Портландцемент
Таркиби, асосан, (70—80 %) силикат кальцийдан ташкил топ
ган гидравлик боғловчи моддалар портландцемент деб аталади. У
қисман эриб, тош ҳолатга айланган клинкерни гипс ёки бошқа
254
қўшилмалар билан биргаликда туйишдан ҳосил бўлган гидравлик
боғловчи моддадир.
Портландцемент хоссаларини ўзгартириш, шунингдек, тан-
нархини камайтириш мақсадида клинкерга фаол — гидравлик ва
инерт минерал қўшилмалар қўшилади. Инерт қўшилмалар (ох,ак-
тош, доломит, кварц қум) микдори 10 %дан, фаол (трепел,
диатомит, трасс) қўшилмалар микдори эса 15 %дан ошмаслиги
керак. Бирок, гидравлик қўшилмалар 20 % ва ундан ортиқбўлиши
ҳам мумкин. Клинкерни туйганда унга одатда кўпи билан 3 % гипс
(сульфат кислота ангидридга нисбатан ҳисобланганда) қўшилади.
Бу билан цементнинг қуюкуташиш муддати узайтирилади. Бу эса
унинг хоссаларига яхши таъсир қилади.
Клинкер. Портландцементнинг сифат кўрсаткичлари (мустаҳ-
камлиги, чидамлилиги, мустаҳкамликни ошириш тезлиги) асосан,
клинкер сифатига боғлиқ. Портландцемент клинкери ўлчамлари
10—20 мм. дан 50—60 мм. гача майда ва йирик доналар кўринишида
олинади. Куйган клинкер ўзининг микротузилишига кўра мураккаб
заррачасимон кристаллар ва қисман шишасимон маҳсулотлар ара-
лашмасидан иборат. Клинкер сифати асосий оксидлар микдори
(кимёвий таркиби бўйича), минералогик таркиби ва асосий оксид-
ларининг ўзаро нисбатига қараб баҳоланади.
Клинкернинг кимёвий таркиби катга ораликда ўзгариб туради.
Портландцемент клинкерини ишлаб чиқариш учун хом ашё сифа
тида гил (25—30 %) ва оҳактош (65—70 %) ишлатилади. Уларда
асосан 3 та оксид бор: S i0 2 А^О^ва Fe2Ov Оҳактош асосан кальций
карбонатдан иборат. Кальций карбонат эса СаО ва СО, дан иборат.
Клинкер куйдирилганда СО, гази ажралади. СаО, S i0 2, А120 3 ва
Ғ е ,0 3 оксидлар асосий клинкер минералларини ҳосил қилади.
1500°С ҳароратда куйдирилган эркин магний оксид сув таъси
рида сўниш қобилиятини йўқотмаса ҳам, жуда осон сўнади. Унинг
сўниш жараёни қотиб қолган цемент-тошда ҳам давом этиши
мумкин. Натижада, қоришма ва бетон ёрилади. Цемент ҳажмининг
нотекис ўзгаришининг олдини олиш учун портландцемент тарки
бидаги эркин магний оксид микдори стандарт томонидан чегара-
ланади ва 4,5 %дан ошмаслиги керак. Бундан ташқари, портланд-
цементда кўп миқдорда ишқорий металл оксидлар бўлса, бетон
юзасида шўр доғлар ҳосил бўлиши мумкин.
Стандартга кўра, портландцемент таркибида ишқор исталган
микдорда бўлиши мумкин, аммо гидротехник бетонлар учун 0,6 %
255
дан, ер усти конструкцияларини қуришда ишлатиладиган қоришма
ва бетонлар учун эса 1 %дан ортиқ ишқори бўлган портландцемент
ишлатиш тавсия этилмайди. Юқорида кўрсатиб ўтилган тўрт оксид
(CaO, S i0 2, А120 3 ва Fe20 3) портландцемент клинкерида бирикиб
кальций силикат, кальций алюминат ва кальций алюмоферрит-
ларини ҳосил қилади. Цемент клинкерининг шлифи микроскоп
орқали кўрилганда у асосан кристалл структурали кальций
силикатлардан иборат. Кальций силикатлар оралиғида шишасимон
аморф моддалар деб аталувчи алюминат ва алюмоферритлар
жойлашади. Портландцемент хоссалари ана шу минераллар
микдорига боғлиқ. П ортландцем ент клинкеридаги асосий
минераллар микдори қуйидагича:
— уч кальцийли силикат (алит) — ЗСаО-SiO, ёки C 3S — 45—
60 %;
— икки кальцийли силикат (белит) — 2CaO SiO, ёки C 2S —
1 5 -3 7 %;
— уч кальцийли алюминат — ЗС а0А 120 3 ёки С3А — 7— 15 %;
— тўрт кальций алюмоферрит (целит) — 4 С а 0 А1,03 Ғ е ,0 3 ёки
С . А Ғ - 1 0 - 1 8 % .
Клинкерда эркин СаО бўлса, у портландцемент хоссаларига
магний оксидга нисбатан хавфлироқ таъсир кўрсатади, яъни у
ҳажмий жуда нотекис ўзгаради. Эркин СаО цемент тошини бузиб
юбормаслиги учун клинкерни туйишдан олдин эркин СаО ҳаводаги
нам таъсиридан сўниб улгурадиган қилиб маълум вақт омборларда
етилтирилади. Клинкернинг минералогик таркибига қараб, порт
ландцемент қуйидаги турларга бўлинади:
— алит портландцемент, ундаги уч кальцийли силикат 60 %
дан ортиқ, C 3S:C 2S нисбат эса 4 дан катта;
— белит портландцемент таркибида 37 %дан ортиқ икки
кальцийли силикат бор, C 3S:C 2S нисбат 1 дан кам;
— алюминат портландцемент, таркибида уч кальцийли алю
минат 15 %дан ортиқ. С 3А микдорига қараб цементлар оз
алюминатли (С 3А—5 %гача), ўртача алюминатли (С3А—5—9 %)
ва кўп алюминатли (С 3А—9 %дан ортиқ) цементларга бўлинади;
— алюмоферрит (целит) портландцемент таркибидаги тўрт
кальций алюмоферрит 18 %дан ортиқ.
Ҳозирги кунда портландцементнинг қуйидаги асосий турлари
ишлаб чиқарилади: таркибида 30—60 % донадор домна тошқоли
бўлган тошқол портландцемент; таркибида 20—40 % пуццолан
қўшилмаси бўлган пуццолан портландцемент; тез қотувчан порт
256
ландцемент; пластик ва гидрофоб портландцемент; таркибида кўпи
билан 50 % C 3S ва 5 % С 3А бўлган сульфатга чидамли порт
ландцемент; ўртача экзотермияли портландцемент; оқ ва рангли
портландцементлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |