланган ҳолатлар, ёки 
тўловлар молиявий фаолият сифатида таснифланадиган ҳолатлар мустасно. 
Шартнома муайян позицияни хежлаш сифатида ҳисобга олинганида, 
шартнома бўйича пул оқимлари хежланувчи позиция бўйича пул оқимлари 
билан бир хил тарзда таснифланади.
Молиявий фаолиятдан келиб чиқадиган пул оқимларини алоҳида 
кўрсатиш муҳимдир, чунки бу хўжалик субъектини молиялаштирадиган 
томонлар келгуси пул оқимларига бўлган талабларни олдиндан билиши учун 
фойдалидир. Молиявий фаолият натижасида келиб чиқадиган пул 
оқимларининг мисоллари қуйида келтирилган:
(а) 
акциялар ёки бошқа улушли инструментларни чиқаришдан 
келадиган пул тушумлари; 
(б) 
хўжалик субъектининг акцияларини сотиб олиш ёки муомаладан 
чиқариш учун мулк егаларига тўловлар; 
(в) 
қарз мажбуриятларини чиқариш, қарзлар бериш, векселлар, 
облигациялар, ипотекалар ва бошқа қисқа муддатли ёки узоқ муддатли қарз 
мажбуриятларини чиқаришдан олинган пул тушумлари; 
(г) 
қарзлар бўйича тўловлар; ва 
(д) ижарага олувчи томонидан молиявий ижара бўйича мажбуриятини 
камайтириш учун

Download 5,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish