Боланинг
умумий
иш
кобилияти
эътиборга
олинади.
Асосий
кўрсаткичлардан бири-ёрдамдан фойдалана олиш имкониятидир. Бундай
қобилият қанчалик яхши ифодаланган булса, боланинг ўр ган иши
шунчалик
юқори бўлади. Болага кўрсатиладиган ердамнинг характери ва даражасини
эътиборга олиш мухим. Узлаштирилган фаолият усулини ўхшаш топшириққа
кўчира олиши болани ўқиши, таълим олиши, ўрганишининг кўрсаткичи
бўлиб хизмат килади.
Ишнинг натижасига бўлган муносабат (реакция). Уз фаолиятини
танқидий бахолаш, адекват хиссий реакциялар (муваффаққиятдан хурсанд
бўлиш, муваффиккиятсизликдан ранжиш)
боланинг холатини тугри
тушунганлигидан далолат беради.
Ёрдамчи мактабларга болаларни саралашда психологик текширишнинг
аҳамияти жуда муҳимдир. Акли заиф болалар мактабгача ёшдаёқ
диагностика килиняпти. Шунинг учун комиссияга кўп холларда аввал
мактабда ўқимаган болалар юбориляпти. Бундай ёшдаги болаларда
(мактабгача ёшдаги) мактаб билимлари ва малакаларини текшириш уларнинг
интеллектуал ва бошқа психик жараёнларининг холати ҳақидаги зарур
маълумотларини бермайди.
Тиббий-педагогик комиссиядаги психологик текширишнинг асосий
вазифаси боланинг тафаккур (фикрлаш) хусусиятларини аниқлашдир. Бу
тафаккурнинг маълум бир нуқсони-асосий белги бўлиб, шу
асосида болани
ёрдамчи мактабга юборилиши билан богликдир.
Психологик текшириш вактида боланинг интеллектуал фаолиятини
факатгина заиф эмас, балки кучли томонларига хам диккатни қаратиш зарур.
Текширишдан олинган маълумотлар дифференциал диагностика учун ҳам
материаллар беради.
Психологик текширишдан аввал албатта педагогик хужжатлар ни:
болалар богчаси ва мактаб томонидан берилган тавсифномаларни, иш
дафтарлар, чизилган расмларни ўрганиб чиқиш зарур. Ушбу ҳужжатларни
тахлил қилиш болага тўғри ёндашишни топишга ёрдам беради. Масалан,
эшитиш ида, нуксони бўлган ёки нутқида жиддий нуксонлари бўлган
болаларни текширишни нутқ кўп иштирок этмаган топшириқларни беришдан
бошлаш лозим; психик ривожланиши оркада колган болаларни текширишни
ўйин шаклидаги содда топшириклар ни беришдан бошлаш лозим; психик
ривожланиши орқада колган болаларни текширишни ўйин
шаклидаги содда
топшириқлардан бошлаш лозим.
Тавсиф номадан келтирилган маълу м отл ар дан келиб чиқиб сухбат
вақтида болани қизиқтирадиган, у яхши кўрадиган машғулотлар билан
богланадиган саволлар бериш мумкин; шу билан бирга суҳбат вактида бола
учун кўнгилсиз бўлган мавзулар дан фойдаланиш мақсадга мувофик эмас.
Психологик текшириш вактида бола хулқининг хусусиятлари ва унинг
ишлаш кобилияти эътиборга олиниши лозим. Чунки ишлаш қобилиятининг
ва хулкнинг бузилишлари боланинг интеллектуал
имкониятларини яшириши
ёки у ҳақида нотўгри тасаввурни келтириб чиқариши мумкин. Текширишдан
аввал ўтказиладнган сухбат бола билан алока ўрнатишга ва педагог ёки
психологии дастлабки топшириқпарни қандай булишини (мураккаблиги
бўйича)
аниқлашга
ёрдам
бериши
лозим.
Кўпинча
текширишни
мураккаблиги бўйича ўртача топшириклар беришдан бошлаш лозим бўлади.
Чунки ўртача мураккабликдаги топшириклар берилишидан аввал болага бир
қанча содда топшириклар берилса, у чарчаб, толиқиб қолишининг олдини
олади. Шунингдек, текширишни мураккаб топширикдан бошлаш ҳам
мумкин эмас. Топшириҳнинг бошланиш ида мураккаб топшириқ берилса,
бола тормозланиб колиши мумкин.
Текшириш, ўрганиш вактида қуйида баён
этилган методикаларнинг
барчаси дан фойдаланиш зарур эмас. Асосий мегодикалар билан биргаликда
қўшимча методикаларни ишлатса ҳам булади.
Таклиф килинаётган ва улар ёрдамида олинган натижалар тахлили
асосан 7-9 ёшдаги болаларга мўлжалланган (1978 йилдаги ёрдамчи мактабга
болаларни қабул қилиш бўйича кўрсатмага мувофиқ). Каггароқ ёшдаги
болаларни текшириш (комиссияга баъзан 10 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар
ҳам юборилиши мумкин) ҳам юқоридагича олиб борилиб, факат бундай
болаларга топшириқларнинг мураккаброқ
вариантларини таклиф килиш
лозим. Комиссияда 10-11 ёшли болаларда педагогик текширишдан кўп
маълумотлар олинади.
Бола билан олиб бориладиган ишни таълим эксперимент шаклида
ташкил этиш зарур. Агарда бола қийналиб қолса, рағбэтлантириш, унинг
фаолиятини ташкил этиш, йўналтирувчи саволлар бериш, ўхшаш топшириқ
материалида кўрсатиш ва ўрганиш каби шаклда йрдам кўрсатилиши мумкин.
Олинган натижаларни тахлил килишда болага кандай турда ва кай даражада
ёрдам кўрсатилганлиги, бу ёрдам топшириқни бажаришга канчалик ёрдам
берганини эътиборга олиш зарур.
Комиссияда бир неча марта текширишда ҳам ақли заифликнинг
даражасини аниклаш, дебилликни имбецилликдан ажратиш кийин бўлган
болалар ҳам учраши мумкин. Бундай болалар ёрдамчи
мактабларнинг
диагностик синфларига юборилишлари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: