Тест топшириқлари
Фан олимпиадасининг 2-турида ўқувчиларга 40 та тест топшириғи (30 та
жавоби танланадиган, 10 та жавоби ёзиладиган) берилади. Ҳар бир тўғри
бажарилган тест саволига
1,25 балл
қўйилади. Энг юқори кўрсаткич
50 бал
ни
ташкил этади. Тест топшириқларини бажаришга
120 минут
вақт ажратилади.
Математика фанидан барча тур бўйича умумий кўрсаткич
100 бални
ташкил этади.
7. ФИЗИКА
Физика фанидан олимпиаданинг III (вилоят) босқичи 2 турда (ёзма иш,
тест) ўтказилади.
Ҳар бир турдаги топшириқлар ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини
эътиборга олган ҳолда уларнинг мазкур босқич ўтадиган давргача ўрганиши
зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларни ўз ичига олган мавзулардан
тузилади. Назорат материалларини тайёрлашда 30 % гача ўқувчиларнинг
психофизиологик хусусиятларига, халқаро олимпиадалар талабларига мос
келадиган, дарсликдан ташқари, ижодий фикрлашни талаб қиладиган
топшириқлардан фойдаланиш мумкин.
Ёзма иш
Ёзма ишда ўқувчиларга барча босқичларда 5 та топшириқ берилади. Ҳар
бир топшириқ
10 балл
билан баҳоланади, жами
50 балл
.
Ёзма ишни бажариш учун ўқувчиларга
180 минут
берилади.
Физика фанидан ёзма ишни баҳолаш мезони
№
Баҳолаш мезони
Балл
1
Ҳодиса ва қонуниятларнинг физик маъносини тўла очиб берса, асосий
тушунчалар, қонунларни қўллаб масалани тўғри ечса, масала учун чизма
шарт бўлиб, чизмалар тўғри чизилган бўлса, физик катталиклар ва уларнинг
бирликларини тўғри келтириб чиқарган бўлса
10
2
Ҳодиса ва қонуниятларнинг физик маъносини тўла очиб берса, асосий
тушунчалар,
қонунларни
қўллаб
масалани
тўғри
ечса,
физик
катталикларнинг бирликларини тўғри келтириб чиқарган бўлса, масала учун
чизма шарт бўлиб, чизмани чизишда жузъий камчиликка йўл қўйса
9
3
Ҳодиса ва қонуниятларнинг физик маъносини очиб берса, асосий
тушунчалар, қонунларни қўллаб масалани тўғри ечса, масала учун чизма
шарт бўлиб, чизмани тўғри чизган бўлса, физик катталиклар бирликларини
келтириб чиқаришда ва ёзишда хатолик бўлса
8
4
Ҳодиса ва қонуниятларнинг физик маъносини очиб берса, асосий
тушунчалар, қонунларни қўллаб масалани тўғри ечса, масала учун чизма
шарт бўлиб, чизмани чизишда ва физик катталикларнинг бирликларини
келтириб чиқариш ва ёзишда хатоликка йўл қўйса
7
5
Ҳодиса ва қонуниятларнинг физик маъносини очиб берса, асосий
тушунчалар, қонунларни қўллаб масалани тўғри ечса, масала учун чизма
шарт бўлиб, чизмани чизишда, физик катталикларни ёзишда хатолик бўлса
ва физик катталикларнинг бирлигини келтириб чиқармаса
6
6
Ҳодиса ва қонуниятларнинг физик маъносини очиб берса, асосий
тушунчалар, қонунларни қўллаб масалани ечишда хатоликка йўл қўйса,
масала учун чизма шарт бўлиб, чизма нотўғри чизилган, физик
катталикларни белгилашда хатоликларга йўл қўйса, физик катталиклар
бирлигини умуман келтириб чиқармаса
5
7
Ҳодиса ва қонуниятларнинг физик маъносини очиб берса, асосий
тушунчалар, қонунларни қўллаб масала формуласини келтириб чиқаришда
хатолик бўлса, масала учун чизма шарт бўлиб, чизмани нотўғри чизиб, физик
катталикларни белгилашда хатоликка йўл қўйса, физик катталиклар
бирлигини умуман келтириб чиқармаса
4
8
Ҳодиса ва қонуниятларнинг физик маъносини очиб берса, асосий
тушунчалар, қонунларни қўллаб масала формуласини келтириб чиқаришда
3
ва ҳисоблашда хатоликка йўл қўйса, масала учун чизма шарт бўлиб, чизмани
умуман чизмаган бўлса, физик катталикларни белгилашда хатолик бўлиб,
физик катталиклар бирлигини умуман келтириб чиқармаса
9
Масалани ечиш учун формулани ёзган, масалани ишламаган, масала учун
чизма шарт бўлиб, чизмани умуман чизмаган, физик катталиклар бирлигини
умуман келтириб чиқармаса
2
10
Масала шартида берилган физик катталикларни ёзган, масалани умуман
ишламаган бўлса
1
Do'stlaringiz bilan baham: |