5. ХОРИЖИЙ (ИНГЛИЗ, ФРАНЦУЗ, НЕМИС) ТИЛЛАР
Хорижий (инглиз, француз, немис)
тиллардан
олимпиаданинг III (вилоят)
босқичи 2 турда (ёзма иш, тест) ўтказилади.
Ҳар бир турдаги топшириқлар ўқувчиларнинг ёш
хусусиятларини
эътиборга олган ҳолда уларнинг мазкур босқич ўтадиган давргача ўрганиши
зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларни ўз
ичига олган мавзулардан
тузилади. Назорат материалларини тайёрлашда 30 % гача ўқувчиларнинг
психофизиологик хусусиятларига мос келадиган, дарсликдан ташқари, ижодий
фикрлашни талаб қиладиган топшириқлардан фойдаланиш мумкин.
Ёзма иш
Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-11
синфларида олимпиаданинг
барча босқичларининг биринчи турида ўқувчилар эссе ёзадилар.
Мазкур турда ўқувчининг ёзма нутқ қобилияти, мустақил
фикрлаши,
ижодий ёндашуви ҳамда саводхонлик даражаси синовдан ўтказилади.
Бу
турда максимал
50 балл
берилади. Ёзма
ишни бажариш учун
ўқувчиларга
120 минут
вақт ажратилади.
Ёзма ишни баҳолаш мезонлари
Т/р
Мазмуни
Балл
1
Мавзу тўғри, тўлиқ ва батафсил ёритилган бўлса
4
2
Эссе қисмлари (кириш, асосий, хулоса)ни яратишда ижодий ёндашуви
3
Do'stlaringiz bilan baham: