Государственная инспекция по надзору за безопасным ведением работ



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/132
Sana09.06.2022
Hajmi1,83 Mb.
#647451
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   132
Bog'liq
BPI havfsizlik qoidalari

 
7.
Нефть шахталарида портлатиш ишларини олиб боришнинг хусусиятлари
§ 295. Нефть шахталарида портлатиш ишларини: 
- фақат тоза ҳаво оқими билан шамоллатиладиган, портловчи газ миқдори “Нефть 
конларини шахта усули билан ўзлаштиришда хавфсизлик қоидалари” билан белгиланган 
меъёрдан ошмаган ҳолларда; 
- сақланадиган камида III класс портовчи моддалардан фойдаланилганда; 
- зарядларни лаҳзада ва қисқа фурсатда портлайдиган сақланадиган электродетонаторлар 
ёрдамида портлатиш билан бажаришга йўл қўйилади. Қисқа фурсатда портлайдиган 
электродетонаторларнинг секинлатиш вақти (ишлаб кетиш вақти бўйича ёйилишни ҳисобга олган 
ҳолда) 220 мс дан ошмаслиги керак.
Изоҳ. 
Ташқи зарядлар ва детонацияловчи шнурни қўллашга, газ ажралиб чиқмайдиган ва
таркибида нефть бўлмаган жинслар бўйича иншоотлар ўтказишда йўл қўйилиши мумкин. 
§ 296. Портлатиш ишлари техник назорати шахслари иштирокида ўтказилиши керак.
§ 297. Бевосита шпурларни зарядлаш, ҳамда зарядларни портлатишдан олдин, техник 
назорати шахси ҳам, уста-портлатувчи ҳам, портлавчи газлар миқдорини забойда, забойга туташ 
иншоотларни 20 м кўламида ва уста-портлатувчи турган жойда ўлчашлари мажбурийдир.
§ 298. Маҳсулдор қатламлардаги портлатиш ишларида техник назорати шахси жойида
уста-портлатувчининг наряд-йўлланмасига портлатиш ишларини бажаришга рухсат бериш 
ҳақида ёзиши шарт.
§ 299. Енгил газ ёки нефть ажраладиган шпурларни зарядлаш ва портлатиш ман этилади. 
Улар тупроқ билан ишончли тўлдирилиши керак.
Иншоотдан 20 м кўламда ва забойда енгил нефтни доғларининг ҳаммасини кеткизиш ва 
улар мавжуд бўлган жойларга қум сепиш керак.
§ 300. Зарядлаш шароити, ПМ зарядларини массаси иншоотлар тиқинлаш чуқурлиги 
қуйидаги талабларга: 
- маҳсулдор қатламда чуқурлиги 1 м дан кам бўлган шпурлардан фойдаланиш ман 
этилади; 
- чуқурлиги 1 дан 1,5 м гача бўлган шпурларда заряд, улар узунлигининг кўпи билан 
яримини эгалаши керак; 
- 1.5 м дан чуқур бўлган шпурларда заряд, улар узунлигининг кўпи билан 2/3 қисмини 
эгалаши керак, бунда шпурни бўш қолган қисмларининг ҳаммаси тиқинланиб тўлдирилиши 
керак; 
- ПМ патронлари шпурга мазкур Қоидаларнинг § 256 талабларига мувофиқ равишда 
жойланиши керак; 
- забойда энг кам қаршиликли линияда бир неча яланғоч (қобиғи очилган) жой мавжуд 
бўлганда, ихтиёрий нуқтадан энг яқин яланғоч юзагача маҳсулдор қатлам бўйича камида 0,5 м ва 
жинс бўйича камида 0,3 м бўлиши керак. 
Ёндош шпур зарядлар орасидаги минимал масофа мазкур Қоидаларнинг § 260 талабларига 
мос равишда бўлиши керак. 


56 
§ 301. Маҳсулдор қатламдаги ҳар бир забой, ундан кўпи билан 8 м узоқликда ўт ўчириш 
қўрилмасига ўрнатилган иккита суғориш қурилмаси билан жиҳозланиши керак. Сувпуркагичлар 
заряд портлатилишидан 5 мин олдин ишга туширилиши керак. 

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish