Ў збекистон р еспубликаси о лий ва ўрта махсус таълим вазирлиги том он и д ан олий ўқув ю ртлари


Қурилиш ашёларининг технологик хоссалари



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/415
Sana09.06.2022
Hajmi9,39 Mb.
#648448
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   415
Bog'liq
ҚУРИЛИШ АШЁЛАРИ

Қурилиш ашёларининг технологик хоссалари
Қурилиш ашёларининг технологик хоссалари деганда, уларни 
ишлаб чиқариш технологиясига оид хоссаларини тушуниш керак. 
Ашёнинг технологик жараёнлар таъсирида ҳолати ва тузилишини 
ўзгартириш қобилияти унинг технологик хоссаларини ифодалай­
ди. Буларга майдаланиш, арраланиш, силлиқланиш, михланиш ва 
бошқалар киради. Баъзи ашёларнинг технологик хоссаларини аниқ- 
лаш усуллари яратилган. Масалан, бетон қоришмасининг ёйилув- 
чанлиги унинг қулай жойланувчанлик кўрсаткичи орқали ифода- 
ланади. Ҳозирги пайтда кўпгина қурилиш ашёлари учун фақат си­
фатини ифодаловчи технологик хоссалари ўрганилган.
Айрим ашёлар хоссаларига кўра қуюқ-оқувчан ҳолатда бўлиб, 
шаклини ёки ҳажмини хоҳлаганча ўзгартириш мумкин. Бунга ашё­
нинг қайишқоқлиги деб аталади. Барча оқувчан ашёларнинг қайиш- 
қоқлигини аниқлаш учун махсус вискозиметр асбоблари ишлати- 
лади ва халқаро СИ бирликлар тизимига кўра у Па с ўлчам бирли- 
ги билан ифодаланади. Қуюқ-оқувчан хоссага эга бўлган полимер 
ашёлар, битум ва қатронлар, лок-бўёқлар, бўтқа ва елимлар билан 
ишлаганда уларнинг қайишқоқлигини олдиндан аникдаш ишлаб 
чиқариш жараёнини осонлаштиради. Лок-бўёқнинг қайишқоқлиги 
қуйи қисми махсус тешикли вискозиметрдан неча сонияда оқиб 
тушиши билан ўлчанади. Ашёларнинг қайишқоьушги уларнинг мо­
лекула даражасидаги тузилишига боғлиқ. Ҳароратнинг ўзгариши 
билан ашё молекулаларининг ўзаро ҳаракатланиши ва қўзғалиши 
натижасида ишқаланиши ортади ёки акси бўлади.
Қурилиш ашёларининг биологик хоссалари
Қурилиш ашёларига таъсир этувчи ўзига хос зарарли муҳитлар 
мос шароитда кўпаяди ва боғланган тугунларни емиради. Органик 
дунёга хос бактериялар, ўсимликлар ва тирик жониворлар ҳаёт
40


жараёнида ашёни биологик кемиради. Бу уларнинг бузилишига олиб 
келади. Анорганик қурилиш ашёларида кечадиган биологик еми- 
рилиш жараёнлари кимёвий ва физик-кимёвий реакциялар нати­
жасида содир бўлади. Ёғоч, ўсимлик толаси, тўқималар, айрим по­
лимерлар сингари органик ашёлар кичик ўсимликлар ва жонивор- 
лар учун озуқа муҳитини яратади. Масалан, қурилишда ишлатила- 
диган ёғоч таркибидаги моддаларнинг биологик муҳит таъсирида 
бузилиши ва парчаланиши натижасида уларнинг бир қисми мине- 
ралга айланади ва унда қўзиқорин, ўсувчи бактериялар ва кеми- 
рувчи ҳашаротлар пайдо бўлишига шароит яратилади. Бундай қури- 
лиш ашёларини ишлатишга тавсия этиб бўлмайди. Биологик чи­
дамли ашёларга темир ва темир қотишмалари, анорганик ашёлар, 
кўпгина полимерларни киритиш мумкин. Биологик чидамсиз ашё­
ларнинг тузилиши ва ранги зарарли муҳитда кескин ўзгаради. Улар­
нинг мустаҳкамлиги ва бошқа хоссалари ёмонлашади. Ёғоч тузили- 
шидаги найчалар бўйлаб юрувчи озуқа — целлюлоза зарарли му- 
ҳит таъсирида қўзиқорин ва бактериялар учун озуқа бўладиган глю- 
козага айланади. Натижада ёғочда бузилиш жараёни бошланади.
Қониқарли муҳит шароитида ёғоч юзасида ҳосил бўладиган 
чириш уй қўзиқорини таъсирида бўлади. Булар ичида энг зарарлиси 
оқ ва қўнғир чириткичдир. Ҳамма чириткичлар ёғоч буюмларнинг 
механик хоссаларини камайтиради. Қўзиқоринлар дарахт ўзагини 
чиритади, натижада уларда доғлар пайдо бўлади. Агар ёғочда майда 
каваклар ёки унинг ички қисмида найча бўшлиқ пайдо бўлса, ҳар 
хил қурт ва қашаротлар воситасида емирилган бўлади. Дарахт озу- 
қаси етарли бўлмаса ёки намлиги камайса, у аста-секин қуртлайди.
Дарахт пўстлоғи ва ўзагини кемирувчи қуртлар ёғоч мустаҳ- 
камлигини кескин камайтиради. Ёғоч юзасидаги қуртлаш доғлари 
ёки найчалар унинг мустаҳкамлигига кам таъсир этади. Агар ёғоч 
буюмлар соғлом дарахтдан ишланса, 15— 18 %гача қуритилган ёки 
яхлаган \олатда бўлса, ёки узоқ муддат сув остида сак^ланса ҳам 
чиримайди. Ёғоч ашёларнинг биологик бузилиши ва уларнинг чи­
дамлилигини ошириш усуллари дарсликнйнг IV бобида ёритилган.
Биологик тоза ғовакли қурилиш ашёларида безакли ва манза- 
рали гулларни ўстириш мумкин. Ғовак пластик буюмлар йирик 
ғовакли керамзит бетонлар, серғовак ва бўшлиқлардан ташкил 
топган девор ва пардеворларга манзарали гулларнинг уруғини жой- 
лаб тегишли озуқа эритмаси билан таъминланса, ҳовли ёки қишки 
ўсимлик саройларига баҳор манзарасини бериш мумкин.
41



Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish