Ў збекистон р еспубликаси о лий ва ўрта махсус таълим вазирлиги том он и д ан олий ўқув ю ртлари



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet197/415
Sana09.06.2022
Hajmi9,39 Mb.
#648448
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   415
Bog'liq
ҚУРИЛИШ АШЁЛАРИ

Юқори мустаҳкам гипс. 
Икки молекула сувли табиий гипс 
тошини 750—800°С ҳароратда пиширилгандан кейин туйилади ва 
унга натрий сульфати, алюминий ва бошқа тузлар қўшиб юқори 
мустаҳкам гипс олинади. Бундай гипс секин қотувчан, аммо сиқи- 
лишдаги мустаҳкамлиги 30 МПа гача бўлиши мумкин. Уларнинг 
ранги оқ бўлади.
Юқори мустаҳкам гипс олишнинг иккинчи усули эса гипс 
тошини юқори босимли буғда 125°С ҳароратда пишириб олишга 
асосланган. Профессорлар Б.Г.Скрамтаев ва Г.Г.Буличевларнинг 
бу усули бўйича гипс тоши герметик ёпиқ қозонга солинади ва 
тўйинган буғ воситасида 1,3 атм. босимда куйдирилади ва кукун 
қилиб туйилади. Олинган гипсни қоти^иш учун сув микдори 60 % 
эмас, балки 40—50 % олинади. Бундай гипснинг 7 кундан кейинги 
мустаҳкамлиги 15—40 МПа га тенг бўлади. Юқори мустаҳкам гипс 
жуда муҳим иншоотлар қуришда, шунингдек, металлургия саноа­
тида қолиплар тайёрлашда ишлатилади.
Ангидрид цемент. Табиий гипс тошини 600—750°С да пишириб, 
сўнг туйиб, ҳавода қотадиган боғловчи модда ангидрид цемент 
олинади. Цементнинг мустаҳкамлигини ошириш мақсадида унга
246


катализатор сифатидаги қўшилмалардан оҳак, куйдирилган доло­
мит, домна тошқоли ва ёнувчи сланец кули қўшилади. Бу цементни 
академик П.П.Будников ихтиро этган. Ангидрид цемент секин 
қуюқланувчи боғловчидир. Қуюқланишнинг бошланиши 1 — 1,5 
соатдан кейин, охири эса 24 соатгача давом этади. Гипсга нисбатан 
сувга чидамли. Сиқилишдаги мустаҳкамлиги бўйича 50, 100, 150 
ва 200 маркаларга бўлинади. Зичлиги 2800—2900 к г/м 3, тўкма 
зичлиги 850— 1100 кг/м3, зичлантирилгандаги ҳажмий оғирлиги 
1200— 1500 кг/м 3.
Фосфогипсдан ангидрид олиш учун боғловчи модданинг қотиш 
жараёнида катализаторлар сифатида натрий сульфат ва натрий 
бисульфат ёки калий сульфат ва калий бисульфат каби моддалардан 
фойдаланилади. Бу цемент гидравлик хусусиятларга эга эмас. У нам 
ҳаво муҳитида жуда тез қотади. Нам шароитда дастлабки қотишдан 
кейин, ангидрид цемента қуруқ муҳитда янада мустаҳкамланаверади. 
Қотган боғловчи модда сувда узоқтуриб қолса, унинг мустаҳкамлик 
даражаси пасаяди, кейин қуруқлик шароитида ангидрид цемент­
нинг мустаҳкамлиги яна ортаверади. Агарда ангидрид цементга 
фаоллаштирувчи модда сифатида домна тошқоли қўшилса, унинг 
сувга чидамлилиги ортади.
Бинокорлик қоришмалари ангидрид цементдан тайёрланган 
бўлса, 15 мартагача музлаб эриган ҳолда ҳам деярли бузилмайди. 
Уйнинг чоксиз тўшалмаси, линолеум ости тўшалмаси ҳосил қи- 
лиш, турли сувоқ ва оралиқ қоришмалар, органик, анорганик 
тўлдиргичли енгил бетонлар, оғир бетонлар ишлаб чиқариш, шу­
нингдек, сунъий мармар тайёрлашда ангидрид цементдан фой­
даланилади. Ангидрид цементдан ишланган буюмларни ҳавонинг 
намлиги 60—70 %дан юқори бўлган ерларда ишлатиб бўлмайди. 
Ангидрид цемент қоришма сифатида ғишттеришда, сувоқчиликда, 
муҳофазаловчи ашёлар ишлаб чиқаришда ва бетон сифатида ин­
шоотларнинг сув таъсир этмайдиган қисмларини қуришда ишла­
тилади.

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish