Ў збекистон р еспубликаси о лий ва ўрта махсус таълим вазирлиги том он и д ан олий ўқув ю ртлари



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet198/415
Sana09.06.2022
Hajmi9,39 Mb.
#648448
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   415
Bog'liq
ҚУРИЛИШ АШЁЛАРИ

Пардозбоп гипс (цемент). Зарарли аралашмалардан тозаланган 
гипс тошини 550—700°С да пишириб, кейин туйиш жараёнида 
унга алюмин аччик^оши қўшиб пардозбоп гипс олинади. Уларнинг 
ранги оқ бўлиб, нур қайтариш коэффициенти 90 %дан кам бўл- 
маслиги керак. Қуюк,ланишининг бошланиши 1 соатдан кейин, 
охири 12 соатгача давом этади. Оқ цемент 100—400 маркаларда
247


чиқарилади. Қурилишда пардозбоп қоришма сифатида сунъий мармар 
тошлари, меъморий ва безак буюмлари тайёрлашда ишлатилади.
Юқори ҳароратда пиширилган гипс — табиий гипс тошини 
ёки ангидридни 800— 1100°С ҳароратда пишириб, кейин майда 
қилиб туйилган боғловчидйр. Гипс тошини пишириш жараёнида 
C a S 0 4-2H20 ўз таркибидаги барча сувни йўқотиб, ундаги C a S 0 4 
қисман парчаланади ва гипсда фаол СаО ҳосил бўлади. Бу эса 
боғловчига катализаторларсиз қотиш хусусиятини беради.
2 C a S 0 4= 2 C a 0 + 2 S 0 2+ 0 r
Юқори ҳароратда пиширилган гипс 100, 150 ва 220 маркаларда 
чиқарилади. Унинг зичлиги 2,8—2,9 г/см 3, ҳажмий оғирлиги 900— 
1100 кг/м 3 га тенг. Юқори ҳароратда пиширилган гипс секин 
қуюқланувчан бўлиб, бошқаларига нисбатан сувга чидамлидир. Улар 
қурилишда ғишт теришда, сувоқчиликда, бетон буюмлари ҳамда 
сунъий мармар тошлари тайёрлашда ишлатилади.
Магнезиал боғловчилар. Чўкинди тоғ жинслари магнезит (ёки 
каустик магнезит) ва доломитни шахтали ёки айланма хумдонларда 
700—850°С ҳароратда куйдириб магнезиал боғловчилар олинади. 
Каустик магнезитни (M g C 03) куйдириш жараёнида ундан карбонат 
ангидрид гази ( С 0 2) чиқади, қолган магний оксиди MgO эса 
моддага боғловчи хусусиятини беради. Олинган маҳсулот туйилади 
ва тунука бочкаларга жойлаб қурилишга юборилади. Каустик 
магнезит ҳавода сақланса, тезда ўз фаоллигини йўқотади. У оддий 
сувда қотмайди. Уни хлорли магний MgCl2 6H20 эритмаси билан 
қориштирганда Mg(OH)2ea 3MgO MgCl2 ларни ҳосил қилиб, аста- 
секин қота бошлайди. Академик А. А. Байковнинг назарияси бўйича, 
аввало, юқоридаги бйрикмалардан тўйинган эритма ҳосил бўлади, 
сўнг ўта тўйинган эритмага айланиб, ундаги маҳсулот реакция 
натижасида гел сингари коллоид ҳолатга ўтади. Коллоид зарра­
чаларнинг аста-секин кристалланиши ҳисобига қоришма зичлана 
бошлайди ва қотгандан сўнг у мустаҳкам кристалл ҳолатга ўтади. 
Каустик магнезит қоришмаси қуруқ шароитда тез қотади. Қуюқ- 
ланишининг бошланиши 40 дақиқадан кейин, охири 8 соатгача. 
Бир қисм магнезит ва қарағай қириндисидан тайёрланган намуна­
нинг (1 0 x 1 0 ^ 1 0 см3) сиқилишдаги мустаҳкамлиги 40—60 МПа 
га тенг.
Каустик доломитни (C a C 0 3 M g C 0 3) 800°С ҳароратда қиз- 
дирганда, ундан магний оксиди ва карбонат ангидрид гази ажра- 
лади, яъни диссоциацияланади. Аммо, ундаги кальций карбонати
248


(С а С 0 3) ўзгармасдан қум ёки шағап кўринишида қолади. Ҳосил 
бўлган маҳсулот совитилгандан сўнг туйилиб, тунука бочкаларга 
жойланади. Каустик доломитнинг магнезитга нисбатан фаоллиги 
кам. Каустик магнезит ва доломит ёғоч қириндиси ҳамда қипиғи 
билан мустаҳкам боғланиш хусусиятига эга. Шунинг учун ксилолит 
ва фибролит каби ашёларни тайёрлашда, асосан, магнезиал боғ- 
ловчилар ишлатилади. Бундан ташқари, улар махсус сувоқбоп 
қоришмалар, меъморчилик қисмлари, кўпикбетонлар тайёрлашда 
ҳам кенг ишлатилади.

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish