Ў збекистон р еспубликаси о лий ва ўрта махсус таълим вазирлиги том он и д ан олий ўқув ю ртлари



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet202/415
Sana09.06.2022
Hajmi9,39 Mb.
#648448
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   415
Bog'liq
ҚУРИЛИШ АШЁЛАРИ

Гидравлик оҳак. Таркибида 8 дан 20 %гача тупроқ бўлган 
мергелли оҳактошни куйдириб гидравлик оҳак олинади. Шахтали 
ёки айланувчи хумдонларга солинган оҳактошни 800— 1000°С 
ҳароратда куйдирилади ва тегирмонларда туйилиб, қурилишга 
юборилади. Мергелли оҳактошни куйдириш жараёнида тупрокдаги 
кальций сульфатнинг парчаланиши билан бирга, унда қисман 
кальций, алюминий ҳамда темир силикатлари ҳосил бўлади. Шу- 
нинг учун гидравлик оҳак сув таъсирида тўла сўнмайди, аммо ун­
даги кальций оксиднинг (СаО) тупрокдаги моддалар билан бири- 
кишидан ҳосил бўлган фаол минераллар ( 2 C a 0 S i 0 2, СаО- А120 3, 
2 C a 0 F e 0 2) намлик таъсирида ҳам аста-секин қота бошлайди. 
Оҳактошнинг таркибига ва уни ишлаш усулига қараб, суст гид­
равлик (оҳактошда тупроқ кам бўлганда) ва кучли гидравлик (туп- 
роқ моддалари кўп бўлганда) турларга бўлинади.
Сўндириб ва туйилиб олинган гидравлик оҳакни сув билан 
қориштирилгандан сўнг оҳак хамири ҳосил бўлади. Унинг қуюқ- 
ланиш вақтидан кейинги қотиш жараёни сувда ёки нам таъсирида 
ҳам тўхтамайди. Суст гидравлик оҳак сувда осон сўнади. Аммо, 
унинг сувга чидамлилик ва мустаҳкамлик кўрсаткичи кучли гидрав­
лик оҳакка нисбатан кам бўлади. Гидравлик оҳакнинг зичлиги 2,2— 
3,0 г/см 3, ҳажмий оғирлиги 500—800 кг/м 3, ҳажмий қоришмалари 
биринчи 7 кун давомида қуруқ муҳитда бўлиши керак. Гидравлик 
оҳак билан оддий қум қоришмасидан (1:3) тайёрланган буюмлар 
9.4-жадвалда киритилган техник шартларни қониқтириши керак.
9.4-жадвал
Гидравлик оҳак билан қумдан тайёрланган буюмларнинг хоссалари
Оҳакнинг тури
Сақлаш муддати, кун
Мустаҳкамлик, МПа дан кўп
Қурукда
Сувда
Чўзилишдаги
Сиқилишдаги
Суст гидравлик
21
7
0,6
1,5
Кучли гидравлик
7
21
1,0
5,0
Гидравлик оҳакдан тайёрланган қурилиш қоришмалари ғишт 
теришда, сувоқчиликда, пойдеворларни харсангтош билан теришда 
кўп ишлатилади. Уни очиқ жойда 30 кундан кўп сакдаш мумкин 
эмас.
252


Романцемент
Оҳактош ёки магнезиал мергелларни қисман эритиб, бир-би- 
рига ёпишиб қолмайдиган даражада совитиб, туйиш натижасида 
ҳосил бўлган маҳсулот романцемент дейилади. Бундай боғловчи 
ашё ишлаб чиқариш учун оҳактош ва гилнинг сунъий аралаш- 
масидан фойдаланиш ҳам мумкин. Қуюкдашиш муддатини керак- 
лича ўзгартириш учун романцементга 5 %гача гипс, шунингдек,
15 %гача (оғирлиги бўйича) гидравлик қўшилмалар қўшиб туйиш 
мумкин.
I Кальций карбонат ва гилнинг табиий аралашмасидан иборат 
бўлган мергеллар таркибида 25—60 %гача гил бўлиши мумкин. 
Романцемент ишлаб чиқариш учун эса таркибидаги гил аралаш- 
маси 25—30 % бўлган мергеллар ишлатиш яхши натижа беради/ 
Демак, гил аралашмалари куйдириш вақтида парчаланиб, ҳосил 
бўлган таркибий қисмларни кальций силикатлар, алюминатлар 
ва ферритлар ҳолида боғлай оладиган даражада СаО керак бўлади. 
Гидравлик оҳакдан фаркди равишда романцементда эркин СаО 
бўлмаслиги керак.
' Шахта ўчокдардан фойдаланилганда 4 0 — 120 мм ўлчамда, 
айланма ўчокдардан фойдаланилганда 15—20 мм ўлчамда бир марта 
майдалаб олинган мергел куйдирилади. Оҳактош мергелларни куй- 
дираётганда (900— 1100°С) шахтали ўчокдарни ишлатиш мақсадга 
мувофиқ. Куйдирилган мергелни туйишдан олдин уни маълум вақт 
(3—5 кун) омборда сакдаган маъқул. Бу вақт ичида эркин о\ак 
\аво нами таъсирида қисман сўниши мумкин. Шу билан роман- 
цементнинг сифати яхшиланади ва уни туйиш ҳам осонлашади. 
Сўндираётган вақтда оҳакнинг ҳажмий кенгайиши натижасида 
куйдирилган мергел бироз юмшайди.
Романцементни майдалаш учун золдирли тегирмон ишлатилади; 
Гипс ёки гидравлик қўшилмалардан фойдаланилаётганда улар куй- 
дирилаётган мергел билан биргаликда майдаланса, бир хил жинсли 
маҳсулот ҳосил бўлади. Гидравлик оҳак таркибидаги гидравлик 
компонентлар қотаётганда қандай жараёнлар рўй берса, роман- 
цемент қотаётганда ҳам шу жараёнлар содир бўлади. Романцемент 
кукуни сув билан қорилганда кальций силикатлар, кальций алю­
минатлар ва кальций ферритлар гидратланади ҳамда кальций гид- 
росиликатлар, гидроалюминатлар ва гидроферритлар ҳосил бўлади. 
Гидратлар жуда майда коллоид заррачалар кўринишида ажралиб 
чиқади ва ёпишқоқ, ёйилувчан бўтқа ҳосил кетади. Улар цемент
253


заррачалари орасидаги ишқаланишни камайтиради ва шу билан 
цемент хамирини пластик ҳолатга келтиради. Маълум вақтдан сўнг 
бўтқа янада қуюкдашади, мустаҳкамлиги ортиб боради. Коллоид 
ҳолатдаги цемент бўтқаси эркин сувнинг йўқотилиши натижасида 
коагуляцияланиши ва янги кристаллар ўсиб бир-бирига туташиши 
туфайли бўтқа мустаҳкамланади. Коллоид бўтқа янада мустаҳкам- 
ланиши ва кристалланиши натижасида, цемент тош каби мустаҳкам 
бўлиб қотади. Цемент таркибида гидравлик қўшилмалар ва гипс 
бўлса, мустаҳкамликнинг ортиш жараёни секинлашади. Гипсдан 
қанча қўшиш кераклиги романцемент таркибидаги алюминатларга 
боғлиқ. Одатда, гипснинг микдори 5 %дан ошмайди. Баъзан цемент 
мустаҳкамлигини ошириш мақсадида гипсдан кўпроқ қўшилади. 
Гидравлик қўшилмалар (қум-тупроқ) сувда оҳак билан ўзаро бири- 
киб, кальций гидросиликатлари ва гидросульфоалюминатни ҳосил 
қилади.
^ Романцемент секин қотадиган (28 кунда), мустаҳкамлиги нис­
батан паст маркали боғловчи модда ҳисобланади. Чунки, у асосан 
секин қотадиган минерал — икки кальцийли силикатдан иборат. 
Аммо, бир йил атрофида сақланса, унинг мустаҳкамлиги яна ортади. 
Шунинг учун ундан тайёрланган бетон, қотишининг дастлабки 5— 
7 кунида бевосита сув таъсир этгирмай, нам ҳавода қотирилади. 
Романцементнинг қотишига ва унинг мусгаҳкамланишига ҳарорат- 
нинг кўтарилиши яхши, пасайиши ёмон таъсир кўрсатади. 5— Ю°С 
ҳароратда романцементнинг қотиши бутунлай тўхтайди.
Романцемент 1:3 таркибли қаттиқ крришмадан тайёрланган ва 
28 кун сакданганда уни сиқилишдаги мустаҳкамлик чегарасига 
қараб 25, 50 ва 100 маркаларга бўлинади. Уни имкони борича 
майдалаб туйиш керак, чунки қанча майда бўлса, кимёвий реак­
ция шунча тез кетиб, мустаҳкамлик ортади. Романцемент сув билан 
қорилган пайтдан бошлаб камида 15 дақиқа ўтгандан сўнг қуюқ- 
лашиши, кечи билан 24 соатда бутунлай тугаб бўлиши керак. У 
доим сув таъсирида бўладиган конструкцияларда ҳам ишлатилади. 
Романцемент асосан маҳаллий қурилишларга мўлжалланган ва бир 
қатор бетон конструкциялар ишлаб чиқаришда портландцемент 
ўрнида ишлатилади.

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish