Органик деменция
Органик деменциянинг этиологияси олигофрениянинг этиологиясига
қисман ўхшаш булади. Органик деменцияни келтириб чикарувчи сабабларга
бош миянинг юкумли, травматик, интоксикацияли жароҳатланиши, марказий
нерв тизимининг дегенератов касалликлари, моддалар алмашинувининг
бузилишлари киради. Деменциянинг патогенези ва клиник намоён бўлиш
хусусиятларини аниқлайдиган тафовут салбий таъсир килиш вақги билан
богликдир. Органик деменция кўпинча 1,5-2 ёшдан сўнг, яъни мия
тузилмаларининг кўпгина кисми шаклланиб бўлган вақгда бош миянинг
жароҳатланишидан келиб чикади. Шунинг учун патоген агент мия
тузилмаларининг кейинги шаклланишига тўсқинлик қиладиган омил бўлиб
қолмасдан, балки ушбу тузилма ва унга боглик функцияларни ҳам
жароҳатлайди.
Миянинг
органик
жароҳатланиши
асоратлари
натижасида
(инфекциялар,
интоксикациялар,
травмалар)
келиб
чиққан
резидул
деменцияни ҳамда бош мияда юз бераётган органик жараёнларга
(яллигланиш, дегенератив, атрофик, алмашинув нуқсонлари) ажратадилар.
Бош мияда юз бераётган органик жараёнларга боглик деменцияда касаллик
кучайиб психик дегарадацияга олиб келади, аввалги эгалланган малака ва
билимлар йўқолиб боради.
Органик
деменциянинг
клиник-психологик
кўринишида
уни
олигофрениядан фарқпайдиган бир катор хусусиятлар мавжуд.
Бу энг аввало интеллектуал нуксоннинг ўзгача тузилиш ид ир. Органик
деменция учун олигофреник ақпи заифликнинг асосий белгиларининг, яъни
тоталлик ва ривожланмай колишнинг иерархлиги хос эмаслигидир.
Деменция учун интеллектуал нуқсонларнинг парциаллиги характерлидир.
Жароҳатнинг локализациясига боглик бир интеллектуал функциялар кўпроқ
бузилиши, бошқалари эса нисбатан сақпаниб колиши мумкин. Масалан,
травматик деменция учун хотиранинг бузилиши; нерв тизимининг
инфекцияли жароҳатланишига боғлиқ деменция га диққатнинг кўпол
бузилишлари хосдир. Олигофрения учун хос бўлган ривожланмай
колишнинг иерархлиги шунда намоён бўпадики, бунда кўпинча тафаккур
умумий бузилиши эмас, балки алохида интеллектуал функциялар, психик
жараёнларнинг суръати ва ҳаракат нуксонлари яккол ифодаланган бўлади.
Масалан, ихтиёрий хотира, фаол диққатнинг қўпол бузилишлари, доимо
ташқи таъсирларга чалгиш кўп намоён бўлади. Кўпинча олий пўстлоқ
функияларининг
локал
нуксонлари:
кўрув - фазовий
синтезнинг
бузилишлари,
акустик
агнозия
ҳодисалари
кузатилади.
Кўпинча
нуқсонларнинг локал характердалиги органик деменцияга ва нутк
бузилишларига ҳам хосдир (мотор, сенсомотор алалия ва афазия),
олигофренияда эса
нутқнинг ривожланмай
қолиши асосан
унинг
камбагаллиги, суз бойлигининг камлиги, агграматизмлар, товушлар
талаффузининг бузилиш ларида намоён бўлади. Қоидага баноан, деменцияда
олигофрения га қараганда нейродинамик бузилишлар намоён бўлади: булар
тафаккурнинг кескин секинлиги, персеверацияга мойилликда куринади.
Умумлаштиришнинг етарли даражада эмаслиги доимо кузатилади, аммо
кжорида кўрсатилган алоҳида интеллектуал функциялар кўгтроқ бузилган
бўлади. Тафаккурнинг нуксонлари факатгина умулапггириш функциясининг
заифлигига эмас, балки фикрларнинг максадга йўналтирилмаганлиги, кетма-
кет эмаслиги ёки истакларнинг бўш, пассивлигига богликдир.
Агар олигофренияда энцефалопатик (церебрастеник, эпилептик,
психопат шаклдаги, апатико-динамик) бузилишлар факатгина мураккаб
формаларида кузатилса, деменция учун эса психомотор қўзғалувчанлик,
импулсивлик, ҳаракат стереотигшари билан ифодаланган психик заифлашиш
ёки аксинча, апатия, адинамия характерлидир. Деменцияда олигофренияга
Караганда эпилепсия
формасидаги бузилишлар:
умумий ва фокал
тутқаноклар, чатак, талвасасиз пароксизмлар кўп кузатилади. Деменцияда
намоён бўлишқда анча оғир кўринишдаги мойилликлар мавжуд бўлган
психопатлик каби бузилишлар ҳам кўп учрайди. Аффектив бузилишлар:
харакатлар қўзголувчанлигидаги эйфория, кўп гапириш, жиннилик килиш
(дурашливость)
ёки
гумонсирал
билан
дисфория,
агрессия га
(тажовузкорликка), жахлдорликка мойилликлар кузатилади.
Органик деменциядаги асосий нуксонлар - шахснинг ўзгариши,
танқийдийликнинг бузилишидир. Факатгина айрим болаларгина ўзларининг
нуксонларини сезадилар. Кўпчилик болалар ўз нуқсонини англамайдилар.
Улар бегам ёки апатик бўладилар, машгулотларга қизиқм айдил ар, бахоларга
бефарқ карайдилар, келажакка режа тузмайдилар. Ўз шахсига эмас, балки
атрофдагиларга ҳам танқидий бўлмаслик уларга хосдир. Кўпинча бемор
содда реал (ҳақиқий) вазиятни хам тўгри бахолай олишга қодир бўлмайди.
Максадга интилиш, танқийдиликнинг йўқлиги, шунингдек, яққол
ифодаланган нейродинамик ва энцефалопатик бузилишлар фаолият
нуксонларини чукурлаштиради ва улар интеллектнинг пасайишига Караганда
қўпол характер касб этиди. Таълим даги самаралилик, шароит ва ўз
имкониятларига мос харакат килиш қобилиятлари хатто яққол ифодаланган
интеллектуал ривожланмай қолганлик кузатилмаганда хам анча пасайган
бўлади.
Жисмоний жихатдан беморларда олигофрения учун хос бўлган (агарда
генетик жихатдан кучайиб кетаётган касалликлар бўлмаган холларда) гавда
тузилиши
ва
калла
суягининг
дисплазияси,
турли
системалар
ривожланишидаги бузилишлар кузатилмайди. Кўп холларда органик
деменцияни ташхис килишда анамнестик маълумотлар мухим ахамиятга эга:
боланинг дастлабки ва ўз вакгида тўгри ривожланиши, церебрап
жароҳатланиш симптомлари билан бирга келадиган мия травмаси ёки
инфекциси мавжудлиги, боладаги билим, кўникма, мал акал арининг йўқолиб
бориши, фаоллик ва ташаббуснинг пасайиши ва ҳк. Неврологик ва
энцефалопатик бузилишларнинг кечрок қўшилиши хам деменцияга хос
бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |